Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследованияОСТРЫМ КОРОНАРНЫМ СИНДРОМОМ, Кодирова Г.Р. +12026
ЮҚОРИ КИМЁВИЙ ТАРКИБЛИ СУВЛАРНИНГ ИСТЕЪМОЛИ ТАЪСИРИДА ОРГАНИЗМДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР
Адизов Исроил Шукурович
Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм ички аъзоларига таъсири натижасида шаклланган морфологик ўзгаришлар ҳам ўрганилган бўлиб, биофаол қўшимчалар таъсири бўйича экспериментал тадқиқотлар натижалари чоп этилган. Аммо, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар таъсирида ичакда юзага келадиган морфологик ўзгаришлар, уларга биофаол қўшимчалар билан янгича даво- профилактик таъсир даражаси ўрганилмаган, морфологик ўзгаришлар даражасига биофаол қўшимчаларнинг таъсир даражаси кўрсатиб берилмаган. Таянч сўзлар: компенсатор-мослашув, мавсумий сувлар, грунт сувлари ва қатламлараро сувларга, фаол сульфгидрил. Тирик организмга ҳар қандай ташқи физик, кимёвий ва биологик таъсирлар ушбу организм аъзолари тузилиши, функцияси ўзгаришига олиб келади. Натижада, организм компенсатор-мослашув механизмлари доирасида клиник-лаборатор параметрлар, жумладан аъзолар морфологиясини ўзгартириш орқали жавоб беради. Ташқи таьсирлар орасида ҳозирги замонда энг кўп учраётган тасирлардан бири бу турли хил таркибли истеъмол қилинаётган сувлардир, сувнинг керагидан ортиқ миқдордаги тузлар, макро ва микро элементлар, кимёвий ва биологик таркиби организм аъзо ва тизимларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. «Ер ости сувлари истеъмоли натижасида талоқ ва тимусда кечадиган морфо-функционал ўзгаришлар организмнинг патологик ҳолати бўлиб, кимёвий элемент ва бирикмаларнинг максимал йўл қўйилган меъёрларидан юқори дозалари таъсирида келиб чиқади». Юқори кимёвий таркибли сувларнинг истеъмоли таъсирида организмдаги ўзгаришлар, шу жумладан аъзолар морфологик хусусиятлари ҳамда юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар таъсирини камайтириш бўйича даволаш- профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ўз долзарблигини йўқотгани йўқ[1,3]. Дунёда ҳозирги кундаги етакчи илмий марказлар тадқиқотчи-олимлари юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организмга таъсир қилиш максимал дозалари, уларнинг организмда қайтар ва қайтмас патологик жараёнлар келтириб чиқариш муддатлари, юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм тизим ҳамда аъзоларига таъсир даражаси, истеъмол қилиш учун сувларни тозаловчи воситалар ишлаб чиқариш ва ишлатиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, натижаларини эълон қилганлар. Бундан ташқари, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар натижасида ичакда морфо-функцинал ўзгаришларга олиб келади[2,5]. Келиб чиқишига кўра ер ости сувлари атмосфера ёғинлари, дарё ва суғориш сувларининг шимилиши натижасида ҳосил бўлувчи инфильтрацион; тоғ жинслари қатламларида сув буғларининг қуюқлашувидан ҳосил бўлувчи конденсацион; чўкинди тоғ жинслари пайдо бўлиш жараёнида денгиз сувларининг кўмилиб қолиши натижасида ҳосил бўлган седиментацион ва магма совиганда ёки ер мантиясидан чиқадиган ювиниль сувларига бўлинади. Ер ости сувларининг ер юзига табиий 49 чиқиши булок, (чашма) дейилади ва оқиб чиқувчи ва қайнаб чиқувчи (қайнар булоқ)ларга бўлинади. Ер ости сувлари табиий эритмалар бўлиб, таркибида деярли барча маълум кимёвий элементлар учрайди. Минераллашуви (сувда эриган моддаларнинг умумий миқдори, г/л) бўйича ер ости сувлари чучук (1,0 гача), шўртам (1,0—10,0), шўр (10,0— 50,0) ва намакоб (50 дан кўп) турларига бўлинади. Ҳарорати бўйича эса совиган (4° гача), совуқ (4—20°), илиқ (20—37°), иссиқ (37-42°), қайноқ (42—100°) ва ўта қайноқ (100° дан юқори) ер ости сувларига бўлинади. Юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм ички аъзоларига таъсири натижасида шаклланган морфологик ўзгаришлар ҳам ўрганилган бўлиб, биофаол қўшимчалар таъсири бўйича экспериментал тадқиқотлар натижалари чоп этилган. Аммо, юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар таъсирида ичакда юзага келадиган морфологик ўзгаришлар, уларга биофаол қўшимчалар билан янгича даво-профилактик таъсир даражаси ўрганилмаган, морфологик ўзгаришлар даражасига биофаол қўшимчаларнинг таъсир даражаси кўрсатиб берилмаган[3,6]. Жойлашиш шароитига кўра Ер ости сувлари тупроқ суви (қ. Тупроқ сув резкими), мавсумий сувлар (юза сувлар; аэрация зонасидаги сув сакловчи қатламлар устида ёғинлар ёки суғориш сувларининг шимилишидан ҳосил бўлади); грунт сувлари (ер юзасига энг яқин биринчи сув ўтказмайдиган қатлам устида тўпланади) ва қатламлараро (босимсиз, босимли, артезиан, сув ўтказмайдиган қатламлар ўртасида жойлашган сувли қатламлар) сувларга бўлинади. Ўрта Осиё ҳудудида 150 дан ортиқ йирик ер ости сувлари конлари аникданган. Уларнинг ҳар йили тикланиб турадиган эксплуатацион захираси 1500 м3/с дан ортиқ, чучук сувлар ҳиссаси 1000 м3/с яқин, қолган қисми эса турли даражада (2—3 дан 15 г/л гача) минераллашган. Ўрта Осиёда 40 мингдан ортиқ фойдаланиладиган бурғи қудуқлари мавжуд, улардан 5 мингга яқини суви отилиб чиқадиган артезиан қудуқларидир; уларнинг кўпчилигидан экинларни суғоришда фойдаланилди. Тирик организмга ҳар қандай ташқи физик, кимёвий ва биологик таъсирлар ушбу организм аъзолари тузилиши, функцияси ўзгаришига олиб келади. Натижада, организм компенсатор-мослашув механизмлари доирасида клиник-лаборатор параметрлар, жумладан аъзолар морфологиясини ўзгартириш орқали жавоб беради. Ташқи таьс
Доказательный фрагмент
«Юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм ички аъзоларига таъсири натижасида шаклланган морфологик ўзгаришлар ҳам ўрганилган бўлиб, биофаол қўшимчалар таъсири бўйича экспериментал тадқиқотлар натижалари чоп э…»
Образец извлечения
Демо-превьюЮқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм ички аъзоларига таъсири натижасида шаклланган морфологик ўзгаришлар ҳам ўрганилган бўлиб, биофаол қўшимчалар таъсири бўйича экспериментал тадқиқотлар натижалари чоп э… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- грунт сувлари ва қатламлараро сувларга, фаол сульфгидрил., компенсатор-мослашув, мавсумий сувлар
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииНаргиза Рашидова, Ахрор Абдуллаев2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025