К содержанию
РецензированоRU2022

ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Холбўтаев Абдуғани Абдурахимович

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2022

Аннотация

ДХХ Чегара қўшинларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятида юзага келаётган муаммолар баён этилган бўлиб, ДХХ Чегара қўшинларининг бу борадаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар илгари сурилган. Калит сўзлар: давлат чегараси, давлат чегараси режими, чегара режими, ўтказиш пунктлари режими, Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаси. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ–753-сон қонуни1 билан ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига дастлаб МЖтКнинг 224-моддаси ва 2241-моддаси биринчи қисмида, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни2 билан МЖтКнинг3 225-моддаси биринчи- учинчи қисмларида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан маъмурий жарима жазосини қўллаш ваколати тақдим этилди. Мазкур қонунларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни тартибга солиш мақсадида ДХХ Раисининг тегишли буйруқлари ишлаб чиқилган. Унга кўра, ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан маъмурий ишларни юритиш ва кўриб чиқиш, ишга оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва уларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар ҳақида»4 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори талабларига мувофиқ, электрон шаклда «E-ma’muriy ish» маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими бўлган идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилиши белгиланган. 1 «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ–753-сон қонуни // «Халқ сўзи», 2022 йил 16 февраль. 2 «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни // «Халқ сўзи», 2023 йил 26 апрель. 3 Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда. 4 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 8 июлдаги 431- сон қарори // электрон манба: https://nrm.uz/contentf?doc=665609 (мурожаат вақти: 25.02.2024). 140 Қайд этиш лозимки, мазкур қонунлар қабул қилиниши орқали, ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, Чегара қўшинлари бўлинмаларига «E-ma’muriy ish» тизимига уланган комьпютер жамланмалари етказиб берилган. Бироқ, Чегара қўшинлари тизимида 200 дан ортиқ бўлинмалар мавжуд бўлиб, уларнинг давлат чегарасини қўриқлаш вазифасини амалга оширувчи ҳудудларнинг ҳар бирида келтирилган турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари кузатилади. Бундан кўринадики, Чегара қўшинларининг қолган бўлинмаларини ҳам «E- ma’muriy ish» тизимига уланиш имкониятига эга комьпютер жамланмалари билан таъминлаш зарур бўлади. Мамлакатимизга хусусий, саёҳлик ва бошқа мақсадларда вақтинча яшаш учун келган хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Республикадан чиқиб кетиш пайтида ўтказиш пунктларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари аниқланса, ДХХ Чегара қўшинларининг ваколатли субъектлари томонидан МЖтКнинг 225-моддасига (биринчи – учинчи қисмлари) асосан маъмурий жазо қўлланилади ҳамда судга (еттинчи ва саккизинчи қисмлари бўйича) юборилади5. Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ДХХ Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари томонидан МЖтКнинг 225-моддаси биринчи-учинчи қисмларида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича мазкур ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати тақдим этилган 2023 йилнинг 25 апрелидан 31 декабрь кунига қадар 7 553 та (1-қ. – 5 223 та, 2-қ. – 1 409 та, 3-қ. – 921 та) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган [қаранг: 28-илова]. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ–832-сон қонуни қабул қилингунга қадар МЖтКнинг 225-моддаси биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ДХХ Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари томонидан ўтказиш пунктларида аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда чо

Доказательный фрагмент

«ДХХ Чегара қўшинларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятида юзага келаётган муаммолар баён этилган бўлиб, ДХХ Чегара қўшинларининг бу борадаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, ма…»

Образец извлечения

Демо-превью

ДХХ Чегара қўшинларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятида юзага келаётган муаммолар баён этилган бўлиб, ДХХ Чегара қўшинларининг бу борадаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, ма… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
давлат чегараси, давлат чегараси режими, чегара режими, ўтказиш, ўтказиш пунктлари режими, Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаси.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники