К содержанию
РецензированоRU2026

Организационно-правовые аспекты противодействия нарушениям в области цифровых технологий и обеспечения информационной безопасности

Тўхтаев Сардор Султон ўғли · ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ (факультети 1-курс талабаси) · Тухтаев Сардор Султон угли (факультети 1-курс талабаси) · ОРГАНИЗАЦИОННО-ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ (студент 1 курса факультета Международного права Университета) · Tuxtaev Sardor (студент 1 курса факультета Международного права Университета) · ENSURING INFORMATION SECURITY (1st year course student International Law faculty, University of World Economy)

Противодействие правонарушениям в сфере цифровых технологий и вопросы организационно-правового обеспечения информационной безопасности · 2026

Аннотация

Мақолада рақамли тeхнологиялар, кибермакон, кибержиноят тушунчалари, унинг моҳияти, унга қарши кураш, муаммолар, ечимлар ҳақида сўз боради. Дунё бўйича кузатилаётган ҳолат, Ўзбекистонда кибержиноятга қарши қилинаётган саъй-ҳаракатлар, ҳуқуқий масалалар, бажарилиши лозим бўлган ишлар ёритилади. Калит сўзлар: кибержиноят, кодекс, муаммо, интернет, компьютер, дастур. Аннотация. В статье рассматриваются понятия цифровых технологий, киберпространство, киберпреступность, ее сущность, борьба с ней, проблемы и пути их решения. Освещаются ситуация в мире, усилия Узбекистана по борьбе с киберпреступностью, правовые вопросы, работы, которые необходимо предстоит сделать. Ключевые слова: киберпреступность, кодекс, проблема, интернет, компьютер, программа. 422 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари Аnnоtаtiоn: Thе аrtiсlе dеаls with thе соnсеpt оf digitаl tесhnоlоgy, сybеrspасе, сybеrсrimе, its еssеnсе, thе fight аgаinst it, prоblеms, sоlutiоns. Thе сurrеnt situаtiоn in thе wоrld, thе еffоrts bеing mаdе in Uzbеkistаn аgаinst сybеrсrimе, lеgаl issuеs, thе wоrk tо bе dоnе will bе соvеrеd. Kеywоrds: сybеrсrimе, соdе, prоblеm, intеrnеt, соmputеr, sоftwаrе. КИРИШ. Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тараққий этган жамиятдаги жиноятнинг бир тури ҳисобланади. Жамият тараққий топиши билан жиноят турлари ҳам ўзгариб бораверади. Бугунги кунда вояга етган деярли ҳар бир инсон интернет ресурсларидан фойдаланади. Бу жараён эса ўзига хос хавф-хатарга эга, яъни кибержиноят қурбонига айланиш ҳеч гап эмас. Кибержиноятнинг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, у нафақат жисмоний шахсга қаратилган бўлиши, балки улкан давлат миқёсидаги моддий ва маънавий бойликлар талон-тарожига қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Шу боисдан давлатимизда қонун лойиҳалари қайта кўриб чиқилмоқда. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3723-сонли қарорида “Технологик тараққиёт, жумладан кибержиноят билан боғлиқ жиноят турларининг кенгайганлигини ҳисобга олган ҳолда ахборот технологиялари соҳасида жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни қайта кўриб чиқиш” назарда тутилган [1]. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек, компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи): – 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн. 900 минг сўмдан 89 млн. 200 минг сўмгача миқдорда жарима; – 2 йилгача озодликни чеклаш; – 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. – шунингдек, мазкур ҳаракатларни гуруҳ бўлиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир етиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлиши мумкин [2]. Кибержиноятлар ахборот технологиялари соҳасидаги жамоатчилик муносабатларига жиддий таҳдид солади ва шунинг учун замонавий шароитда уларга қарши курашиш давлат ва фуқаролар учун жиддий муаммога айланди. Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларни зарарсизлантириш бўйича қарши чораларни, кибержиноятларга қарши курашиш стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқмоқда [3]. Кибержиноятлар муайян шароитларда содир этилади, уларнинг содир этилишига ёрдам берадиган омиллар мавжуд. Уларни аниқлаш ва 423 Рақамли тeхнологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари илмий таҳлил асосида суд экспертиза усулини, тегишли тергов ҳаракатларини ўтказиш тактикасини ишлаб чиқиш керак [4]. Кибермаконда содир етилган ушбу жиноятларга компьютерлар, компьютер дастурлари, компьютер тармоқлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, компьютер маълумотларига рухсатсиз кириш, нусха олиш, ўзгартириш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер тармоқлари ёрдамида ёки улар орқали содир этилган бошқа ноқонуний ижтимоий хавфли ҳаракатлар киради. ТАДҚИҚОТ МEТОДОЛОГИЯСИ ВА ЭМПИРИК ТАҲЛИЛ Эҳтимол, кибертаҳдид манбалари нафақат хакерлар ёки уларнинг гуруҳлари, балки алоҳида давлатлар, террорчилик, жиноий гуруҳлар ҳам ҳисобланади. Кибержиноятларга қарши курашиш воситалари ва усулларини ишлаб чиқишда жиноятнинг латентлик даражасидан хабардор бўлиш керак. Мутахассислар тахминига кўра, “компьютер жинояти”нинг латентлиги АҚШда 80% га, Буюк Британияда – 85% га, Германияда – 75% га, Россияда – 90%га кўпроқдир[5]. “Symantec Security” халқаро киберхавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, “ҳар сонияда” дунё бўйлаб, 12 нафар киши киберҳужумга учрайди ва дунёда ҳар йили тахминан 556 млн. кибержиноятлар содир этилади ва бунинг натижасида 100 миллиард АҚШ долларидан зиёд зарар етказилади [6]. Масалан, Қўшма Штатларда аллақачон фаолият кўрсатаётган Миллий киберхавфсизлик маркази билан бир қаторда Қуролли Кучлар Бирлашган кибер Қўмондонлиги ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш пайтида Пентагон тузилмалари тегишли ёрдамни тақдим этади. Бу глобал миқёсда барчан

Доказательный фрагмент

«Мақолада рақамли тeхнологиялар, кибермакон, кибержиноят тушунчалари, унинг моҳияти, унга қарши кураш, муаммолар, ечимлар ҳақида сўз боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада рақамли тeхнологиялар, кибермакон, кибержиноят тушунчалари, унинг моҳияти, унга қарши кураш, муаммолар, ечимлар ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кибержиноят, кодекс, муаммо, интернет, компьютер, сybеrсrimе, соmputеr, sоftwаrе, prоblеm, проблема, дастур, intеrnеt, программа, киберпреступность, соdе
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники