К содержанию
РецензированоRU2026

ЎРТА АСРЛАРДАГИ ЕВРОПА КИЙИМЛАРИ ТАРИХИ ЎРТА АСРЛАРДАГИ ЕВРОПА КИЙИМЛАРИ ТАРИХИ русча ЎРТА АСРЛАРДАГИ ЕВРОПА КИЙИМЛАРИ ТАРИХИ инглизча

Тулкинова Нурсевар · Мирзаева Н.Д.

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026

Аннотация

Бу мақолада ўрта аср кийимларининг турлари, уларнинг замонавий урф билан солиштирилиши ва рангларининг маъноси таҳлил қилинади. Калит сўзлар: Ўрта асрлар, Европа урфси, урф қонунлари, тарихий кийимлар, ижтимоий мақом, ранглар психологияси, ўрта аср газламалари, костюм дизайни, маданий анъаналар, тарихий тикланиш, замонавий урф. Русча инглизча Ўрта асрлардаги Европа кийимлари нафақат ташқи кўриниш учун, балки жамиятдаги мавқени белгилашда муҳим ўрин тутган. Бу даврда либослар нафақат ижтимоий тузилмани балки иқтисодиётни хамда маданиятнинг бир қисми сифатида шаклланган. Манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, кийимларнинг шакли, ранги ва матоси инсонларнинг ижтимоий ҳолатига боғлиқ бўлган . Илк ўрта асрлар V–XI асрларда урф асосан амалийликка ва қулайликка йўналтирилган эди. Европа қўпол газламалардан ишланган кийимлардан фойдаланиб, Рим империясидан қолган оддий ва функсионал либосларни кийишда давом этган. Эркаклар кийими туника – узун ёки қисқа қилиб тикиладиган, кенг ва енгил либос бўлиб, одатда пахта ёки жундан ишланган.Чарм камзуллар – сарбозлар ва амалдорлар томонидан ҳимоя ва намдан сақланиш мақсадида кийилган. Шим (брэ) – ингичка ва кенг матодан тикилган. Франция ва Англияда сеньорлар эрталаб туриши билан брэ кийишган яни бу ӯрта асрларда қисқа шим деган маьнода урушга борган пайтида у оддатдаги кийимининг устига ҳарбий сақловчи кийим кийишган Унга камар билан махкамланадиган калта шорта (чаус)лар қўшилган. Плащ (сагаум, капа) – у ёмғир ва шамолдан ҳимоя қилиши учун чарм ёки қалин матодан ишланган . 147 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Ўрта асрлар XII–XIV асрларда бу даврда урфда кўплаб ўзгаришлар юз берди. Савдо-сотиқнинг ривожланиши ва Византия ҳамда Шарқий дунё билан алоқалар таъсирида урф ранг-баранг ва мураккаб бўлиб борди. Эркаклар кийими, котарди (cotehardie) – белдан узунроқ, кенг ва ёқали кийим бўлган Дублет (doublet) – ички кийим сифатида ишлатилган, танани ўраб турадиган тор кийим. Камзуллар ва узун халатлар – юқори табақа учун мўлжалланган эди. Қисқа куртаклар ва енгил матодан ишланган шимлар – ҳунармандлар ва савдогарлар орасида урф бўлган.Аёллар кийими суркот (surcote) – ичкарида туникали ва устида кенг халатли шаклда тикилган.Готик услуби кийимлари – узун, рукавлари пастга томон тортилиб турадиган, бел қисми аниқ кўриниб турадиган либослар.Кенг юбкали ва кийимлар – либоснинг пастки қисми кўпроқ мато билан безатилганлари, ҳашаматни ҳисобланган . XV асрга келиб, урф янада безакли ва тантанавий тус олди. Европа мамлакатлари ўртасидаги савдо ривожлангани сабабли, янги газламалар ва шакллар пайдо бўлди. Эркаклар ва аёллар кийимида ўзгаришлар содир бўлди: эркакларнинг либослари ҳошияли ва бурмаланган кийимлар – рангли безаклар билан безатилган. Қисқа камзул ва енгил плащлар – Италия ва Францияда урфга кирган. Қатламли ва қалин матодан ишланган кийимлар – ҳашаматни кўрсатиш учун кийилган. Аёллар кийимида узун юбкали либослар – тўлиқ қӯли узун ва калта юбкали, ошиқона услубда тикилган4. Ҳеннин бош кийимининг келиб чиқиши баланд конуссимон бош кийим бӯлиб, Бургундия қироллигида (ҳозирги Франция ва Бельгия ҳудудида) пайдо бўлган. Унинг яралишига сабаб турк ва мўғуллар бош кийимларига ӯхшаш, чунки бу даврда Европанинг Шарқ билан маданий алоқалари кучайган пайт ҳисобланади. Бу бош кийим Франция қироличаси Изабелла Баварская (Isabeau of Bavaria) томонидан машҳур қилинган. Ҳенниннинг шакли ва кўриниши, баландлиги одатда 30–60 см атрофида бўлган, аммо баъзи ҳолларда 1 метр гача етиб борган, шакли кўпинча конуссимон бўлиб, баъзан цилиндрсимон вариантлари ҳам учрайди. Хеннинг безаклари тилла ёки кумуш иплар, қимматбаҳо тошлар, ёғоч каркас ва газлама пардалар билан безатилган. Бу бош кийимнинг энг ажралиб турадиган қисми – унинг орқасидан тушиб турадиган узун, енгил мато (вейл, voile) бўлиб, у одатда ипак ёки тунук газламадан тайёрланган. XV аср охирига келиб, Ҳеннин урфи ҳам ўз аҳамиятини йуқотади ва янги турдаги бош кийимлар пайдо бӯлади лекин шу ҳеннинг бош кийимлари асос бӯлади. Ренессанс даврида кенгроқ ва камтарона бош кийимлар 148 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference хонимлар орасида кенг таркалади. Шуни таькидлаш жоизки, ҳеннинг бош кийимлари XV асрда Европада аёллар урфининг муҳим қисми бўлиб, у аёлларнинг гўзаллиги ва мақомини намоён этувчи элемент сифатида хизмат қилган.Унинг баланд ва безакли шакли нафақат урфга, балки жамиятдаги табақаланишга ҳам таъсир қилган. Ўрта аср кийимларининг ижтимоий аҳамияти шундаки, кийимлар ӯрта асрларда нафақат инсонни ҳимоя қилувчи восита сифатида балки ижтимоий мақомини хам белгилаб берувчи, элемент ҳам эди. Кийимларнинг ўзи ҳам инсонларнинг жамиятдаги ўрнини белгилаб берган, масалан: зодагонлар ва подшохлар бинафша рангли ва тилла рангли кийимлар кийишганликларининг сабаби, бу ранглар ҳокимият ва ҳуқуқ рамзи ҳисобланган. Ипак, бахмал ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган кийимлар кийишган, бу матоси жуда қиммат ва бошқа жойлар

Доказательный фрагмент

«Бу мақолада ўрта аср кийимларининг турлари, уларнинг замонавий урф билан солиштирилиши ва рангларининг маъноси таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бу мақолада ўрта аср кийимларининг турлари, уларнинг замонавий урф билан солиштирилиши ва рангларининг маъноси таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ўрта асрлар, Европа урфси, урф қонунлари, тарихий, замонавий урф., тарихий кийимлар, маданий анъаналар, костюм дизайни, тарихий тикланиш, ижтимоий мақом, ранглар психологияси, ўрта аср газламалари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники