Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ ВА УЛАРНИ ФОШ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ МАСАЛАЛАР
MANAGEMENT AND ECONOMY · Зулинова Ойдиной Лутфилло қизи
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2022
Аннотация
Мақолада кибержиноятни фош этиш билан боғлиқ масалалар назарий, ҳуқуқий томонидан таҳлил қилиниб, жиноят процесси, криминалистика ва тезкор-қидирув соҳасидаги мутахассислар фикрларига асосланиб ушбу жиноятларни фош этиш борасида тегишли тавсиялар берилган. Калит сўзлар. Ахборот технологиялари орқали содир этилган фирибгарлик, кибержиноят, киберфирибгарлик, ижтимоий тармоқ, ахборот макони, банк пластик картаси, электрон манзил. Бугунги кунда кибержиноятларга қарши курашиш, уларни ўз иссиқ изидан фош этиш ҳамда содир этилган жиноят натижасида жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаш масалалари халқаро миқёсда тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Шунингдек мазкур турдаги жинооятларга қароши курашишда тезкор-қидирув фаолияти куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказиш ва шу орқали самарадорликка эришишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. БМТнинг ушбу йўналишда назоратни амалга оширувчи бирлашган гуруҳларининг ҳисоботига кўра, глобал иқтисодиётга улкан зарар етказилаётганлиги туфайли кибержиноятларга қарши чораларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб, жиноятдан етказилаётган зарар миқдори ҳусусий ва давлат секторларидаги тушумлар ҳажмининг умумий улушидан 1%дан 5%гача қисмини, ушбу кўрсаткич БМТ тизимида 0,03% ташкил этишини кўрсатган. Фирибгарлик жиноятини тергов қилувчи халқаро сертификатланган экспертлар уюшмаси ACFE 2022 йилда 125 мамлакатда содир этилган фирибгарликнинг 2504 ҳолатини ўрганиш натижасида тузилган глобал ҳисоботига кўра бутун дунё бўйлаб фирибгарликдан етказилган умумий зарар 3,6 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олиш, қонунни бузган шахсни жавобгарликка тортиш, жиноий тажовузлар 5 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference натижасида фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегиясида “ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган янги турдаги жиноятлар, шу жумладан кибержиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ислоҳ қилиш, қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда ушбу жиноятларга қарши курашиш жараёнларида фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини янада ошириш”[1] каби долзарб вазифалар ижросини таъминлашда кибержиноятка қарши курашиш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик нормалари ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур ва танқидий ўрганиб чиқиш долзарб масалалардан бири сифатида белгиланди. Кибержиноятни фош этиш методикасини такомиллаштириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишнинг объектив хусусияти билишнинг ўзига хос объекти (аниқроғи объектлари) ҳисобланади. Бир томондан – қонун чиқарувчи томонидан бировнинг мулкини талон-торож қилиш ёки бировнинг мулкига бўлган ҳуқуқини сотиб олиш деб белгилаган фирибгарлик, бошқа томондан – ушбу жиноий фаолият ахборот технологиялар орқали маълумотларни киритиш, ўчириш, блокировка қилиш, ўзгартириш ёки бошқа аралашув орқали амалга ошириладиган виртуал муҳитдир. Ахборот технологиялари орқали амалга ошириладиган маълумотларни ахборот ва телекоммуникация тармоқларида сақлаш, қайта ишлаш ёки узатиш каби фаолиятларда номоён бўладиган ва шу орқали жиноятга оид аниқ далилий маълумотлар шаклида акс эттирилган жараёндир. Айнан шу шаклда тадқиқот объекти ушбу турдаги жиноятлар тўғрисида криминалистик аҳамиятга эга бўлган маълумотларни шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: биринчидан, кибержиноятларнинг бошқа турдаги жиноятлардан содир этилиш усули билан кескин фарқ қилади. Жабрланувчилар билан муайян вақт (3-4 кун, 10-20 кун) давомида, баъзи вақтларда узоқроқ муддат (3 ой ва ундан кўп вақт) давомида ўзаро виртуал муносабатда бўладилар. Шунинг учун ҳам жабрланувчилар жиноят содир этилгандан кейин жиноятчининг муомиласи, гапириш оҳанги, мулоқотга киришиш 6 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference усули, айрим ҳолларда ташқи кўриниш белгилари тўғрисида тўлароқ маълумот беришлари мумкин; иккинчидан, кибержиноятни содир этувчилар ўзиларининг IT соҳасида чуқур билимга эгалиги, бугунги кундаги замонавий технологиялар имкониятидан фойдаланиш кўникмасининг юқорилиги, ақл-фаросати, дунёқараши, фикрлаш доираси ва хулқ-атвори билан бошқа турдаги жиноятларни содир этувчи (ўғри, талончи, безори) шахслардан кескин фарқ қилади. Улар жиноятни содир этишда ўзларининг билими ва маҳорати, айёрлиги ва чапдастлиги каби қобилиятларини ишлатиб одамларни ўзига жалб этадилар, уларда ўзларига нисбатан ишонч ва қизиқиш уйғотадилар; учинчидан, кибержиноятлар айрим ҳолларда фуқароларнинг ўз ноўрин истаклари натижасида содир этила
Доказательный фрагмент
«Мақолада кибержиноятни фош этиш билан боғлиқ масалалар назарий, ҳуқуқий томонидан таҳлил қилиниб, жиноят процесси, криминалистика ва тезкор-қидирув соҳасидаги мутахассислар фикрларига асосланиб ушбу жиноятларни фош эт…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада кибержиноятни фош этиш билан боғлиқ масалалар назарий, ҳуқуқий томонидан таҳлил қилиниб, жиноят процесси, криминалистика ва тезкор-қидирув соҳасидаги мутахассислар фикрларига асосланиб ушбу жиноятларни фош эт… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ахборот технологиялари орқали содир этилган, ахборот макони, банк пластик картаси, киберфирибгарлик, ижтимоий тармоқ, кибержиноят, электрон манзил., Ахборот технологиялари орқали содир этилган фирибгарлик
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Научные исследования и инновации в индустрии 4.0.Н Талипова2022
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021