К содержанию
РецензированоRU2026

ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ АСОСИЙ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ

АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ · Эргашев Хусниддин Чори ўғли

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Инсониятни энг буюк кашфиётларидан бири дон экинларини маданийлаштириб, уларни уруғини далага экиб, кўп миқдорда дон етиштиришни ўрганди. Инсониятни яна битта буюк кашфиёти буғдой донидан ун тайёрлаб, бу ундан нон ва нон маҳсулотларини тайёрлаш бўлди. Инсоният изланишларни давом эттириб, дондан ёрма тайёрлашни ўрганди. Бугунги кунда донлардан тайёрланган ёрмалар одамларни кундалик озуқаси бўлиб ҳисобланади. Калит сўзлар: буғдой дони, кашфиётлар, нон маҳсулотлари, ёрма, кундалик озуқа. Дон ва дон маҳсулотларини сақлаш тарихи, қадимий ибтидоий тизимга бориб тақалади. Қадимий Неолит (қадимий тош асри) давридан, кумуш асрига ўтишда инсоният дон маҳсулотларини хазина саройларида сиғими 700-750 7 тоннали йирик идишларда дон, тариқ, арпа, кунжутларни ярми ерга кўмилган ҳолда сақланганлиги, бу сиғимлар (э.а. VIII - IX асрларда) Урарту подшоҳлигига тегишлилиги аниқланган. Бундан ташқари тухумсимон (овал) шаклдага нон қолиплари куйган нон қолдиқлари ва катта миқдордаги унларни, яьни жавдари унларни идишларда сақланган қолдиқлари топилган. Милоддан аввалги VI– IV асрларда Боспар подшоҳлигида дон ва бошқа озиқ–овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича бир қанча далилий ашёлар топилган. Донлар ертўлаларда ва катта – катта хумларда сақланиши, нафақат грецияликларга хос сақлаш усули бўлган, балким бошқа қабилалар ҳам ертўлаларда, ўраларда, икки – уч метр ерни жом қолипли шаклида (қўнғироқ шаклида) пастга қараб кенгайтириб қазиб устини силлиқ металл тахталар (плита) билан беркитилган сиғимларда сақланган. Ушбу усуллар ҳозирги кунда Ҳиндистон, Осиё ва Африка мамлакатларида қўлланилиб келмоқда. Озиқ – овқат маҳсулотларига мўлжалланган амфор идишларда (хозирги фляга кўринишидаги оғиз қисми тор шаклда), ёғ, вино, дон ва сочилувчан маҳсулотларни Афина ва Боспара подшохликлари ўз аро маҳсулот айри бошлашда қўллашган. Қадимги Боспара тангаларида бошоқлар ва донлар рамз сифатида ишлатилган. Археологик қазилмалардан маълум бўлишича Ўрта Осиё халқлари қулдорлик ва ундан кейинги тизимларда ҳусусан Хоразм воҳасининг Тешик - 8 Қалла қаласида ғалла сақлаш учун ғиштдан ясалган маҳсус иккита хонада ғалла, ун, тариқ ва бошқа ўсимликлар донларини сақланган қолдиқлари топилган. Бундан ташқари инсон бўйи баробар хумларда ўсимликларни уруғлари топилганлиги хақида кўплаб маълумотлар тўпланган. Қадимий қабилаларнинг дон маҳсулотларини сақлаш усуллари бир – биридан фарқи айтарли катта бўлмаган. Мисрда дон маҳсулотлари тўқилган саватларда ерга қазиб кўмиб сақланган. Бу саватлар кулбалар оралиғига жойлаштирилган. Яқин Шарқда дон маҳсулотлари ер тўлаларда катта – катта хумларда 9 сақлаш кенг қўлланилган. Бундай хумлар тўғридан – тўғри маҳсус ертўлаларда ясалган, уларнинг баландлиги икки метр ва ундан ортиқ бўлган. Бизнинг асримизгача бўлган тўртминг 127 йилликда қадимий Элам даврида донни сақлайдиган ҳозирги элеваторлар кўринишидаги очиқ ер устида пахсадан қурилган омборлар тамғаларда акс эттирилган. Омборлар цилиндр шаклдаги кўринишга эга бўлган. Усти очиқ туйниклар ёрдамида цилиндрлар дон билан тўлдирилган ва буғдойни ҳар – ҳил зарар кунандалардан ҳимоялашга ёрдам берган. Қадимги Грек ва Римли олимларни, шоирларни ўз асарларида буғдойни сақлаш усулларини ёзиб қолдиришган. Бу асарлар шу кунда нодир асарлар сифатида сақланади. Эрамиздан аввал II асрда ёзилга “Деҳқончилик” хақидаги Катона асарида кўпкина маслаҳатлар: донни сақлаш, сиғимларни қуриш, зарар кунандалардан ҳимоялаш учун тафсиялар, кўрсатмалар ёзилган. Шундай тафсиялардан бирида “Қурт – қумусқалар ва кемирувчилар донларга зарар етказмаслиги учун нима қилиш керак? Зайтун қуйқумига лойни қориштириб унга озгина бошоқ қолдиқларидан қўшиб лойни намини шимдириб, бир оз қуритиб сувини сиқиб, бутун омборни қуйқум билан суваб устидан зайтун қуйқумини пуркаб, қуришини кутиш керак ундан сўнг сиғимга донни жойлаштириш мумкин. Ана шунда донни хар қандай зарар кунандалардан асраш мумкин деб маслаҳат берган”. Қадимий римликлар донни сақлаш усулларини қадимий асарлар бўлмиш “Варрон” (б.а.о. I аср) Колумеллани “Қишлоқ хўжалиги” ҳақида б.а.о. I аср. Айниқса Римлик фан арбоби Плинний Старший “Табиий тарих” асарида бошоқли экинларни сақлаш хақида амалий тавсиялар ёзиб қолдирган. Россияда ҳам дон ер ости ва ер усти омборларида сақланиб келинган. Давлат омборлари илгари Кремль қалъасини ичкарисида бўлган. 1701 йил 11 ёнғин Кремль ичидаги омборларни куйдириб йўқ қилгандан кейин давлат ғалла омборлари Кремль қалъасидан ташқарида қурилган. Дон етиштириш миқдори кўпайиши билан, зараркунандалардан асраш ва донни сифатли сақлаш бўйича катта муаммолар пайдо бўлди. Бу муамони қадимги Рим империясидан бошлаб, ўрта асрларда Англия, Франция ва бошқа давлатларнинг кўпгина олимлари донни сақлаш, қуритиш масалалари билан 12 шуғулланиб амалий тавсиялар ишлаб чиқишган. Масалан. 1708- йилда машҳур француз табиатшунос олими Реамгор “Донни сақлаш санъати” мавзусида ўзининг диссертациясини Париж фанлар академиясига тақдим этган. XIX асрга келиб дунё миқёсида дон етиштириш ва дон билан савдо-сотиқ қилиш кенгайиб борди. АҚШ, Германия, Фран

Доказательный фрагмент

«Инсониятни энг буюк кашфиётларидан бири дон экинларини маданийлаштириб, уларни уруғини далага экиб, кўп миқдорда дон етиштиришни ўрганди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Инсониятни энг буюк кашфиётларидан бири дон экинларини маданийлаштириб, уларни уруғини далага экиб, кўп миқдорда дон етиштиришни ўрганди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
буғдой дони, кашфиётлар, нон маҳсулотлари, ёрма, кундалик, кундалик озуқа.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[1]СоциологияENРецензированоОткрытый доступ
Sháryar dramasí hám dástaní ortasíndaǵí ózgeshelikler

Объединяя студентов: международные исследования и сотрудничество между дисциплинамиНаргиза Кáдирниязова, Малика Палимбетова2025

4