Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Из истории государственно-религиозных отношений в Узбекистане в первые годы Второй мировой войны
Abror ADILOV · Uzbek SSR (National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek)
Общество и инновации · 5 · 353-361 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки Иккинчи жаҳон уруши, йилларида Ўзбекистон ССРда давлат ва дин муносабатлари дин, тарихи бирламчи манбалар ва илмий адабиётлардаги давлат, материаллар ёрдамида очиб берилган. Совет давлатининг ЎзССР, совет давлати, Иккинчи жаҳон уруши домига тортилиши, унинг таркибига саноат корхоналари, кирган барча халқлар, жумладан ўзбек халқи бошига ҳам коммунистик партия. оғир синов ва кулфатлар даврини бошлаб берганлиги тадқиқ қилинган. 1 Associate Professor, Candidate of Historical Sciences, Department of Contemporary History of Uzbekistan, Faculty of History, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 Из истории государственно-религиозных отношений в Узбекистане в первые годы Второй мировой войны АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье на основе первоисточников и материалов Вторая мировая война, научной литературы раскрывается история религия, государственно-религиозных отношений в Узбекской ССР в государство, первые годы Великой Отечественной войны. Изучается Узбекская ССР, Советское государство, втягивание Советского государства во Вторую мировую промышленные войну и начало периода тяжелейших испытаний и невзгод предприятия, для всех вошедших в нее народов, в том числе и для коммунистическая партия. узбекского народа. 1941 йил 22 июнда совет давлатига фашистлар Германиясининг ҳужуми натижасида СССР ҳам Иккинчи жаҳон уруши домига тортилди. XX аср инсоният тарихидага энг қонли ва даҳшатли оқибатларга сабабчи бўлган мазкур уруш совет давлати бошқаруви, ички сиёсатида, хусусан давлат ва дин муносабатларда ҳам кўплаб ўзгаришларни келтириб чиқарди. Уруш бошланиши муносабати билан 1941 йил 22 июнда совет ҳукумати томонидан берилган баёнотда аниқ ва равшан тарзда бу уруш “Ватан учун, ор-номус учун, озодлик учун” бошланган уруш эканлигига урғу берилиб, ғалаба учун барча куч-қудратни сафарбар этиш лозимлиги қайд этилди [1]. Бу барча фуқароларга эски гина-қудратларни унутишга, турли қарашлар, хусусан динга бўлган муносабатидан ҳам қатъий назар ўзаро якдил бўлиб бирлашишига чорланган ўзига хос чақириқ эди. Совет давлати ва коммунистик партия уруш шароити ҳукм суришни бошлаган бир даврда халқ оммаси орасида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришни – бирламчи воситаларидан бири деб ҳисоблар эди. Совет давлатининг Иккинчи жаҳон уруши домига тортилиши, унинг таркибига кирган барча халқлар, жумладан ўзбек халқи бошига ҳам оғир синов ва кулфатлар даврини бошлаб берди. Урушнинг дастлабки даврлариданоқ – СССР қатор муваффақиятсизликлар, фронтдаги оғир мағлубият ва чекиниш, минглаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлиши, юзлаб саноат корхоналари, умуман бор моддий-техник базанинг йўқолиб боришига дуч келди. Йиллар давомида мустабид тузум томонидан олиб борилган маъмурий-буйруқбозлик, қатағон-зўравонлик сиёсати аслида мамлакатни ҳар томонлама танглик, маълум инқироз даражасига олиб келиб қўйган эди [2]. Шубҳасиз, совет давлати раҳбарияти вазиятнинг ўта оғирлиги, мамлакат мураккаб ҳолатда қолганлигини яхши англар эди. ВКП(б) МҚ Бош котиби, Қуролли Кучлар Бош қўмондони, Давлат Мудофаа қўмитасининг раиси бўлган И.В. Сталин масаланинг моҳиятини яхши англаган ҳолда, урушнинг дастлабки давридаёқ, яъни 1941 йил 3 июлда СССР фуқароларига радио мурожаатида ҳам бу ҳол яққол намоён бўлди. Мазкур мурожаатда И.В.Сталин шу давр русумига кирган ва мафкуравий аҳамиятдаги “ўртоқлар”, “коммунистлар”, “комсомоллар” каби анъанага кирган атамалар ўрнига азалдан диний-маънавий мазмун касб этган “ака-укалар ва опа-сингиллар” иборасини қўллади [3]. Бу билан давлат раҳбари барча жамият аъзоларини, ҳеч бир тафовутсиз атеистлар ва диндорларни ҳам Ватан учун уруш йўлида эди бирлашишга, ҳамжиҳат бўлишга чақирган эди. Шунингдек, одатдаги инқилобий, коммунистик оҳангдаги эҳтиросли 354 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 5 № 6 (2024) / ISSN 2181-1415 иборалар бу чиқишда ўз аксини топмади. Эндиликда дин, атеизм, динсизлик масалалари мутлақо қайд этилмади. И.В. Сталиннинг уруш бошланганидан сўнг кейинги чиқишларида ҳам атеистик мавзу, динга қарши кураш масаласи ўрин эгалламади. Давлат раҳбарининг чиқишларда советлар мамлакатидаги барча халқлар совет ҳукумати ва коммунистик партия атрофида бирлашиши, ватанни жон-дилдан ҳимоя этиши, тарихий- маданий ёдгорликларни асраш, мудофаа ва ғалаба учун барча кучларни бирлаштириш ғоялари акс этган эди. Бу ўз навбатида совет давлати, коммунистик партиянинг диндорларга бўлган тайзиқ ва зўравонликни маълум муддатга тўхтатиш, дин ва давлат муносабатларида ўзгариш бўлишидан дарак берарди. Буни И.В. Сталин тавсияси билан “Курашчан худосизлар иттифоқи” (СВБ) МК раиси, таниқли атеист арбоби Ем. Ярославскийнинг тез орадаги чиқишида ҳам намоён бўлганлигида ҳам кўриш мумкин эди. Унинг Каций Адамиани тахаллуси остида чоп этилган “Нима учун дин арбоблари Гитлерга қарши” (“Почему религиозные деятели против Гитлера”) номли мақоласида
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки Иккинчи жаҳон уруши, йилларида Ўзбекистон ССРда давлат ва дин муносабатлари дин, тарихи бирламчи манбалар ва илмий адабиётлардаги давлат, материаллар ёрдамида о…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки Иккинчи жаҳон уруши, йилларида Ўзбекистон ССРда давлат ва дин муносабатлари дин, тарихи бирламчи манбалар ва илмий адабиётлардаги давлат, материаллар ёрдамида о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5- iss6-pp353-361, Советское государство, religion, дин, религия, государство, state, вторая мировая война, communist party, коммунистическая партия, Узбекская ССР, industrial enterprises, Soviet state, промышленные предприятия, ЎзССР, давлат, иккинчи жаҳон уруши, саноат корхоналари, World War II, совет давлати, коммунистик партия, Uzbek SSR
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026