Объединяя студентов: международные исследования и сотрудничество между дисциплинамиНаргиза Кáдирниязова, Малика Палимбетова2025
ЭКСТРЕМИСТИК ФАОЛИЯТ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРГА ЖАЛБ ЭТИЛГАН АЁЛЛАР ЖИНОЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Нурумбетова Садоқат Аллаяровна
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мақолада экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этилишида иштирок этаётган аёллар жиноий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг жиноятларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитлари, экстремизм домига тушиб қолган аёлларни бу йўлдан қайтариш чора-тадбирлар борасида таклиф ва тавсиялар берилган. Калит сўзлар: экстремизм, аёллар, латент, ташкилот, аёллар жамоати, иштирокчилик, жамият, интернет, мазхаб. Бугун дунёда кўплаб бузғунчи оқимлар муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб бегуноҳ инсонларни қонини тўкмоқдалар. Хозир дунёда 500 га яқин экстремистик фундаменталистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд бўлса, уларнинг тахминан 80% ислом динини ниқоби остида фаолият юритади. Марказий Осиёда диний экстремистлар минтақа халқлари учун анъанавий бўлган Ханафий мазхаби ва Мотуридия ақидасини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ғояларни сингдиришга уринмоқдалар. Асосий мақсади мусулмон дунёсини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуриш бўлган «Хизбут-таҳрир» ташкилоти жиҳодни тарғиб қилиш баробарида террорчи гурухлар учун «Зомбилаштирилган» жангарилар етказиб бермоқда, сўнги йилларда «Салафи солихларга эргашиш» шиорини ниқоб қилиб олган «Салафийлик» оқимидагилар Қуръон оятларини сўзма-сўз талқин қилиб оятларни мажозий маъноларини рад этадилар. Мухаммад (с.а.в.) мавлудларини нишонлашга қарши, ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблайдилар.1. Экстремистик фаолиятга қарши курашиш тизимида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш муҳимлигини ҳисобга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларини жалб қилган ҳолда, умумтаълим муассасаларида, олий ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида экстремистик фаолият билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш, шу йўналишда кўрилаётган чора-тадбирларга нисбатан фуқароларда ижобий муносабатни шакллантириш масалаларига бағишланган ҳуқуқий тарғиботлар олиб бориш лозим. Чунки вояга етмаганлар турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, билиб-билмай, ҳар қандай маълумотга қизиқиш билдиришади. Бу эса уларнинг жамиятда юриш-туриш ва яшаш тартиб-қоидаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, ёшлар билан индивидуал ишлаш бугунги кун талаби бўлиб қоляпти. Бу борада асосий йўналишлардан бири ўқитувчилар ва ижтимоий ҳимоя ходимлари томонидан назоратни ташкил этиш ҳисобланади. Аммо ота-оналар ҳам мазкур ташкилотларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашлари ва таълим-тарбия жараёнига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. 1 Яқубов Н. Диний экстремизмнинг салбий оқибатлари. https://zamaxshariy.uz/5958/ 84 Экстремистик оқимлар сафига зўрма-зўраки жалб этишга қарши кураш соҳасида экстремистик гуруҳлар фаолиятига жалб этилган аёлларнинг жамиятдаги роли, уларни бу йўлга киришга мажбур қилган сабаблар ва вазиятлар энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва айни пайтда энг мунозарали ҳамда кам ўрганилган масала бўлиб қолмоқда. Айниқса, Халқаро террористик ташкилотлар (ХТТ) нинг Сурия ва Ироқдаги мағлубияти ҳамда мазкур ташкилотлар сафида бўлган Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг доимий яшаш жойларига қайтишлари ортидан бу масала янада долзарблик касб этмоқда.Жамиятда юзага келган стереотиплар, қарашлар сабабли бундай аёллар зўравон экстремизм оламига шунчаки эрларининг ортидан кетган “издошлар” сифатида, камдан-кам ҳолларда эса экстремистик ғояларни ёқловчи ташаббускор ёки ёлловчи1 сифатида қабул қилинадилар. Зўравонлик билан экстремизм йўлига жалб этилган аёлларнинг роли, уларни бу йўлга киришга мажбур қилган сабабларни батафсил ўрганиш асносида уларни бир нечта тоифага ажратиш мумкин. Ҳар бир тоифани алоҳида таҳлил этамиз. Экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини шартли равишда қуйидагиларга бўлиб ўрганиш тавсия этилади: – жиноят содир этилган вақтда ушбу жиноят содир этилишига туртки бўлган объектив сабаб ва шарт-шароитлар, яъни қонунчиликдаги бўшлиқлар. Муайян ижтимоий муносабатни муҳофаза қилиш тизимидаги камчиликлар, жамиятда қарор топган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий вазиятлар; – экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахснинг субъектив омиллари, яъни унинг руҳий-психологик ҳолати, осон йўл билан даромад топиш. Жаҳон тажрибаси жамиятнинг экстремизмга мойиллик даражаси «ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатлари»да юқорироқ бўлишини кўрсатмоқда2. Ўз сиѐсий ва иқтисодий тизимларини қисқа муддатларда янгидан ишлаб чиқишлари зарур бўлган айнан шу давлатларда тузумга қарши бўлган турли ҳодисалар, жумладан экстремизм ҳолатларини кўплаб кузатиш мумкин. Ҳар бир жамият ва давлат учун экстремизмнинг келиб чиқиши бир қатор субъектив ва объектив сабаблардан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин3. Бироқ экстремизм пайдо бўлиши ва тарқалишининг ҳар қандай жамият ва давлатга қўллаш мумкин бўлган маълум шартлари мавжуд. Масалан, Д.Ольшанский экстремизмнинг замонавий шароитларда пайдо бўлиши ва ёйилишининг қуйидаги асосий омилларини ажратади: ижтимоий-иқтисодий инқирозлар, аҳолининг катта қисми ҳаёт даражасининг бирдан тушиб кетиши, сиёсий институтлар ва ҳокимият тизимининг ўзгариши, уларнинг жамият ривожланишида юзага келган муа
Доказательный фрагмент
«Мақолада экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этилишида иштирок этаётган аёллар жиноий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг жиноятларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитлари, экстремизм домига тушиб қолган…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этилишида иштирок этаётган аёллар жиноий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг жиноятларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитлари, экстремизм домига тушиб қолган… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- экстремизм, аёллар, латент, ташкилот, аёллар жамоати, жамият, интернет, иштирокчилик, мазхаб.
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021
The American Journal of Social Science and Education Innovations+ Shokhrukhbek Farkhadovich Allanazarov, Jour nal Website:2021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsScientific Project For Humanities Students, Rakhimov Adham Barat Oglu +12021