К содержанию
РецензированоRU2026

ГЕОГРАФИЯГА ОИД СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ ЎҚИТИШ БОСҚИЧЛАРИ

Джумабаева Саломат Кaмилжоновна

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026

Аннотация

Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган. Ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ишлар ва уларнинг хусусиятлари изоҳланган. Калит сўзлар: иқтисодий ва ижтимоий география, аҳоли, босқич, демография, абсолют кўрсаткич, туғилганлар сони, статистика, саноат, транспорт. Annotation. In the lessons of economic and social geography, students are divided into four stages of developing the skills of calculating, analyzing and interpreting the essence of statistical indicators. The work to be carried out at each stage and their characteristics are explained. Key words: economic and social geography, population, stage, demography, absolute figure, number of births, statistics, industry, transport. Иқтисодий ва ижтимоий география олий таълим географиясининг энг кўп ўрганиладиган бўлимларидан биридир. Мазкур фан айниқса аҳолининг иқтисодий (ишлаб чиқариш), ижтимоий (истеъмол) ва демографик (аҳолининг такрор барпо бўлиши) хусусиятлари билан боғлиқ комплекс маълумотларни ўз ичига олади ва шу сабабли талабаларни ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Бу борада статистик кўрсаткичлар маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришни таъминлаб беради. Умуман, иқтисодий ва ижтимоий география статистика билан бевосита алоқадор бўлиб, унинг кўрсаткичларидан мунтазам фойдаланиб келади. Талабаларга иқтисодий ва ижтимоий ҳолатни тавсифловчи статистик кўрсаткичлар билан ишлашни ўргатиш учун пухта ўйланган методология лозим ва бунинг ёрдамида талабаларнинг когнитив фаолияти самарадорлигини ошириш мумкин. Э.Н.Кабанова-Меллер томонидан умумлаштирилган техникалар ва талабаларнинг ақлий ривожланиши концепциясига кўра, ўргатиш технологияси талабаларнинг таълим муаммоларини ҳал қилиш усулларидан биридир1. Ўз навбатида улар бир неча (катта, кичик) тизимлардан ташкил этилган фаолиятдан иборат. Д.Н.Богоявленский фикрига кўра, ақлий фаолият усуллари остида “маълум турдаги ва турли даражадаги комплекс муаммолар – масалаларни ҳал қилиш учун махсус ташкил этилган таҳлил, синтез, абстракция, умумлаштириш ва бошқалар жараёнлари ёки операциялари тизимини” тушунади2. Юқоридалардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ва ижтимоий географияни ўрганишда статистик кўрсаткичлар ёрдамида, талабаларнинг ҳисоблаш усуллари 1 Методика обучения географии в средней школе/Под ред. А.Е.Бибик и др. - М.: Просвещение, 1975. – 384 с. 2 Психология формирования понятий и умственных действий. - М.: Изд-во АПН РСФСР, 1966. - 227 с. 27 умумий мақсад билан бирлаштирилган бир нечта кетма-кет мантиқий жараёнлар ва ҳаракатлардан иборат бўлади. Н.Н.Петрова томонидан тадбиқ этилган статистик кўрсаткичлар билан ишлаш методологияси асосида, иқтисодий ва ижтимоий географияни ўрганиш амалиётида статистик маълумотлар билан ишлашнинг барча усуллари қўллаш мумкин3. Булар қуйидагилар:  зарур статистик маълумотларни тўплаш;  танлаб олинган белгиларни таққослаш;  комплекс статистик кўрсаткичларни аниқлаш;  барча материалларини таҳлил қилиш;  жадвал, графиклар, диаграммалар тайёрлаш. Шу билан бирга олий таълим иқтисодий ва ижтимоий географияси методикасида жадваллар, диаграммалар ва кўрсаткичлар тизими ҳам муҳим ҳисобланади. Олий таълим ўқитувчилари талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришлари зарур. Олий таълим географиясида иқтисодий ва ижтимоий географияга оид статистик кўрсаткичларни ўқитиш методикаси қуйидаги тўрт босқични ўз ичига олади. 1 босқич – статистик кўрсаткичларни шакллантириш: мазкур амалларни бажаришга математик материаллар асос бўлиб хизмат қилади. Бу босқичда кўрсаткичлар рақамлар ва ҳарфлар ёрдамида номланади. Иқтисодий ва ижтимоий географияда бу мақсадда асосан лотин ва юнон алифбоси ҳарфларидан фойдаланилади. Бунга қўшимча равишда уларни маҳаллий алифбо ҳарфлари билан алмаштиришни таклиф қиламиз. Сабаби улар грек ҳарфларидан кўра талабаларга тушунарлироқ бўлади. Масалан, АС - аҳоли сони; АЗ - аҳоли зичлиги, ЕФС – ердан фойдаланиш самарадорлиги, СФС – сувдан фойдаланиш самарадорлиги, ТК - табиий кўпайиш ва ҳ.к. Бу эса талабаларга кўрсаткич номларини ҳарф белгилари билан боғлаш ва билимини мустаҳкамлаш имконини беради4. Айни вақтда, бошқа фанлардаги каби (физика, кимё, математика) комбинация қилиб (алмаштириб) фойдаланса ҳам бўлади. Масалан, аҳоли зичлиги формуласида ҳудуднинг майдони лотинча "S" ёки кирилча “М” сифатида белгиланиши мумкин. Бизнинг фикримизча айрим статистик кўрсаткичларни илмий номлашда, унинг ўзгариб боришини ҳам ҳисобга олши керак. Масалан, “ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари” (ҲИЧМ) – вақт давомида ўзгариб, унга ноишлаб чиқариш мажмуалари ҳам қўшилди ва ҳудудий мажмуалар (ҲМ) деб қайта номланди5. 2 босқич - маълумотларни аниқлаш ва уни қўллаш белгиларини аниқлаштириш, мазкур босқичда талабалар назарий билимларини амалиётда қўллаш имконини беради. Фойдаланиладиган кўрсаткичнинг таърифи ва унинг номи илмий бўлиши билан бирга талабаларга тушунарли бўли

Доказательный фрагмент

«Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
economic and social geography, population, stage, demography, absolute, иқтисодий ва ижтимоий география, транспорт., саноат, босқич, абсолют кўрсаткич, демография, аҳоли, статистика, туғилганлар сони
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники