МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИБадриддин МАКСУДЗОДА2025
Ўзбeкистонда туризм соҳасининг шакилланиши ва ривожланиши (1991-2022 йиллар)
Жуўмақлап айтқанда, Қарақалпақстан Республикасының социал-экономикалық
Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в XXI веке · 1992
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризмнинг шакилланиши учун яратилган ҳуқуқий мийѐрларнинг вужудга келиши, ташқи туризм ҳамкорлиги, ички туризмнинг ҳолати ва ютуқлари, бугунги кундаги туризм турлари ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, туризм инфрастрктураси, механизими, гидлар фаолияти каби масалалар атрофлича таҳлил қилиниб бу борада керакли таклифлар бериб ўтилган. Калит сўзлар: қонунлар, қарорлар, фармонлар, ташқи туризм, ички туризм, туризм инфрастрктураси, туризм механизими, гидлар. 241 Бугунги кунда туризм соҳаси хизмат кўрсатиш соҳасининг энг истиқболли ва жадал ривожланаѐтган тармоқларидан бири бўлиб қолмоқда. Туризм соҳаси ХХ асрнинг охиридан бошлаб дунѐнинг кўплаб ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатларида аҳоли даромаднинг асосий таркибий қисмларидан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев таъкидлаганларидек ―Ҳозирги кунда миллий иқтисодиѐтга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири бу туризмдир. Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган давлат ҳисобланади‖ [1]. Шунинг учун ҳам Мустақилликнинг дастлабки йилларидa мамлакатимизда туризм соҳасида кенг қамровли ислоҳатлар бошланди ва бугунги куда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом этиб бормоқда буни энг аввало қабул қилинаѐтган ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатларда ҳам кўришимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб бу борадаги ислоҳатларни бешта босқичга ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Биринчи босқич. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошланиб, 1995 йилгача. 1992 йилда республикада «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ташкил этилди ва 1993 йилда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси Бутунжаҳон туризм ташкилотига (БТТ) ҳақиқий аъзо бўлиб кирди. 1994 йилда БМТ нинг ЮНEСКО ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Буюк Ипак йўлидаги шаҳарларда халқаро туризмни ривожлантириш бўйича Самарқанд Декларатсияси қабул қилинди. 1994–1995 йиллар мобайнида «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг 87,8 фоиз туристик обектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилди [2]. Иккинчи босқич. 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. А. Каримовнинг «Буюк Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони [3]. 1995 йил 2 март, 78-сон "«Ипак йўли туризми» халқаро туристик ярмаркани тайѐрлаш ва ўтказиш тўғрисида»"ги Фармони, 1995 йил 3 июн, 210-сон ―Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги Қарори 1998 йил 8 август, 346-сон ―Сайѐҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида‖ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.1996 йилдаги 335-сон ―Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигида маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ташкил этиш тўғрисида‖ги қарори, 1998 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳрида мунтазам равишда ― Буюк Ипак йўлида туризм номли Халқаро туризм ярмаркаси ташкил этила бошланди, Учинчи босқич. 1999 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди, шу йилнинг 20 августида эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Туризм тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. 1999 йил 30.06. ПФ-2332-сон "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайѐрлаш тўғрисида" Қарор, 1999 йил 2 июл, 324-сон "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарори, 2000 йил 14 июнда ―Ўзбектуризм‖ МК қошида Республика илмий-ўқув консалтинг маркази «Туризм ўқув-консалтинг маркази» ДУК ташкил этилди. Тўртинчи босқичи 2000 йилдан бошланган бўлиб, 2017 йилгача давом этди. Бу даврда хусусий туристик ташкилотлар ассотсиатсиясига ва ташкил этиладиган бошқа туристик ассотсиатсияларга қадам қўйилди (Гид-таржимонлар ассотсиатсияси, Меҳмонхона эгалари ассотсиатсияси, Транспортчилар ассотсиатсияси) ва «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг бир қатор ваколатларини ўтказиш устида изланишлар олиб борилди. 2002 йил 2 сентябр, 310-сон "Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳукумат қарори эълон қилинди. Меҳмонхоналаримиздаги хизматларнинг самарадорлигини оширишнинг, сифатларини яхшилашнинг долзарблигини Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ―Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 325-сонли қарорининг ўз вақтида қабул қилинганлигидан ҳам билишимиз мумкин [4]. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 10 октябрьда «Умумий овқатланиш ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича» Қарори [5] га асосан Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси қошида миллий ошпазлик санъати халқаро Маркази ташкил этилди ва бу гастрономик туризмнинг ривожланишида муҳим қадамлардан бўлди. 2004
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризмнинг шакилланиши учун яратилган ҳуқуқий мийѐрларнинг вужудга келиши, ташқи туризм ҳамкорлиги, ички туризмнинг ҳолати ва ютуқлари, бугунги кундаги туризм турлари ва уларнинг бир-бири би…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекистонда туризмнинг шакилланиши учун яратилган ҳуқуқий мийѐрларнинг вужудга келиши, ташқи туризм ҳамкорлиги, ички туризмнинг ҳолати ва ютуқлари, бугунги кундаги туризм турлари ва уларнинг бир-бири би… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- development strategy, digital technology, judicial system, legal field, digitization, фармонлар, қарорлар, ташқи туризм, гидлар, ички туризм, қонунлар, туризм механизими, туризм инфрастрктураси
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesPAGE NO. -, Khudayberganova Dilafruz Usmanovna2025
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИХолыгит Холмуродов2022
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИДилором САЛОХИ2025