К содержанию
РецензированоRU2026

ГАНДБОЛ СПОРТ ТУРИДА ДАРВОЗАБОН ЎЙИН ТЕХНИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВОСИТА ВА УСУЛЛАРИ

Азимкулов Бекзод Абдулатифович

Современная наука и исследования · 2 · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада ёш дарвозабонларнинг техник ҳаракатларини ривожлантириш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. Дарвозабонларнинг техник ҳаракатларини ривожлантириш юзасидан восита ва услублар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган. Калит сўзлар. Дарвозабон, тезлик, ҳаракат, техника, машғулот, восита, усул, амплуа, жамоа, ҳимоя. СРЕДСТВА И МЕТОДЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ТЕХНИКИ ИГРЫ ВРАТАРЯ В ГАНДБОЛЕ Аннотация. В статье рассматриваются исследования по развитию технических навыков у молодых вратарей. Разработаны и внедрены на практике инструменты и методы для развития технических навыков вратарей. Ключевые слова. Вратарь, скорость, движение, техника, тренировка, инструмент, метод, роль, команда, защита. MEANS AND METHODS OF DEVELOPING GOALKEEPER'S PLAYING TECHNIQUE IN THE SPORT OF HANDBALL Annotation. This article conducts research on the development of technical movements of young goalkeepers. Means and methods for the development of technical movements of goalkeepers are developed and put into practice. Keywords. Goalkeeper, speed, movement, technique, training, means, method, role, team, defense. Мамлакатимизда кўпдан-кўп халкаро андозаларга мос спорт иншоотларининг барпо этилиши, спортчиларни турли миқёсидаги халкаро мусобакаларда иштирок этиб, муаян ютуқларга эришишини таъминлайди. Бу борада спорт тараккиётининг бугунги боскичида биз шундай хусусиятларни кўрамизки, улар спортчини таъминлаш жараёнига жиддий таъсир кўрсатадилар ва мураббий билан спортни олдинга янгидан-янги мураккаб вазифа ва топширикларни эга ўз навбатида машк жараёнининг ташкил килишнинг энг мураккаб шакл ва уларнинг излаб топишга мажбур этади. Гандболчиларнинг мусобака фаолиятини педагогик кузатиш ёрдамида индивидуал гурух ва жамоа техник- тактик харакатларнинг ривожланиш даражасини бахолаш мумкин. 1582 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3 Долзарблиги. Дарвозабон танлашда ва машғулотлар ўтиш жараёнида фақат биттагина сифатига баҳо берилмасдан, балки унинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилиши керак. Масалан, жуда катта тезлик билан ҳаракатланиш машғулотлар пайтида агар ўзига хос эгилувчанлик, чидамлилик ва мўлжални тўғри белгилай олмаслик булмаса, дарвозабонга мувоффақият келтирмайди. Агар унда мақсад томон баланд қўйилган пағоналарни забт этиш ўзида кучли ирода шаклланмаган бўлса у ҳар қанча ҳаракат қилмасин бунинг ҳаммаси қуруқ сафсата бўлиб қолаверади. Ҳозирги пайтда гандбол дарвозабонининг маъсулият- мажбурияти ва жавобгарлиги жуда қийин. Дарвозабон учун ўйин пайтида, энг муаммоли ва қийин вазиятлар: дарвоза тарафга жуда кучли отилган, жудаям аниқ, кутилмаган ҳолатларда, ҳаттоки ҳар тарафлама, жуда яқин масофаларда, сакраган ҳолатда дарвозадан ошиб кетилган ҳоллардаги шу даражада кескин келаётган ҳар қандай коптокни ушлаб қолиш. Жаҳондаги энг зўр дарвозабонларни кузатганимизда шу нарса аниқландики, ҳар бири ўз имкониятларини намоиш этишди. Бунда асосан танани чиниққанлиги алоҳида эътироф этилади. Бу борада савол туғилади: рационал техникани ўрганиш учун вақт сарфлаш шартми, агарда ўйинда эркин (ёки чегараланмаган) ҳолатда йўналтирилса, ҳар қанча иккиланиш ва ҳолатларга қарамасдан такидлаб жавоб берамиз: ўйинда дарвозабон дарвозага йўналтирилган (тепадан ташланган, пастдан, 1 метр пол устидан, сакратиб ҳужум қилинган)да ҳимоя техникаси автоматик равишда амалга ошишини билиши шарт. Шунингдек, яккама-якка марказий ҳужумлар бўлганда ҳам. Бунда бир оёқлаб сакраб дарвозага тўп йўналтирилади. Ва ниҳоят дарвозабон узоқдан тўпни узатиб беришни ҳам ўзлаштириши керак. Бу техникаларни 13-14 ёшлигида тизимли ўргатиш зарур. Бу ерда шундай тамоил мавжудки, ёшлигида нимани ўргана олмасак, уни ҳеч қачон ўргана олмайсан. Ҳар бир ўйинчи аниқ билади, автоматик равишда йўл қўйилган ҳолатларни тўғрилаш жуда қийин. Демак, мақсадли шуғулланишдан автоматик хатоларга йўл қўймаслик техникаларини ўзлаштириш мумкин. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда техник шуғулланиш орқали ёки 100 фоизлик юқори даражага эришиш шарт эмас. Барибир ҳам шуғулланиш орқали максимал техникага ва имкониятларга эга бўлиш мумкин. Тадқиқотнинг мақсади: Ёш дарвозабонларнинг техник тайёргарлигини ривожлантиришда қўлланиладиган восита ва услубларни аниқлаш ҳамда юкламаларнинг меъёрлаштириш. Тадқиқотнинг вазифалари: Тадқиқотимизнинг мақсадига эришишда биз қуйидаги вазифаларни белгилаб олдик. 1. Ёш дарвозабонларнинг машғулот жараёнини ўрганиш. 1583 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3 2. Ёш дарвозабонларнинг техник ҳаракатларини ривожлантиришда қўлланилаётган восита ва услубларни, машғулот юкламаларини баҳолаш. 3. Тадқиқот давомида амалга оширилган ишлар, тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш. Тадқиқотнинг усуллари. 1. Илмий адабиётлар ва илмий тадқиқотлар таҳлили. 2. Педагогик назорат. 3. Тестлар қабул қилиш. 4. Маематик ҳисоблаш. Тадқиқот ишининг ташкил этилиши ва ўтказилиши. Тадқиқот ишлари 2024 йил давомида олиб борилди. Бунда гандбол бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида ишт

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада ёш дарвозабонларнинг техник ҳаракатларини ривожлантириш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада ёш дарвозабонларнинг техник ҳаракатларини ривожлантириш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Goalkeeper, speed, movement, technique, training, means, method, role, team, амплуа, ҳаракат, ҳимоя., машғулот, жамоа, тезлик, восита, усул, техника, Дарвозабон
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники