Interpretation and researchesAbdug‘aniyeva Madinaxon Xikmatullo qizi1953
The concept of emotion in the written landscape of the world
К Давлетов (Ургенчский государственный университет)
Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков · 2 · 78-83 · 1981
Аннотация
This article is devoted to the study of the role of emotions in the language picture of the world, the author tries to explain the influence of emotions on linguistic thinking, linguistic culture and cognitive ability. Key words: language picture of the world, linguistic thinking, language culture, emotions, emotional vocabulary Тил нафақат мулоқот воситаси, балки фикрлаш ва инсон руҳий кечинмалари, муносабатини ифодалаш қуроли, балки олинган билимларни маълум тизимга солиш воситаси ҳамдир. Кўпгина тадқиқотчилар кўрсатиб ўтганидек тафаккур жараёни ва категорияларини тилдан ажратган ҳолда ўрганиб бўлмайди[Лакофф 1981:84]. Тил информацияни тартибга солиш ва етказиш воситасидир, шунинг учун дунёни тилни ўрганмасдан туриб ўрганиб бўлмайди. Борлиқни таҳлил қилиш тилга таяниш асосида амалга ошади. Масалан Лакофф гештальтларни тадқиқ қилишда тилшуносликка таянди ва натижада когнитив тилшунослик вужудга келди. Таржимашунослик тажрибалари шуни кўрсатади-ки, маънони адекват таржима қилишда хорижий ва она тил соҳибларининг борлиқни, воқъеликни англаш тамойиллари ҳисобга олиш зарур. Асрлар давомида тарихий жараёнлар ва жамият ривожланиши турли халқларда турлича кечкан. Бу маданиятлар, анъаналар ва қадриятлар хилма-хиллигига олиб келган. Тил миллат маданияти ва маънавиятини акс эттиради ва тил ёрдамида бошқа маданият вакилларини тушуниш мумкин. Бу жараёнлар дунёнинг лисоний манзараси ва лисоний тафаккурида акс этади. Лисоний тафаккур инсон ҳаётий фаолияти асоси ва дунёни билиш воситасидир. Дунёнинг лисоний тафаккури шахснинг ташқи муҳит, ўз халқи ва хорижий халқ вакиллари билан алоқаси натижасида, ўз миллати маданиятига асосланган ҳолда шаклланади. Лисоний маданият вакили онгида аллақачон шаклланган тасаввур ва образлар шахснинг қайбир маданиятга дахлдор эканлигини белгилайди. Борлиқ, воқеъликни англаш ҳам ўша тасаввур, образ ва концептларга асосланган ҳолда амалга ошади. Жамият, илм-фан ривожи тилга таъсир ўтказмай қолмайди. Тил ҳар доим ривожланишда, демак лисоний тафаккур ва маданият ҳам ўзгариш жараёнида. Тил инсон онги когнитив таркиби ва ташқи олам орасида кўприк вазифасини ўтайди. Инсон ҳаёт фаолияти давомида борлиқ-воқеъликни англаши, тафаккури бойиб кенгайиб боради, шунинг учун ёшлар ва кексалар ўртасида фарқ пайдо бўлади, аммо бу ўша халқ лисоний маданият доирасида юз беради. Айтиш мумкинки, ҳар бир шахс ўз лисоний маданиятига, тафаккурига эга. У ҳолда қандай қилиб халқлараро лисоний, маданий тафаккурни қиёслаб ўрганиб бўлади деган савол туғилади. Бунга қуйидагича жавоб беришга ҳаракат қиламиз: 1. Олам, борлиқ-воқеъликни англаш ҳар бир шахс учун ўзига хос, аммо халқ маданияти, тарихи, дини, урф-одатлари, қадрият-анъаналари миллий маданиятнинг барча вакиллари учун бир хил. Бунда умумий тил мавжудлиги муҳим рол ўйнайди. 2. Билиш жараёни ҳар бир шахс ва миллат (социум) учун бир хил кечади. Бола туғилиши билан ўзи яшаётган жамият, маданият таъсири остида улғаяди ва бу нарса унинг тафаккури асосини ташкил этади. 200 Л.Ельмслев тилга инсониятнинг дунё тўғрисидаги тасаввури ва билими манбаи сифатида қарайди: “Белгилар тизими ва турғун тузилма бўлмиш тил инсон тафаккури ва психологиясини билиш калитидир. Тил шунингдек миллатни тавсифлашга хизмат қилади” [Л. Ельмслев 1960:115]. Ҳиссиётлар, руҳий ҳолатлар инсон тафаккури ва тилида акс этади. Тилда акс этган ҳиссий ҳолатлар ўз хусусиятларига эга. Ҳиссиётлар инсон билиш жараёнида мотив (мақсад) бўлиб хизмат қилади, шахс ички дунёсини белгилаб беради. Ташқи дунёни идрок этишда ички дунё катта аҳамият касб этади. “Ҳиссиётлар нафақат инсон ички дунёсидаги воқеълик акс этишиниг бир шакли, балки ҳиссиётнинг ўзи ҳам шахс муносабатини ифода этиш воситасидир ” [Шаховский 1987:186]. Ҳиссиётлар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Ҳиссиётнинг асосий хусусиятларидан бири унинг тез ўтиши ва ўзгарувчанлигидадир. Буни динамик сифат деб аташимиз мумкин. 2. Ҳиссиётни ифодаловчи тил бирликлари инсон ички кечинмаларини тўлиқ ифодалай олмайди, бу жараён жуда тез содир бўлади, шахс ўзи ҳам нимани ҳис қилганини англамай қолиши мумкин. Бу ҳиссиётнинг мавҳум сифати. Демак, ҳиссиётларни тўғридан-тўғри кузатиб, таснифлаб бўлмайди. Шу туфайли ҳиссий ҳолатларни концептуаллаштириш тамойилларини аниқлаб олиш зарур: • ҳиссиёт лексикаси • ҳиссиётни бошдан кечирган шахс изоҳи ва хулосаси • ҳиссиётни бошдан кечирган шахснинг ўзини тутиши • ҳиссиётни бошдан кечирган организмидаги физиологик ўзгаришлар Шуни назардан четда қолдирмаслик керакки, тилда турли типдаги сўзлар мавжуд: бир хил сўзлар борлиқдаги предметни (ўрмон, дарё, кучук) ифодаласа, бошқалари унинг сифатини (иссиқ, катта, қувноқ) изоҳлайди, яна бирлари мавҳум тушунчаларни (тақдир, мабуда, гуноҳ) англатади. Биринчи ва иккинчи гуруҳларга кирувчи лексемаларни идрок этиладиган, учинчи гуруҳга эса мушоҳада қилинадиган оламга тегишли дейишимиз мумкин. Ҳиссиётлар “аниқ, физиологик жиҳатдан кўринадиган ва мавҳум, фақат метафизик тарзда англанадиган олам ўртасидаги ўринни эгаллйди. Инсон руҳий олами кечинмалари моддий, яширинмас, аммо ҳис қилинади” [Чернейко
Доказательный фрагмент
«This article is devoted to the study of the role of emotions in the language picture of the world, the author tries to explain the influence of emotions on linguistic thinking, linguistic culture and cognitive ability.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article is devoted to the study of the role of emotions in the language picture of the world, the author tries to explain the influence of emotions on linguistic thinking, linguistic culture and cognitive ability. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- language picture of the world, linguistic thinking, language culture, linguistic thinking, дунёнинг тил тасвири, тил маданияти, language culture, emotions, тил тафаккури, ҳиссиётлар, эмоционал луғат, language picture of the world, emotional vocabulary
Смежные источники
Медицина и инновацииХ Камилов, К Тахирова +12021
Иностранная филология: язык, литература, образованиеКаримова Сафия Расуловна2019
Иностранная филология: язык, литература, образованиеТАҲЛИЛ АСПЕКТИДА, Кенжаев Аваз Латипович2019