Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХЛОҚИЙ ҲИС-ТУЙҒУЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Маҳлиё Хайдарова
Современная наука и исследования · 2 · 2026
Аннотация
The article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the feelings of students of medical higher education institutions. Base concepts: interest, joy, admiration, anguish, anger, hatred, disgust, fear, shame, conscience, moral feelings, aggressive emotions, love. Ахлоқий ҳиссиётларнинг мураккаблиги ва ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги маълум. Уларнинг асосида бошқа одамларга нисбатан ҳосил бўлган муносабатлар ва идрок билан боғлиқ бўлган кечинмалар ётади. Атроф–муҳит таъсирига ўзига хос реакция сифатида ҳосил бўлувчи ахлоқий ҳиссиётлар маълум ҳаракатга ундовчи сифатида ёки маълум ҳаракатни баҳоловчи сифатида майдонга келиши мумкин. Бундай ҳиссиётлар мияда ишлов берилгач яна юракка қайтган (рационал) ақлли ҳиссиётлардир. Адолат, бурч, виждон, номус, қадр-қиммат ва бошқа ҳиссиётларни психологлар ахлоқий ҳиссиётлар деб атайдилар. Аммо ҳар қандай бошқа инсоний ҳиссиёт, агар унда ахлоқий муносабат ёки ахлоқий баҳо ҳамда ахлоқий сабаб мавжуд бўлса ахлоқий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. 347 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Ўз-ўзини ҳимоялаш, очкўзлик, ялқовлик, қўрқув каби одамга ҳайвонот дунёсидан ўтган ҳиссиётлар ҳам мавжуд. Улар ахлоқий ҳиссиётларга нисбатан пастроқ поғонада туради ҳамда ахлоқий ҳиссиётлар орқали тартибга солиб, бошқарилиб борилади. Аффект ҳолатига тушган одам ўзини бошқаришга қийналади. У одатий бўлмаган хатти-ҳаракатлар қила бошлайди ва ўзини бошқара олмай қолади. Одамнинг ўзини устидан, ўз ҳис- туйғулари устидан ҳукмронлик қилиши, ўзини бошқариши – муаммоси шахс ахлоқий маданиятининг энг муҳим ва энг қизиқарли муаммоларидан биридир. Инсонда ўзини назорат қилиш, ўзини бошқара олиш қобилияти катта ички меҳнат орқали, ахлоқий интизомга риоя қилиш орқали, ички маданиятни шакллантириш орқали ривожлантирилади. Бу жараён онг ва ироданинг иштирокида содир бўлади. Психологлар рационаллик ва ҳис-туйғулар бир-бирига нисбатан сусайтирувчи сифатида таъсир кўрсатишини белгилайдилар. Инсонда рационал асосни устувор бўлиши кўпгина ҳолларда ҳис-туйғулар интенсивлигини пасайтиришга хизмат қилади. Аксинча, ҳис-туйғуларнинг кучли бўлиши эса ақл кучига бўйсунишни сусайтиради. Психология, фалсафа ва этикада бу икки асоснинг рационаллик ва ҳиссиётларнинг меъёрий бирикмаси маданиятнинг ютуғи сифатида қабул қилинади. Шахснинг ахлоқий маданияти қанчалик юқори бўлса, юқори тартибдаги ҳиссиётлар пасткилардан шунчалик устуворлик қилади. Одамларга ҳамдард бўлиш, ачиниш қобилияти интенсивроқ бўлади. Эгоистик туйғулар альтуристик ундовларга, хулқнинг инсонпарварлик кўрсатмаларига алмашади. Ахлоқий ҳиссиётларни ҳис қилиш, атрофдаги ҳодисалар ва муносабатларга ҳаяжонли жавоб қайтариш, яхшилик ҳамда ёмонлик ҳақида фикр юритиш, ахлоқсизлик сабабларини қидириш адолатсизлик ва инсоний фазилатларининг камситилишидан ғазабланиш, бирга хурсанд бўлиш, бирга азоб чекиш қобилиятининг ўзиёқ маълум даражада шахснинг ахлоқий маданиятини кўрсаткичи бўла олади. Миннатдорчилик ҳиссининг ривожланиш даражаси ҳам ахлоқийликнинг кўрсаткичларидан биридир. Миннатдорчилик, шукроналик ҳисси қадим-қадимлардан эъзозланиб келинган. Ношукурлик эса барча вақтда инсон қалбининг энг паст хусусиятлари эгоизм, манфаатдорлик, виждонсизликни намоён бўлиши деб ҳисобланган. Халқ донишмандлиги мақол ва афоризмларида ношукур одамларга ўзининг энг салбий муносабатини билдирилган ва уларни такаббур, яхшиликни эсда олиб қолмайдиган ёки билмайдиганлар деб атаган. Миннатдорлик ҳисси-ахлоқий ҳиссиёт сифатида ўзида шахснинг атрофдаги одамларга ҳамдардликни, яхшиликка яхшилик билан, ғамхўрликка ғамхўрлик билан жавоб қайтаришга тайёрлигини акс эттирувчи ички кечинмалардан биридир. Ахлоқан тарбияли инсон томонидан бу миннатдорлик интуиция даражасида ўзлаштирилади. 348 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Миннатдорлик, шукроналик ҳисси мантиқий қатор даллиларни талаб этмайди, ички адолат, инсоний қимматни ҳис қилиш, ўзини ва ҳаётни севиш туйғулари миннатдорлик ҳиссини уйғотади. Баъзан ҳаётнинг қадрига етишнинг ўзиёқ унинг учун миннатдор бўлишнинг етарли шартига айланади. Ахлоқий ҳислар шахсда бошқа одамларнинг иштирокида юзага келади. Ҳиссиётлар объектга нисбатан қайғуриш, муҳофаза қилиш, ҳомийлик қилиш каби муносабатлар пайдо бўлганда ахлоқий ҳисларга айланади. Масалан, табиий гўзалликдан завқланиш ҳисси фақат эстетик характерга эга бўлиши мумкин, аммо табиатга муносабатни бошқа одамнинг яшаш муҳити сифатида бошдан кечириш ва уни бошқалар учун сақлаш ҳақида ғамхўрлик қилиш ахлоқий характер касб этган ҳиссиётлар қаторига киради. Умуман ахлоқий ҳиссиётларни олимлар жуда қадимдан ўрганиб келганлар. Қадимги юнон манбаларида таъкидланишича инсонлар ўртасида шундай бирлик борки, у туфайли кишилар бир-бирларига ҳамдардлик билдирадилар. Қадимги Юнонистонда ҳамдардлик ҳисси шунчалик юқори қадрланганки, унга бағишлаб меҳроб (альтарь) барпо этилган. Липснинг фикрича, билиш жараёнида инсон билаётган объектини ҳис қилади, ҳис қила туриб эса у ўзи ва объект ўртасида қандайдир умумийликни яратади ва объект инсонга ўзининг мо
Доказательный фрагмент
«The article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the feelings of students of medical higher education institutions.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article expressed the opinion about the bioenergetic assessment of the feelings of students of medical higher education institutions. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- қўрқув, виждон, уялиш, жирканиш, ғазабланиш, ахлоқий ҳиссиётлар, агрессив ҳиссиётлар, ҳайратланиш, муҳаббат., изтироб, нафратланиш, қизиқиш, қувонч
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026