American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchBakirova Umida Bakhtiyor Kizi2021
МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ (МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ) · Кенжаев Аҳрор (МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ)
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2017
Аннотация
Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган ҳолатлар ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: маъмурий суд ҳужжатлари, қайта кўриш институти, ҳуқуқий асослар, маъмурий ҳуқуқ, суд қарорлари. Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловни самарали таъминлаш борасидаги ислоҳотлар тизимли амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси билан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланди[1]. Бизга маълумки, суд-ҳуқуқ соҳасининг бир йўналиши сифатида маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтини такомиллаштириш ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга, маъмурий ва суд органларининг фаолиятини яхшилашга хизмат қилади. Маъмурий ишни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади. Бу институт маъмурий органлар ва фуқаролар ёки тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган низолар юзасидан қонуний ва асосли қарорлар қабул қилишга қаратилган ҳуқуқий механизмлардан биридир. Шу боис, ушбу институтни такомиллаштириш зарурлиги кундан-кунга ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли Фармони билан маъмурий судлар ташкил этилиб, 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини бошлади. Бунинг мантиқий давомида сифатида маъмурий суд ишларини юритишни амалга ошириш тартибини белгилаш мақсадида, 2018 йил 25 январда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс (кейинги ўринларда МСИЮтК деб аталади) қабул қилиниб, 2018 йил 1 апрелдан қонуний кучга кирди. Ушбу Кодекс билан фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 12 тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш тартиби ҳамда маъмурий судлар кўрадиган оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар тоифаси белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сонли Фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг марказларида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судлари ўз фаолиятини бошлади. Суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни билан МСИЮтКга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган маъмурий судларда ишлар апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилиши, ишлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида кўрилиши ҳамда юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш тартиби бекор қилиниши тартиби белгиланди. Ушбу Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада оширишга, уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга хизмат қилиб келмоқда. Зотан, жамиятдаги муносабатлар ривожланган сари замоннинг ўзи ҳам тегишли қонунларни янгилаш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо қилади. Мазкур Қонун ҳам кучга кирганидан ҳамда амалиётда қўллана бошланганидан сўнг, айрим бўшлиқларга эга эканлигини, бу эса МСИЮтКга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, МСИЮтКнинг 200, 224 ва 249-моддаларида[2] апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар белгиланди. Унга мувофиқ қуйидаги шахслар шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга: - ишда иштирок этувчи шахслар; - ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар; - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- маъмурий суд ҳужжатлари, қайта кўриш институти, ҳуқуқий, суд қарорлари., ҳуқуқий асослар, маъмурий ҳуқуқ
Смежные источники
Объединяя студентов: международные исследования и сотрудничество между дисциплинамиНаргиза Кáдирниязова, Малика Палимбетова2025
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021
The American Journal of Social Science and Education Innovations+ Shokhrukhbek Farkhadovich Allanazarov, Jour nal Website:2021