МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ЯЗЫКА, ОБРАЗОВАНИЯ, ПЕРЕВОДААбдуллаева, Гулнора Гайбуллоевна2022
Цифровизация высшего образования в Узбекистане: проблемы, решения и перспективы
Юлдашев О.А.
Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в XXI веке · 1990
Аннотация
This scientific article discusses the need for digitization of higher education in Uzbekistan, the results of lessons learned from the pandemic period, the experience and plans gained over the years. The purpose of the article is to analyze the state of higher education in Uzbekistan, its shortcomings, problems, the first steps in overcoming them, changes and some reforms, such as the digitization of the system. The author summarizes the general views and suggestions in the concluding part of the article. ХХI асрда рақамли технологиялар ҳаѐтнинг барча соҳаларида фаол қўлланилмоқда. Бугун мамлакатимизда яшаѐтган барча фуқаролар, жумладан ѐш болалардан тортиб нафақахўрларнинг ҳам онгида рақамли технологиялар орқали жамиятдаги барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин деган фикр кенг шаклланмоқда. Шу жиҳатдан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиѐев таъкидлаганидек ―Тараққиѐтга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шартдир. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунѐда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда‖ [Мирзиѐев, 2020]. Ушбу илмий мақоланинг мақсади ҳам, Ўзбекистонда олий таълимнинг ҳолати, камчиликлари, муаммолари, уларни бартараф этишдаги илк қадамлар, ўзгаришлар ва тизимни рақамлаштириш каби баъзи ислоҳотларни таҳлил қилишдан иборат. Олий таълим муассасаларини рақамлаштириш бу инсон омилисиз ишлаш тизимини яратиш дегади. Бунинг натижасида билим бериш усуллари кўпайиб, таълим очиқ, шаффоф, қулай ва энг асосийси коррупциясиз сифатли таълим олиш тизими пайдо бўлади. Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда олий таълим соҳасида чуқур ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш, салоҳиятли 154 кадрларни шакллантириш, жаҳон тараққиѐтига мос мутахассислар тайѐрлашга оид кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. 2019 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, вазифалари, яқин ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилашда ҳамда соҳага доир дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун муҳим асос бўлди. 2020 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун эса ушбу соҳа тараққиѐтида, ѐшларимиз замонавий билимларни эгаллашда ҳеч шубҳасиз, янги уфқларни очиб берди. Ушбу қонун ҳужжатлари ва кўрилган чора-тадбирлар натижасида кейинги 5 йилда олий таълимга қабул квотаси 3 баробар оширилиб, жорий йилда 182 минг нафар ѐш учун талаба бўлиш имконияти яратилди. Бу умумий қамров 28 фоизга етди деганидир. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегиясида 2022 йилда ѐшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш, 2026 йилда қабул кўрсаткичини камида 250 мингга етказиш каби бир қатор ислоҳотлар режалаштирилган [Мирзиѐев, 2022]. Ушбу режаларни амалга ошириш ҳам ўз навбатида таълимни рақамлаштириш масалалари билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистондаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда фаолият кўрсатаѐтган ОТМлар сонини очиқлади. Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан: университет — 28 та; институт — 47 та; академия — 3 та; консерватория — 1 та; филиал — 26 та; хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та; нодавлат ОТМ — 24 та [3]. Алоҳида эътибор бериш керакки, бугунги кунда олий ва ўрта махсус таълим тизими талабаларига dist.edu.uz, moodle, zoom тизимлари орқали, халқ таълим тизими ўқувчилари учун ОАВ, телевидение ва ридио орқали масофавий интерфаол дарслар олиб борилмоқда. Мустақил топшириқлар ва уй вазифалари kundalik.com тизими орқали амалга оширилмоқда. Таълим тизими телевидение орқали ―Илк қадам‖, ―Ментал арифметика‖, ―Равон нутқ‖ каби бир қатор онлайн дарслар турли ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Лекин юқорида келтирилиган кенг кўламли ислоҳотлар ва ютуқларга қарамасдан, олий таълимни рақамлаштириш масаласида ҳали ечимини кутиб турган муаммолар йўқ эмас. Уларнинг баъзиларига тўхталмоқчимиз. Биринчидан, ―COVID-2019‖ пандемияси барча соҳалар сингари таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Жумладан боғча, мактаб ва олий таълим муассасаларининг барчаси оммавий равишда муддатидан олдин таътилга чиқишди. UNESCOнинг маълумотига кўра, дунѐ бўйича 1,7 миллиард ўқувчилар дарслар тўхтатилгани сабаб анъанавий ўқишдан маҳрум бўлишди. Баъзи халқаро экспертлар онлайн таълимга тўлиқ ўтиб бўлмаслиги, бу жараѐнга муаммоли вазиятдан чиқиш йўли сифатида қараш лозимлигини, акс ҳолда таълим сифати тушиб кетишини таъкидласа, баъзилар замонавий таълим учун янги давр бошланганини эътироф этмоқда. Умуман олганда пандемия сабабли олий таълимни рақамлаштириш турли хил фикр ва мулоҳазаларга сабаб бўлди. Аммо бунинг ижобий томонлари ҳам борлигини вақт кўрсатди. Жаҳондаги энг
Доказательный фрагмент
«This scientific article discusses the need for digitization of higher education in Uzbekistan, the results of lessons learned from the pandemic period, the experience and plans gained over the years.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis scientific article discusses the need for digitization of higher education in Uzbekistan, the results of lessons learned from the pandemic period, the experience and plans gained over the years. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- олий таълим, йилда қабул, олий таълимни, таълимни рақамлаштириш, таълим тизими, higher education, education uzbekistan
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesMardanova Zilola Fatxullo qizi2024
Медицина и инновацииХ Камилов, К Тахирова +12021
Иностранная филология: язык, литература, образованиеҚаюмов Олим Садриддинович2018