Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ: ТАРИХИЙ НУҚТАИ НАЗАР, ЗАМОНАВИЙ ДИПЛОМАТИК РОЛИ ВА ФУНКЦИОНАЛ ЖИҲАТЛАРИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГХАЛҚАРО · АЛОҚАЛАРИ:ТАРИХИЙ НУҚТАИНАЗАР
Журнал научных исследований и их решений · 3 · 2025
Аннотация
Глобал ўзгаришлар ва ахборот интеграцияси шароитида миллий ва жамоат телерадиокомпаниялар давлатларнинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ўзбекистон мисолида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) анъанавий қадриятларни инновацион ёндашувлар билан уйғунлаштиришда ўзига хос қобилиятга эга бўлиб, нафақат мамлакатнинг маданий ва сиёсий манфаатларини тарғиб қилиш, балки стратегик интеллектуал медиа марказ сифатидафаолиятюритиш имкониятиниберади. Ушбу илмий мақолада, айниқса, Компаниянинг Халқаро алоқалари бўлимига алоҳида эътибор қаратилган. Бу бўлинма Компаниянинг ҳақиқий маркази сифатида халқаро менежмент, телерадиобошқарув ва медиа соҳасидаги илғор минтақавий ҳамда давлатлараро ташаббусларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилишига ўзининг улкан ҳиссасиниқўшибкелмоқда. Калит сўзлар: МТРК, Ўзбекистонда халқаро алоқалар, ўзбек телевидениеси, Ўзбекистон, тарихий нуқтаи назар, телевидениенинг замонавий дипломатик роли, телевидениенинг функционал жиҳатлари, МТРК халқаро алоқалари бўлими, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, ўзбек телевидениесида халқаро алоқалар, Ўзбекистонда телевидениева радио,халқаро алоқалар бўлими асосий функциялари. Кириш Замонавий давр шиддатли ўзгаришлар ва глобаллашув жараёнлари билан характерланиб, давлат телерадикомпанияларининг роли оддий ахборот тарқатишдан анча кенгайиб кетди. Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари маданий дипломатия ва халқаро стратегик ҳамкорликнинг муҳим воситасига айланди. Улар нафақат жамиятни воқеалар ҳақида хабардор қилади, балки мамлакат имижини шакллантириш, унинг қадриятлари ва маданиятинидунёмиқёсидатарғиб қилишдаҳам муҳим ўринтутади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) мамлакатнинг етакчи телерадиоташкилоти сифатида охирги ўн йиллик давомида миллий анъаналар ва жаҳон медиа тенденцияларини муваффақиятли уйғунлаштириб келмоқда. Бу эса унинг ўзига хослигини сақлаб қолиш, бир вақтнинг ўзида эса замон талабларига мослашиш ҳамда теле ва-радиоканаллар маҳсулотларинингюқорисифатигаэришиш имкониниберади. Глобал рақобат шароитида МТРК Ўзбекистон имижини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди. У ўзининг юқори малакага эга бўлинмалари орқали мамлакатнинг маданий ва ижтимоийютуқларинитарғиб қилади. МТРК таркибидаги энг муҳим бўлинмаларидан бири – Халқаро алоқалар бўлими ҳисобланади. У нафақат ташқи сиёсий лойиҳаларни бошқариш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланади, балки стратегик фикрлаш маркази сифатида фаолият юритади. Бўлим Компаниянинг халқаро алоқалари ва сиёсати ривожланиш йўналишини таҳлил қилади ва белгилайди, ички эҳтиёжлар ҳамда ташқи чақириқларни ҳисобга олган ҳолдаистиқболлирежаларни ишлаб чиқади. worldlyjournals.com ILMIY TADQIQOTLAR VA ULA1R04NING YECHIMLARI JURNALI JOURNAL OF SCIENTIFIC RESEARCH AND THEIR SOLUTIONS VOLUME 3, ISSUE 02, FEVRAL 2025 WORLDLY KNOWLEDGE NASHRIYOTI Айнан 2019-2020 йиллардан эътиборан бу бўлимнинг саъй-ҳаракатлари туфайли МТРК халқаро медиа майдонида тобора нуфузли иштирокчига айланиб бориб, Ўзбекистоннинг дунёдаги позициясини мустаҳкамлашгаўз ҳиссасиниқўшди. Шунингдек, давлат телерадиокомпаниясининг замонавий жамиятдаги роли анъанавий вазифалар доирасидан анча узоққа чиқиб кетди. Бугунги кунда у жамоатчилик фикрини шакллантириш, маданий алмашинувни таъминлаш ва стратегик шерикчиликни йўлга қўйишнинг муҳимвоситасигаҳам айланган. Тарихийконтекст МТРК тарихи 1920 йилларда Тошкентда радиоузатиш соҳасидаги дастлабки тажрибаларидан бошланади. Бу тажрибалар эса ўз навбатида келгуси технологик тараққиёт учун асос солди. 1928 йилда Борис Грабовский ва Иван Белянский бошчилигидаги олимлар жамоаси ҳаракатланувчи тасвирни узатиш технологиясини муваффақиятли намойиш этгани, айнан соҳанинг тарихан ривожланишига катта ҳисса қўшди. 1956 йилда биринчи телевидение студияси ташкил этилди ва бу Ўзбекистон телерадиотарихидаянгидаврни бошлаб берди. 1996 ва 2005 йилларда Компанияда тузилмавий ўзгаришлар ва такомиллаштириш жараёнлари амалга оширилди. Бу ўзгаришлар Компаниянинг инновацияларга интилиши ва халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш истагини акс эттиради. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мамлакатимиз медиамаконидаги ўрнини янада ошириш ҳамда фаолиятига замонавий ёндашувларни жорий этиш тўғрисида”ги фармони МТРКнинг нафақатмиллий,балкиетакчи телерадиоташкилотэканлигини янабирбор намоёнқилди. МТРКнингХалқароалоқалари ва дипломатиядаги ўрни Халқаро майдонда МТРК нафақат телевизион ва радиоканаллардан иборат медиа-холдинг сифатида, балки дипломатик жараёнларда фаол иштирок этувчи медиа-субъект сифатида ҳам намоён бўлган. У Ўзбекистоннинг мувозанатли ва ижобий имижини шакллантиришга кўмаклашади. Компания томонидан ишлаб чиқилган телевизион лойиҳалар, маданий дастурлар ва халқаро ҳамда хорижий йирик майдонлардаги иштироки орқали мамлакатнинг қадриятлари ва ютуқлари кенг тарғиб этилади, маданиятлараро мулоқот кўприкларимустаҳкамланади. Бу тизимда Халқаро алоқалар бўлими алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у Компания
Доказательный фрагмент
«Глобал ўзгаришлар ва ахборот интеграцияси шароитида миллий ва жамоат телерадиокомпаниялар давлатларнинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.»
Образец извлечения
Демо-превьюГлобал ўзгаришлар ва ахборот интеграцияси шароитида миллий ва жамоат телерадиокомпаниялар давлатларнинг халқаро майдондаги ижобий имижини шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- МТРК, Ўзбекистонда халқаро алоқалар, ўзбек телевидениеси, Ўзбекистон, ўзбек телевидениесида халқаро алоқалар, тарихий нуқтаи назар, Ўзбекистонда телевидение ва радио, халқаро алоқалар бўлими асосий функциялари., МТРК халқаро алоқалари бўлими, телевидениенинг функционал жиҳатлари, телевидениенинг замонавий дипломатик роли, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026