Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Реализация поощрительной политики в государстве Амира Темура
Amir Temur · Sodik TURSOATOV · of Amir Temur (Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan)
Общество и инновации · 5 · 141-146 · 2024
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Амир Темур давлатида рағбатлантириш Амир Темур давлати, сиёсатининг амалга оширилиши, жамият ҳаёти соҳаларида Амир Темур давлатида рағбатлантиришнинг амалга оширилиши, давлат бошқаруви, рағбатлантириш сиёсати, ҳарбий қурилиш, илм-фан, маданият, иқтисодиёт соҳасида давлат бошқаруви, ҳарбий қурилиш, амалга оширилган рағбатлантиришнинг мазмун-моҳияти иқтисодиёт соҳасида масалалари таҳлил қилинган. рағбатлантириш, илм-фанни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб қуватлаш. 1 Independent applicant, Institute of State and Law of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2024) / ISSN 2181-1415 Реализация поощрительной политики в государстве Амира Темура АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается реализация поощрительной Государство Амира политики в государстве Амира Темура, а также её Темура, применение в различных сферах общественной жизни. стимулирующая политика Анализируется содержание и сущность поощрений, в государстве Амира Темура, реализуемых в областях государственного управления, государственное военного строительства, науки, культуры и экономики. управление, военное строительство, стимулирование в сфере экономики, развитие науки, поддержка предпринимательства. Амир Темур тарихан қисқа вақтда Мовароуннаҳрда мўғул хонларининг бир ярим асрлик зулми ва истибдодига барҳам бериб, ниҳоятда катта ҳудуд ва кўп халқларни ўзида бирлаштирган, кучли, марказлашган, иқтисодий ривожланган давлат барпо этишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек, “айнан халқ армонини рўёбга чиқаришга бўлган интилиш Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир даврида нафақат мамлакат мустақиллигини таъминлаш, балки қудратли давлат барпо этиш, иқтисодиёт, илм- фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилди”[1. – Б. 16–17]. Йирик, яхши қуролланган ва ҳаракатчан қўшиннинг ташкилотчиси ҳамда моҳир раҳбари, жаҳон миқёсидаги даҳо саркарда сифатида Амир Темурнинг ажойиб ва кўп томонлардан беқиёс фазилатлари аллақачонлар кенг кўламда эътироф этилган. Ҳарбий ҳаракатларининг ўзига хос стратегия ва тактикаси давлат арбоби, моҳир сиёсатчи, доно ва серғайрат ҳукмдорнинг темир иродаси ҳамда табиий салоҳияти билан уйғунлашган ҳолда Амир Темурга шарқда Fарбий Олтойдан тортиб ғарбда Ўрта ер денгизи соҳилларига қадар бўлган ҳудудда улкан салтанатни барпо қилиш ва бошқариш имконини берди[2. – Б. 5-6.; 3. – Б. 24]. Бундай улкан ютуқларининг сабаби “рағбатлантириш” ва “мажбурлаш”дан иборат бўлган давлатчилик устунларидан самарали фойдаланишидир. Бу тўғрисида “Темур тузуклари”да шундай дейилади: “Сиёсат ва инсоф билан сипоҳийларим ва раиятни умид ва қўрқинч орасида тутдим” [4. – Б. 70]. Амир Темур адолат, эзгулик, яхшилик, раҳмдиллик, саҳоват, инъом, сийловни бир қўлида, ўғри, жиноятчи, манфаатпарастларга нисбатан қаттиққўллик, жазолашни иккинчи қўлида маҳкам тутади ва фарзандларига ҳам шунга амал қилишни буюради. Кастилия элчиси Рюи Гонзалес де Клавихо 1403 йилнинг сентябр ойида Темурнинг 5 нафар набираси тўйида иштирок этиб, «зўр таомлар, мусалласлар, савдо расталари, кўзбойловчилар ва шундай байрамда кўнгил тусаган барча нарса муҳайё» эканлигини, шу билан бирга байрам бўлаётган жойнинг четида қатор дорлар ўрнатилгани, катта байрам бўлган жойда байрам тантанаси билан бир вақтда ўлим шарпаси ҳам мавжуд бўлиши ҳақида ёзади. Бу ҳукмронлик ва куч тимсоли ҳамда гўзаллик, яхшилик ва раҳмдиллик тимсоли 142 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 08 (2024) / ISSN 2181-1415 каби ўзида ҳаётнинг иккала жиҳатини ҳам бирлаштиришини англатади. Унга кўра ёмонлик шу заҳотиёқ жазоланиши, яхшилик эса тақдирланиши мумкин эди [5. – Б. 120]. Амир Темур ўз салтанатини барпо этишда рағбатлантириш сиёсатидан унумли фойдаланган. У ўзининг фарзандлари, иқтидорли набираларига салтанатни бошқаришнинг ўн икки қоидасини баён қилади. Мазкур қоидаларнинг ярмидан кўпи, яъни еттита қоидаси айнан рағбатлантириш билан боғлиқдир. Шунинг ўзи Амир Темур давлатида рағбатлантиришга қанчалик эътибор берилганлигини кўрсатади. Темур давлатида машварат, кенгаш, мажлислар муҳим ўрин тутган. Амир Темур ҳар қандай тадбирни пухта ўйлаб, маслаҳатлашгандан кейингина амалга оширишни ўзига одат қилган. Шунинг учун илмли, уста ҳунарманд, пок ниятли, эътиқодли, сўзамол шахсларни ўзига яқин тутган. Унинг салтанатни бошқаришнинг шиорларидан бири қуйидагидан иборат бўлган: “Иккинчиси шулким, ўн икки табақа ва тоифадаги кишилар билан мамлакатларни забт этдим, уларни идора қилдим. Давлат, салтанат устунларини ўшалар билан қувватлаб, мажлисларимни шулар билан зийнатладим” [4. – Б. 69]. “Еттинчиси – саййидлар, уламо, машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, тарихчиларни сара, эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим. Шижоатли кишиларни дўст тутардим, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди. Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим, уларни
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Амир Темур давлатида рағбатлантириш Амир Темур давлати, сиёсатининг амалга оширилиши, жамият ҳаёти соҳаларида Амир Темур давлатида рағбатлантиришнинг амалга оширилиши, давлат бошқаруви, рағбатла…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Амир Темур давлатида рағбатлантириш Амир Темур давлати, сиёсатининг амалга оширилиши, жамият ҳаёти соҳаларида Амир Темур давлатида рағбатлантиришнинг амалга оширилиши, давлат бошқаруви, рағбатла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss8/S-pp141-146, стимулирующая политика в государстве Амира Темура, государственное управление, тадбиркорликни қўллаб қуватлаш, стимулирование в сфере экономики, илм-фанни ривожлантириш, иқтисодиёт соҳасида рағбатлантириш, military construction, development of science, Амир Темур давлати, The state of Amir Temur, support for entrepreneurship, Амир Темур давлатида рағбатлантириш сиёсати, поддержка предпринимательства, ҳарбий қурилиш, incentive policy in the state of Amir Temur, военное строительство, incentives in the economic sphere, public administration, Государство Амира Темура, развитие науки, давлат бошқаруви
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026