ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Государственное управление в сфере кибербезопасности в Узбекистане
Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна · Нурматов Равшан Бегмаматович (коррупцияга қарши курашиш кафедраси, ю.ф.д.,профессор) · Абдурасулова Кумринисо Раимкуловна (тадқиқот Институти, етакчи маслаҳатчи) · Нурматов Равшан Бегмаматович (юридического университета) · Abdurasulova Kumriniso (ведущий консультант, Исследовательский институт правовой политики) · Nurmatov Ravshan (Tashkent state university of Law, department of Criminal Law, Criminology and) · IN UZBEKISTAN (The Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice, leading)
Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности · 2026
Аннотация
In the article, the work carried out in the direction of information security in our country and the content and essence of the law of the Republic of Uzbekistan “On cybersecurity” adopted on 15 April of this year were covered in detail. Key words: cybercrime, cyberspace, cyber threat, cyber security, cyber attack. Бугунги кунда глобал ахборот майдонида кибермакон билан боғлиқ янгидан-янги таҳдидлар юзага келмоқда. Шу боис, виртуал оламдаги ҳужумлардан ҳимояланиш масаласи дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Маълумотларга кўра, киберҳужумлар натижасида бир йилда дунё иқтисодиётига ўртача 26 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар етказилмоқда [1]. Дунё бўйлаб ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киберҳужумлар уюштирилади. Ҳар сонияда 12 нафар инсондан бири кибермаконда содир этилган ҳужумлар қурбонига айланади. Америка Қўшма Штатлари, Франция, Англия, Германия, Бельгия, Люксембург каби ривожланган давлатларда жиноятларнинг 60-65 фоизи киберҳужумлар орқали содир этилмоқда [2]. “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий интернет сегментида ахборот ва киберхавфсизликка таҳдид солувчи 27 000 000 дан ортиқ зарарли ва шубҳали тармоқ ҳодисалари кузатилган. Шунингдек, ахборот тизимлари ва веб-сайтларининг хавфсизлигини таъминлаш доирасида 680 та ҳодиса рўй берган, шу жумладан, носозликлар туфайли 1 000 000 дақиқа вақт мобайнида веб-сайтларнинг ишдан чиқиш ҳолати кузатилган бўлса[3], 2021 йилда эса миллий интернет сегментида ахборот ва киберхавфсизликка таҳдид солувчи 17 097 478 дан ортиқ зарарли ва шубҳали тармоқ ҳодисалари кузатилган. Бундан ташқари, ахборот тизимлари ва веб-сайтларининг хавфсизлигини таъминлаш доирасида 636 та ҳодиса рўй берган, хусусан, носозликлар 1 048 216 дақиқа вақт мобайнида веб-сайтларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлган[4]. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ахборот хавфсизлиги масалаларига давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Ўтган йиллар давомида соҳани тартибга солишга доир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 ноябрдаги “Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 555-сонли қарори билан “Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази” давлат муассасаси ташкил этилди. 120 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари Мазкур қарорда Марказнинг асосий вазифалари этиб, миллий ахборот макони ва оммавий коммуникациялар воситалари фаолиятининг, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситаларининг ҳамда матбаа маҳсулотларининг тизимли мониторингини олиб бориш, янги технологиялар жорий этилишига қараб, оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштириш, ахборот ресурсларини, ахборотни узатиш ва тарқатиш тизимлари ва воситаларини шакллантириш ҳамда бошқа шу каби вазифалар назарда тутилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–4702-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилиниб, у алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам киберхавфсизликни таъминлаш ва тармоқлар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишни таъминлаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, шахсий ва биометрик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича технологияларнинг қўлланишини тартибга солишда иштирок этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрда “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4452-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Техник кўмаклашиш маркази” давлат унитар корхонаси Давлат хавфсизлик хизматига ўтказилди ва “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси этиб, қайта номланди. Шунингдек, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–444-сон Қонуни қабул қилинди. Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зар
Доказательный фрагмент
«In the article, the work carried out in the direction of information security in our country and the content and essence of the law of the Republic of Uzbekistan “On cybersecurity” adopted on 15 April of this year wer…»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the article, the work carried out in the direction of information security in our country and the content and essence of the law of the Republic of Uzbekistan “On cybersecurity” adopted on 15 April of this year wer… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- cybercrime, cyberspace, cyber threat, cyber security, cyber attack, киберпространство, киберугроза, киберхавфсизлик, кибербезопасность, кибермакон, киберҳужум, киберпреступность, кибержиноятчилик, кибератака, кибертаҳдид
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
The American Journal of Political Science Law and CriminologyPAGE NO. -, Farangiz Bahodirovna +12025
Цифровые технологии и правоА. Ю. Мамычев, ОСНОВНЫЕ ПОЛИТИКО-ПРАВОВЫT ТЕНДЕНЦИИ2024