Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ПОНЯТИЕ СТОИМОСТИ АКЦИЙ И МЕТОДЫ ЕЕ ОПРЕДЕЛЕНИЯ
Караев Мансур Юлдашевич
Экономическое развитие и анализ · 2 · 2024
Аннотация
Мақолада акциялар қийматининг турлари ва уни турли хил ёндашувларни қўллаган ҳолда аниқлаш усуллари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: акция қиймати, фонд бозори, молиявий активлар, акциялар қийматини баҳолашга нисбатан ёндашувлар, баҳолаш усуллари. ПОНЯТИЕ СТОИМОСТИ АКЦИЙ И МЕТОДЫ ЕЕ ОПРЕДЕЛЕНИЯ Караев Мансур Юлдашевич Центра исследования проблем приватизации и управления государственными активами Аннотация. В статье рассмотрены виды стоимости акций и методы ее определения с применением различных подходов. Ключевые слова: стоимость акции, фондовый рынок, финансовые активы, подходы к оценке стоимости акций, методы оценки. THE CONCEPT OF SHARE PRICE AND METHODS OF ITS DETERMINATION Karaev Mansur Yuldashevich Center for Research of Problems in Privatization and State Assets Management Annotation. The article discusses the types of share prices and methods of determining them using various approaches. Keywords: share price, stock market, financial assets, approaches to stock valuation, valuation methods. Кириш. Фонд бозори ўзининг ривожланиши давомида бир қатор ўзгаришларга дуч келди, бунинг натижасида ҳозирги вақтда корхонанинг реал бозор қийматининг динамикаси қатор ҳолларда унинг акциялари қийматининг динамикасидан фарқ қилади. Шу боисдан, корхонанинг кутилаётган қиймати ва унинг акциялари динамикаси ўртасидаги фарқни келтириб чиқарадиган сабабларни ўрганиш долзарб вазифа ҳисобланади, чунки бу реал инвестиция киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, акциядорлик жамиятларига биржада муомалада бўладиган молиявий воситалар орқали инвестициялар келишини қийинлаштиради (Плотников, 2018). IX SON - SENTYABR, 2024 318-332128 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr www.e-itt.uz Инвесторлар учун молиявий активларнинг инвестициявий жозибадорлигини баҳолашнинг асосий воситалари фундаментал ва техник таҳлил ҳисобланади. Бироқ, фундаментал ва техник таҳлил чоғида баҳолашнинг аниқлигини мураккаблаштирадиган бир қатор муаммолар мавжуд. Техник таҳлил молиявий активларни баҳолашнинг кўплаб усуллари ва индикаторларини таклиф этади, лекин фундаментал кўрсаткичларга таянмайди ва кўпинча инвесторларга нотўғри маълумот беради. Фундаментал таҳлил эса молиявий активларнинг умумий инвестициявий жозибадорлигини баҳолайди, аммо инвесторга тенденциянинг муайян вақт давомида қандай ривожланиши ҳақида аниқ маълумот бермайди (Боровиков, 2015). Потенциал инвесторлар ва компаниянинг фонд бозоридаги акциядорлари учун асосий мақсад даромад олишдан иборат. Даромадни дивиденд тўловларидан ҳам, акцияларни сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги курс фарқидан ҳам олиш мумкин. Муайян компаниянинг акцияларини сотиб олишдан олдин инвестор сотиб олинадиган акцияларнинг бозор қиймати келажакда қандай ўзгариши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак (Трегуб, 2013). Ушбу мақоланинг мақсади акция қиймати тушунчаси ва уни аниқлаш усулларини кўриб чиқишдан иборат. Тадқиқот методологияси. Тадқиқот ишимизни ёритишда таққослаш, анализ, синтез, иқтисодий таҳлил, аналитик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Маълумотларни аналитик таҳлил усулидан фойдаланилган ҳолда кенгроқ қилиб ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Натижада муаммолар аниқланиб, муаммоларга тегишли илмий асосланган таклифлар берилди ва мушоҳада қилиш асосида илмий хулосаларга келинди. Aдабиётлар шарҳи. Троховнинг (2011) ёзишича, молиявий воситаларни шакллантириш ва улардан фойдаланишда ушбу воситаларнинг қиймати муҳим роль ўйнайди. Замонавий иқтисодиётда «қиймат» тушунчасининг аҳамияти унинг барча турдаги иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми эканлиги билан боғлиқ. Иқтисодий муносабатлар учун қиймат тушунчаси ғоят кенг қамровли бўлиб, унинг эволюцияси иқтисодий фаннинг эволюцияси бирга рўй берди. Бу ҳақида Аристотель, А. Смит, Д. Рикардо, К. Маркс, А. Маршалл ва бошқа классикларнинг фундаментал асарлари далолат бериб турибди. Терри Гриссомнинг (2007) фикрига кўра, қийматнинг моҳиятини тушуниш учун бир нечта концепцияни ажратиш лозим, улар жумласига қиймат назарияси (value theory), қийматни баҳолаш назарияси (valuation theory) ва баҳолашни ўтказиш назарияси (appraisal theory) киради. Стрижова (2015) ёзганидек, қиймат назарияси активлар қийматининг манбалари ва асосини кўриб чиқади. Қийматни баҳолаш назарияси, ўз навбатида, муайян қийматни ҳисоблаш, ўлчаш ва башорат қилиш усулларини ўз ичига олади. Ҳар қандай баҳолаш таҳлилининг асосида ётувчи баҳолашни ўтказиш назариясининг предмети – қийматни ҳосил қилувчи манбалар ва ушбу қийматнинг ҳисоблаб чиқилган баҳоси ўртасидаги мантиқий боғлиқлик. Яъни, қийматни энг кўп эҳтимол тутилган сотилиш нархи ёки бозор қиймати сифатида таърифлашдаги зиддият – бу қиймат назариясидаги фарқлар ҳақида эмас, балки қийматнинг турли асослари ва баҳолашни ўтказиш назарияси ҳақида тортишувдир. Козирнинг (2009) таъкидлашича, бизнесни баҳолаш ва корпоратив молия назариясида қиймат деганда фараз қилинган харидор қандайдир предмет ёки объектга (товар ёки хизматга) алмаштиришга тайёр бўлган пул эквиваленти тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, бу фараз қилинган харидор баҳолана
Доказательный фрагмент
«Мақолада акциялар қийматининг турлари ва уни турли хил ёндашувларни қўллаган ҳолда аниқлаш усуллари кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада акциялар қийматининг турлари ва уни турли хил ёндашувларни қўллаган ҳолда аниқлаш усуллари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- share price, stock market, financial assets, approaches to stock valuation, финансовые активы, акция қиймати, акциялар қийматини баҳолашга нисбатан ёндашувлар, молиявий активлар, баҳолаш усуллари, стоимость акции, фондовый рынок, valuation methods, методы оценки, подходы к оценке стоимости акций, фонд бозори
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025