К содержанию
РецензированоRU2008

Хорижий тилларни ўқитишда прагматик таълимни ўрни

ТАЪЛИМНИ ЎРНИ · Мастона Ғозиева

Переводоведение: проблемы, решения и перспективы · 272–289 · 2008

Аннотация

Мазкур мақолада хорижий тилларни ўрганишда прагматикани ўқитишдан мақсад ва иккинчи тил сифатида ва чет тилларини ўрганиш ва ўқитишда нутқий актлари, суҳбат тузилиши, суҳбат импликацияси, суҳбатни бошқариш, нутқни ташкил қилиш ва дискурс шаклларини танлаш каби тилдан фойдаланишнинг социолингвистик жиҳатлари ҳамда бу борада ғарб олимларнинг фикрлари тўғрисида сўз боради. Калит сўзлар: прагматика ,нутқий актлар,дискурс,нутқий этикет. Прагматиканинг XX асрнинг иккинчи ярмидаги ривожи нутқий акт назариясининг тўлиқ кўринишдаги лингвофалсафий таълимот сифатида шаклланиши билан боглиқдир. Нутқий акт тушунчаси олдинги даврларда ҳам В. Ҳумбольдт, Ш. Балли, К. Бюллер, Э. Бенвенист, М. Бахтин каби олимларнинг таълимотларида мавжуд бўлган, аммо нутқий акт назарияси тўлиқ бир таълимот сифатида инглиз мантиқшуноси Ж. Остин, америкалик психолог Ж. Сёрль ва бошқаларнинг ишларида шаклланди. [Ш. Сафаров., 2008; 77]. Прагматика фойдаланувчиларнинг контекстга мос тўғри сўзларни танлашни ўрганувчи фан ҳисобланади. Сталнакернинг сўзларига кўра, “прагматика тилнинг лингвистик ҳаракатлари ва улар амалга ошириладиган контекстларнинг қобилиятини ўрганади” [R.C. Stalnaker., 1970; 272–289]. Прагматикани ўқитишдан мақсад талабаларнинг дуч келадиган вазиятлар учун ижтимоий жиҳатдан мос тилни топиш қобилиятини енгиллаштиришга қаратилган. Иккинчи тил сифатида ва чет тилларини ўрганиш ва ўқитишда прагматика нутқ актлари, суҳбат тузилиши, суҳбат импликацияси, суҳбатни бошқариш, нутқни ташкил қилиш ва дискурс шаклларини танлаш каби тилдан фойдаланишнинг социолингвистик жиҳатлари ўз ичига олади. Тил ва тилдан фойдаланишнинг ушбу майдони инглиз тилини ўқитиш дастурларида ҳанузгача аъанавий тарзда мурожаат қилинмаган талабаларга ушбу қоидаларни ўргатар эканмиз уларга “инглиз тилини махфий қоидалари” деган таърифга асосланиб тушунчаларни етказамиз. Тилни ишлатиш учун прагматик қоидалар кўпинча онгсиз равишда амалга оширилганлиги сабаб, ҳатто она тилида сўзлашувчилар ҳам прагматик қоидалар бузилмагунча (ва ҳис-туйғулари шикастланмагунча ёки ҳуқуқбузарлик содир этилмагунча)кўпинча билишмайди. Прагматика тилнинг бошқа соҳаларига тегишли таълим дастурларида деярли эътиборни жалб этмасада ўрганилаётган тилни амалда ишлатиш қоидаларида ўқитувчи ва ўқувчи учун "махфий қоидалар " бўлмаслиги лозим. Турли хил инглиз тилида сўзлашадиган жамоаларда тилдан фойдаланишни тавсифловчи кўплаб тадқиқотлар мавжуд ва ушбу тадқиқотлар прагматикани ўқитиш учун муҳим 470 маълумотларни тақдим этган [Bardovi-Harlig 1996, 1999, 2001; Kasper and Schmidt 1996; Kasper and Rose 1999; Rose and Kasper 2001]. Ушбу олимлар ўз тадқиқотларида прагматика соҳасини батафсил ёритиб берганлар. Ўқитувчи ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб сўзловчиларни сўзлар билан қандай ишлашини кузатувлари асосида, бизлар прагматик жараённи камида аниқ ушбу мавзуга йўналтирилган тил ўрганиш ўқув машғулотлари ва топшириқларни тақдим эта оладиган даражада осонлаштириб берди. Биз иккинчи лисоний шахсларни инглиз тили прагматикасини ўзлаштира олишлари ва инглиз тилида сўзлашувчиларнинг "қобиғида" бўлаолишларига ишонч билдирамиз. Биз тадқиқотларимиз давомида шуни англадикки прагматикани ўқитишни тарғиб қилиниши зарур, чунки, тил ўрганувчиларни кузатиш шуни кўрсатдики ўқувчилар айнан прагматикани ўрганишга эҳтиёжлари бор прагматик йўриқномаларни ўқувчиларга тушунтириб бориш тил ўрганишда муваффақият келтиради. Иккинчи ва чет тилини ўрганувчилар тил соҳибларидан фарқли ҳолда мулоқотга киришган пайтда тилдан фойдаланишда хусусан нутқий актларни амалда қўллаш ва уларни тушунишда , саломлашув ва хайрлашув мулоқот функциялари, мулоқотни бошқариш каби қисқа савол -жавобларда сезиларли фарқлар кўринди. Прагматик фарқлар тил ўрганувчиларда ўз она тилидаги билимлари ёки тил малакаси туфайли юзага чиқади .Айнан прагматик кўрсатмалар ушбу фарқларни тўғри англашга ёрдам беради. Яъни,кучли грамматик билимга эга бўлишлик прагматик ривожланганликни эквиваленти бўлаолмайди. Бироқ, грамматик малакаси юқори ўқувчиларда прагматик компетентлик кенг кўламда намоён бўлади. .“Нутқий этикет” яъни “Politeness” илмий термин сифатида Ғарб тилшунослигида XX асрнинг 60-йиллардан қўлланишга кирди ва алоҳида соҳасифатида шаклланди. Бу соҳадаги илк тадқиқотлар калифорниялик Робин Лакофф, америкалик П. Браун, британиялик С. Левинсон ва Г. Личларга тегишлидир. Аммо, Ирвинг Гоффман илк бор “фейс (face) – юзни йўқотиш”,“юзни сақлаб қолиш” ва “уятли/ҳижолатли юзли бўлиш” каби истилоҳларни фанга киритди. Олим “Face” – “Юз” (ҳурмат)га қуйидагича таъриф беради:“Face” (юз) биз ўзимизни бошқаларга қандай кўрсатишимиз инъикосидир”.И.Гоффман мурожаат сўз ва ибораларини тўғри қўллаш; шахсларга уларнинг жамиятдаги мавқеи ва яқинлик даражасига қараб муомала қилиш, расмий ёки норасмий нутқни тўғри ва жойида қўллаш; муайян вазиятларга боғлиқ тил анъаналарини тўғри тушуниш (таклифни қабул қилиш ёки рад этиш, суҳбатни бошлаш ва тугатиш ва ҳ.к.) кабиларни нутқий этикет қоидалари деб таъкидлайди ва фикрларини мисоллар билан далиллайди. Унингча, “маъқулланган хус

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада хорижий тилларни ўрганишда прагматикани ўқитишдан мақсад ва иккинчи тил сифатида ва чет тилларини ўрганиш ва ўқитишда нутқий актлари, суҳбат тузилиши, суҳбат импликацияси, суҳбатни бошқариш, нутқни таш…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада хорижий тилларни ўрганишда прагматикани ўқитишдан мақсад ва иккинчи тил сифатида ва чет тилларини ўрганиш ва ўқитишда нутқий актлари, суҳбат тузилиши, суҳбат импликацияси, суҳбатни бошқариш, нутқни таш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
прагматика, нутқий актлар, дискурс, нутқий этикет
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[1]ФилологияENРецензированоОткрытый доступ
COGNITIVE PERSPECTIVES OF TRAINING GOOD VOCABULARY LEARNERS

МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ЯЗЫКА, ОБРАЗОВАНИЯ, ПЕРЕВОДААбдуллаева, Гулнора Гайбуллоевна2022

3