К содержанию
РецензированоRU2026

РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ШАХСНИНГ СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ ТРАСФОРМАЦИЯСИ

ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ ТРАСФОРМАЦИЯСИ · Хуррамова Адолат Баҳодир қизи · E-mail: Adolat.Xurramova@mail.ru

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада замонавий рақамли тараққиёт шароитида субъектив ҳуқуқ ва эркинликларнинг трансформациясини Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро тажриба асосида таҳлил қилишга бағишланган. Рақамлаштиришнинг шахсни ҳуқуқий мақомига таъсирини назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилади. Калит сўзлар: рақамлаштириш, норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонун лойиҳаси, ҳуқуқий давлат, принцип, субъектив ҳуқуқ, эркинлик. Кириш Шиддат билан ривожланаётган бугунги дунёда рақамли технологияларнинг тез суръатда ривожланиши, ўсиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг янги жиҳатларини очмоқда ҳамда уларга нисбатан янги ёндашувлар заруратини кун тартибига олиб чиқмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ғояси номинал жиҳатдан замонавий давлат мавжудлигининг асосини ташкил қилувчи базавий ғоя сифатида қолмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари замонавий дунёда мураккаб чекловлар тизимисиз мавжуд бўла олмаслиги (баъзан улар маълум бир ҳуқуқнинг амалий мазмунан йўқолишига олиб келиши мумкин) ҳақидаги фактни англаш ва қабул қилиш, турли давлатлар ҳуқуқий доктринасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатидаги ғоя билан бир қаторда яшайди. Ҳатто айтиш мумкинки, сиёсий риторикада инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатидаги ғоя кўпинча ижтимоий адолат ғояси ёки умумий фаровонлик ғояси билан алмаштирилади ёки аралашади. Юриспруденцияга келадиган бўлсак, хусусий ва давлат манфаатларини мувофиқлаштириш муаммоси ҳуқуқшунослик илмининг диққат марказида мустаҳкам ўрин олганлиги ва бу масала Ўзбекистон республикаси Конституциявий суди ҳуқуқий позициялари даражасида концептуал маънода таҳлил қилинганини таъкидламаслик мумкин эмас. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мамлакатимиз Конституциясида расман мустаҳкамланган бўлса-да, Ўзбекистон Конституциявий судининг ҳуқуқий позициялари даражасида давлат манфаатлари, яъни кўп миллатли ўзбек халқининг иродасини ифодаловчи давлатнинг манфаатлари, ёки аниқроқ қилиб айтганда, аҳолининг кўпчилик қисми манфаатлари конституциявий қадрият сифатида ҳам кам аҳамиятга эга эмас. Демократия тарафдорлари, ғоячилари озчилик фикрини мажбурий ҳисобга олишни назарда тутадиган бўлса-да, амалда давлатлар умуммиллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилишда, айрим ҳолларда истисно қилинган ҳолда, кўпчилик фикридан келиб чиқади ва кўпинча уни тартиблаштирлган, умумлаштирилган позиция сифатида тақдим этади. Бугунги кунда давлатнинг инсон ҳаётининг барча соҳаларидаги роли сезиларли даражада ортиб бормоқда. Алоҳида мамлакатларда фуқаролик жамияти институтларининг роли объектив равишда ортиб бораётган бўлса-да, бу ҳеч қандай 4 ҳолатда давлатнинг инсон шахсини ва унинг субъектив ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишдаги бош ролини камайтирмайди. Давлат қанчалик демократлашган, маданийлашган бўлса, шахс ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш муаммосига қанчалик кўп эътибор қаратилса, унинг патерналистик функцияси шунчалик ортиб боради. Янги рақамли дунё ғоялари ва механизмларининг ушбу мустаҳкам ўрнашган ижтимоий-сиёсий тизимга кескин аралашуви айрим кўзга кўринарли трансформацияларга олиб келиши керак эди. Дунё аслида ўзгариб бораётганини сезмаслик мумкин эмас. Инсонларнинг ўзаро мулоқоти ва ҳамкорлик шакллари ўзгарди, товар ва хизматларни олиш усуллари ва имкониятлари соддалашди, маданий бойликларга кириш имконияти осонлашди, нисбатан янги бўлган ижтимоий муносабатлар соҳалари шаклланди ва ҳоказо. Бир вақтнинг ўзида субъектив ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш ҳамда ўзини ҳимоя қилиш механизмларига кириш осонлашди. “Рақамли демократия” ва “рақамли халқ ҳокимияти” ғоялари – бу жамият ва давлат ишларини тўғридан-тўғри бошқаришда аҳолининг иштирокини таъминлаш ва соддалаштиришга қаратилган ғояларнинг ривожланган шаклидир. Бундай мисолларни беадад келтириш мумкин. Шу билан бирга, шахс ва давлат хавфсизлигига бевосита таҳдид солувчи янги хавф-хатарлар ҳам юзага келмоқда. Ахборот-рақамли технологияларнинг пайдо бўлиши билан анъанавий жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни содир этиш сезиларли даражада «соддалашди». Ҳуқуқий тартибга солишнинг янги соҳалари пайдо бўлмоқда, қонун чиқарувчи орган эса кўпинча олдиндан ҳаракат қилишга улгурмайди, шунинг учун у тузилган ва нисбатан мустаҳкам бўлган ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий ўзгартиришлар киритишга мажбур. Рақамли технологияларнинг ривожланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг анъанавий тушунчасини тубдан ўзгартирмоқда. Агар аввал субъектив ҳуқуқлар асосан физик маконда кўриб чиқилган бўлса, бугунги кунда улар виртуал муҳитда янги хусусиятларга эга бўлмоқда [1, б. 24-26]. Замонавий тадқиқотчилар рақамли воқелик мутлақо янги ҳуқуқий парадигмаларни шакллантираётганини таъкидлашади. Масалан, профессор А.В. Минбалиев шундай дейди: “Рақамлаштириш нафақат ҳуқуқлар мазмунини, балки уларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш механизмларини ҳам ўзгартирмоқда” [2, б. 37]. Рақамли технологиялар инсон ҳуқуқларининг анъанавий тушунчаларини тубдан ўзгартирмоқда. Агар олдин субъектив ҳуқуқлар асосан физик макон билан чегараланган бўлса, ҳозир улар виртуал муҳитда янги сифат ва хусусиятларга эга бўлмо

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада замонавий рақамли тараққиёт шароитида субъектив ҳуқуқ ва эркинликларнинг трансформациясини Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро тажриба асосида таҳлил қилишга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада замонавий рақамли тараққиёт шароитида субъектив ҳуқуқ ва эркинликларнинг трансформациясини Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро тажриба асосида таҳлил қилишга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақамлаштириш, норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий, эркинлик., қонун лойиҳаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий давлат, субъектив ҳуқуқ, принцип
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[1]СоциологияENРецензированоОткрытый доступ
Sháryar dramasí hám dástaní ortasíndaǵí ózgeshelikler

Объединяя студентов: международные исследования и сотрудничество между дисциплинамиНаргиза Кáдирниязова, Малика Палимбетова2025

4