Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ИЧКИ НАЗОРАТИ ВА ИЧКИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
MANAGEMENT AND ECONOMY · АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Рахматуллаева Наргиза Нуриддиновна
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2023
Аннотация
Мақолада корхона фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири – инвестиция фаолиятининг ички назорат хусусиятлари ёритилган бўлиб, унда назорат-таҳлил йўналишини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи, жумладан, ўзгарувчан харажатларни ҳисоблаш ва жавобгарлик марказларини ҳисобга олиш механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳамда Ички назорат тизимини жорий этиш зарурати, шунингдек, маълум харажатларни талаб қилиши ва баъзан жараёнларнинг узлуксиз ишлашига халақит бериши билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Калит сўзлар: инвестиция, инвестор, инвестицион фаолият, ишлаб чиқариш воситалари, бухгалтерия ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳисоби, ички назорат, ички назорат тизими, инвестицион фаолиятни режалаштириш, инвестицион фаолиятни назорат қилиш, инвестицион жараённи оператив, молиявий, бошқарув, солиқ ҳисоби, инвестицион жараённи таҳлил қилиш, ички мухитни таҳлил қилиш. Кириш. Инвестицияларни кўпчилик мутахассислар иқтисодиётнинг қон томири, дея бежиз айтмайди. Бинобарин, яқинда бўлиб ўтган III Тошкент халқаро инвестиция форумини ҳам, бир маромда ураётган юракка ўхшатиш мумкин. Ушбу тадбир 93 давлатдан 2,5 мингдан ортиқ иштирокчиларни жамлади. Форумда жами 26,6 миллиард долларлик шартномалар имзоланди [1]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида таъкидлаганидек, “... иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш асосий мақсад этиб белгиланди ва натижада сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиёти қарийиб икки баробар ўсди. 2023 йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил этди. Инфляция 9 фоизга пасайиб, охириги йилларда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди” [2]. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш керакки, жалб қилинган инвестициларни самарали ишлатиш учун бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тўғри йўлга қўйилган бўлиши керак. 107 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Узоқ вақт давомида бухгалтерия ҳисоби фақат икки томонлама кириш усули ёрдамида хўжалик операцияларини рўйхатдан ўтказиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш воситаси бўлган. Бироқ, ХХ-асрнинг бошларида анъанавий бухгалтерия ҳисоби рақобатнинг кучайиши, технологиянинг мураккаблиги ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шароитида бошқарув эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаслиги аниқ бўлди. Бухгалтерия ҳисобининг камчиликларини таъкидлаб, олимлар унинг бошқарувдаги ролини турли йўллар билан изоҳладилар. Бизнинг фикримизча, инвестицион фаолият ички назоратининг предмети бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва стратегик бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган ва тартибга солувчи қонунлар, стандартлар, қоидалар ва кўрсатмаларга мувофиқ молиявий ва инвестиция фаолияти ҳисобланади. Белгиланган назорат чоралари пайдо бўлган муаммоларни аниқлашга қаратилган профилактик характерга эга бўлиши мумкин. Бу бухгалтерлар назорат билан боғлиқ муаммоларни текширишлари ва муаммони аниқлагандан сўнг уларни ҳал қилишлари учун зарурдир. Назоратнинг биринчи тури энг яхшисидир, чунки у хатоларнинг олдини олади, иккинчиси эса бухгалтерлар учун ҳар бир нуқсонни ўрганиш ва тузатиш учун кўпроқ меҳнат харажатларига олиб келади. Шунинг учун амалга ошириладиган бошқарув тизимининг тури кейинги хатоларни тузатиш нархига қараб баҳоланиши керак. Тадқиқот методологияси. Инвестицияларнинг ички назорат хусусиятларига оид назарий билимларнинг шаклланиш босқичларини тадқиқ этиш жараёнида тизимли таҳлил, индукция-дедукция, комплекс баҳолаш, гуруҳлаш, мантиқий ва таққослама таҳлил қилиш каби усуллардан фойдаланилган. Адабиётлар таҳлили. Я.В. Соколов бухгалтерия назарияси ва тарихи муаммоларини ўрганиб чиқиб, «... бошқарув қарорларини қабул қилувчиларнинг ҳам, уларни амалга оширувчиларнинг ҳам судяси бўлиш, бу бош бухгалтернинг яна бир муҳим функцияни бажариш имкониятига эга бўлишига олиб келади, у маслаҳат деб аталади» у шу муносабат билан бош бухгалтерга назорат функциясини беришга рухсат берилганлигини ёзади [3]. Юқорида айтиб ўтилган концепцияни ишлаб чиқиш истагини акс эттирувчи фундаментал ишлардан бири С.A. Стуковнинг «ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими» тадқиқотидир, унда муаллиф ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ва ресурслардан оқилона 108 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference фойдаланишни назорат қилишни ташкил этишнинг энг яхши амалиётларини (маҳаллий ва хорижий) умумлаштиради [4]. С.A. Стуков томонидан ишлаб чиқариш ҳисоби таърифида шаклланган ахборот ва бошқарув концепциясининг асосий элементлари кузатилган, чунки муаллиф қуйидагиларни таъкидлайди: «бухгалтерия ҳисобидан ташқари, асосан ташқи органлар ва миллий статистика органларининг эҳтиёжларига жавоб беради... бухгалтерия ҳисобининг сифат жиҳатидан янги тури пайдо бўлади — ишлаб чиқариш ҳисоби, бу асосан бухгалтерия ҳисоби асосида барча турдаги хўжалик ҳисобининг элементларини, шунингдек иқтисодий таҳлил элементларини синтез қилиши керак, бу эса ишлаб чиқариш ресурсларини сарфлашнинг ҳажми, йўна
Доказательный фрагмент
«Мақолада корхона фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири – инвестиция фаолиятининг ички назорат хусусиятлари ёритилган бўлиб, унда назорат-таҳлил йўналишини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи, жумладан, ўзгарувчан ха…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада корхона фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири – инвестиция фаолиятининг ички назорат хусусиятлари ёритилган бўлиб, унда назорат-таҳлил йўналишини ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи, жумладан, ўзгарувчан ха… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- инвестиция, инвестор, инвестицион фаолият, ишлаб, бошқарув, ички назорат тизими, инвестицион фаолиятни назорат қилиш, инвестицион жараённи таҳлил қилиш, солиқ ҳисоби, ишлаб чиқариш ҳисоби, инвестицион фаолиятни режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, инвестицион жараённи оператив, ички назорат, молиявий, ички мухитни таҳлил қилиш., ишлаб чиқариш воситалари
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025