Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЖТИМОИЙ КОНСЕНСУСГА ЭРИШИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
MANAGEMENT AND ECONOMY · Шодмонова Шахноза Дадахужаевна
Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026
Аннотация
ушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ижтимоий консенсус, ғоявий таҳдидлар, мафкуравий таҳдидлар. Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини тадқиқ этиш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда. Ижтимоий келишув тўғрисидаги билимлар қадим даврлардан ривожланиб келмоқда. Бу тушунча доимо жамиятнинг идеали тўғрисидаги тасаввурларни ўз ичига олган ва жамоатчилик хулқ-атвори ҳамда ўзига хос-ижтимоий ҳаракатлар “стратегияси” бўлган. Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб ижтимоий ҳамкорлик жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ўзгаришларга мос бўлган глобал жараён ҳамдир. Маълумки, собиқ тузум даврида ижтимоий ҳамкорлик муаммосига эътибор қаратилмаган. Совет мафкурасига кўра, ғарб тадқиқотчиларининг ижтимоий консенсус бўйича олиб борган назарий тадқиқотлари гўёки “муросачиликдан бошқа нарса эмас” деб қаралган. Табиийки, ижтимоий феномен сифатида ижтимоий консенсус ғояси ғарб мамлакатларида ХХ асрнинг охирги ўн йилликларидан бошлаб тадқиқ этила бошлади. Тўғри, жамиятдаги муроса, ҳамкорлик ва муштараклик билан боғлиқ алоҳида ғоя ва қоидалар, кўриб ўтганимиздек, шарқ ҳамда ғарб олим ва мутафаккирлари асарларида акс этган. Бироқ уларни амалиётда рўёбга чиқариш механизмлари кун тартибида турмаган эди. Фалсафий нуқтаи назаридан ижтимоий консенсус муносабатлари келишишга қодир тенг ижтимоий субъектлар ўртасидаги муносабатлар бўлиб, ижтимоий макон, яъни фуқаролик жамиятини тақозо қилади. Лекин ижтимоий субъектлар ўртасидаги муносабатлар фақат маъмурий буйруқбозликка асосланса ёки томонларнинг функциялари фақат 24 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference иерархик характерда бўлса, ижтимоий келишув вужудга келмайди. Шунинг учун давлат институтининг мамлакатда ижтимоий келишув муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуси аслида, фуқаролик жамиятини барпо этишга йўналтирилган. Шунинг учун ҳам юз йиллар олдин ривожланган мамлакатларда ижтимоий консенсус учун замин яратилди. Жамиятда мувозанатлаштирувчи жараёнларнинг амал қилиши ва уларнинг ўзини-ўзи бошқариш механизми мавжудлигини кўпгина жамиятшунослар «гомеостаз» тушунчаси билан изоҳлайдилар[1]. Маълумки, «гомеостаз»[2] тушунчаси ҳозирги замон кибернетика фани вакиллари томонидан биологик тизимларни структурали функционал таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган эди[3]. Бунда гап, аслида, табиатда, қолаверса, инсон томонидан яратилган техник воситалар тизимида ўзини- ўзи бошқарадиган, сақлай оладиган ва қўллаб-қувватлайдиган тизим тўғрисида кетмоқда. Жамиятдачи? Жамиятда ҳам шу каби тизим амал қиладими? Табиийки, жамиятга ҳам издан чиққан жиҳатларни қайта тикловчи, шунингдек, ижтимоий ўзгарувчанлик омилларини тартибга солувчи мувозанатлаш механизмлари тегишлидир. Айтишимиз мумкинки, ижтимоий тизим ҳисобланувчи социумда унинг тузилмасини издан чиқариб юбориши мумкин бўлган ички ва ташқи омилларни зарурий меъёрда сақлаб туриш имкони мавжуд. Жамият ўзини-ўзи қатъий тартибга солиб, ҳаракат қилувчи ўта мураккаб, мувозанатлашган тизим сифатида мавжуддир. Бошқача айтганда, жамиятни улкан гомеостатик мосламага (аппаратга) қиёс қилиш мумкин. Хўш, гомеостатик қоиданинг ижтимоий консенсус ҳодисасига қандай алоқаси бор? Гап шундаки, масалани бу тарзда қўйиш ижтимоий тизимни такомиллаштиришни назарда тутади. Бунда жамият ўз тузилмалари фаолиятини тартибга солувчи, рўй берувчи ўзгаришлар ва барқарорликнинг зарур меъёрий чегараларини таъминлай олувчи тизим ҳисобланади. Ижтимоий консенсус эса жамиятнинг айнан ўзини-ўзи мувозанатловчи ва барқарорлаштирувчи омилидир. Коммунистик мафкура ҳукмронлиги даврида жамиятнинг фақатгина революцион, яъни бузувчи модели тан олингани боис, собиқ шўро жамиятшунослигида гомеостаз қоидаси тан олинмаган. Ваҳоланки, социал тизимларнинг ижтимоий-сиёсий моделларини яратишда мазкур қоида кўп масалаларни ойдинлаштиришга имкон беради. Айниқса, мустақил 25 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference тараққиётнинг барқарор ривожланиш механизмларини мустаҳкамлаш йўлидан бораётган мамлакатимиз учун бу каби тажрибалар фойдадан холи эмас. Ҳар қандай маърифий жамият ўз ҳаётида мувозанат сақлашни мақбул кўради, ўзини-ўзи тартиблашга уринади. Фикримизча, бунда социостазис[4] қоидаси самарали бўлиб, у тартибга солувчи энг мақбул меъёрларни, шу маънода жамиятнинг барча қисмлари мувозанатини назарда тутади. Ижтимоий консенсус механизмлари ҳақидаги мулоҳазаларни давом эттирайлик. Табиийки, барча файласуфлар ҳам ижтимоий мувозанат моделини ёқламайди. Хусусан, бир тоифа тадқиқотчилар ижтимоий шартномани бутунлай рад этиб, уни бир ёқламаликда, хаёлийликда айблашади. Хусусан, ижтимоий зиддият концепцияларининг асосий вакилларидан бири немис социологи Р. Дарендорф унинг ўрнига зиддият моделини таклиф этади. У жамиятга доимий зи
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада жамоат хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий механизмлари ҳамда ижтимоий консенсусга эришишнинг замонавий моделларини таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ижтимоий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, консенсус, ғоявий таҳдидлар, ижтимоий консенсус, мафкуравий таҳдидлар.
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025