Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ЁШЛАРИ ҲАМЖИҲАТИЛИГИ ЙЎЛИДА
Мажидов Муроджон Абдуллаевич
Развитие педагогических технологий в современных науках · 2026
Аннотация
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, ушбу давлатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайттириш ижобий ахамият касб этадиган жараёндир. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар ёшлари ўртасида халқаро фестивал ва тадбирлар доимий ўтказилиши белгиланди. Бу орқали ёшлар ўртасида турли ижобий ғояларни муҳокама қилиш, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда энг муҳими, улар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Калит сўзлар: турий давлатлар, ёшлар форуми, ёшлар боғи, қардошлик, ҳамкорлик. Туркий давлатлар ўзининг санъати, маданияти, моддий ва номоддий мероси, адабиёти ҳамда соҳага беқиёс ҳисса қўшган буюк шахслари билан дунёга машҳурдир. Биз Туркий дунё буюк маданияти билан ҳақли равишда фахрланишимиз керак. Ана шундай бебаҳо меросни сақлаб қолиш, уни чуқур ўрганиб, келгуси авлодларимизга етказиш барчамиз учун асосий вазифадир. Туркий халқларнинг маънавий яқинлиги ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, қадим маданиятимизни дунёга кенг тарғиб этиш ва бу анъаналарни келажак авлодларга етказишни мақсад қилган Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти шафелигида пойтахтимизда бир қанча тадбирлар ўтказилди. Биламизки, бу ташкилот бундан 30 йил аввал Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган эди. Кейинчалик унга бошқа давлатлар ҳам кузатувчи сифатида қўшилди. Шу мақсадда, бир неча йиллардан буён турли йўналишларда (ёш лидерлар, шоир ва ёзувчилар, ёш тадбиркорлар) туркий тилли ёшлар ўртасида анжуманлар ҳамда “ТУРКСОЙ” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда кўплаб маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби анжуманлар туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси томонидан Туркий тилли давлатлар билан 43 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ташаббуслар илгари суриб келинмоқда. Хусусан: Алишер Навоий номидаги мукофот таъсис этилди; 2020–2021 йилларда Хива шаҳри Туркий дунё маданий пойтахти дея эълон қилинди; 2022 йил Бухоро шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумида Бухоро шаҳри илк маротаба “Биринчи туркий дунё ёшлари пойтахти” дея эълон қилиниб, шу муносабат билан “Туркий дунё ёшлари боғи” ҳамда “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи очилди. Бу нуфузли тадбирнинг Бухорода ташкил этилгани бежиз эмас, – деган эди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. – Бухоро қадим тарихи ва маданияти билан жаҳон тамаддуни бешикларидан биридир. Эътиборли яна бир жиҳат шуки, “Туркий дунё ёшлари боғи”ни барпо этиш ташаббуси мамлакатимиздаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти ҳақидаги суҳбатдан сўнг билдирилди. Бу ҳам рамзий маънога эга. Бу — ёшлар яшил макон, мусаффо келажак қуриш учун муштарак ҳаракат қилаётгани белгиси[2]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2009 йил “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2018 йилнинг 29-30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлиш ва сентябрь ойида Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтадиган навбатдаги саммитда иштирок этишни таклиф қилган эди. 2018 йилнинг 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта Ўзбекистон номидан фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири бўлган Ўзбекистон раҳбарияти 2018 йилгача Туркий тилли давлатлар 44 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас. Ўзбекистон раҳбари саммитда сўзлаган нутқида халқларнинг ўхшаш тил, муштарак маънавий қадриятлар ва ҳамкорлик ришталари бир-бирига боғлаб келаётгани, бугунги кунда Кенгашнинг сиёсий кун тартибида ҳеч бир муаммо ёки келишмовчилик мавжуд эмаслигини қайд этди. Дарҳақиқат, мамлакатимиз Президентининг сиёсий иродаси, очиқ ва амалий ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда вазият ўзгарди, минтақа давлатлари ўртасида дўстона алоқалар мустаҳкамланди[3]. Ўзбекистонда ёшларга, шу қаторда ижодкор ёшларга давлат томонидан жуда к
Доказательный фрагмент
«Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, ушбу давлатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайттириш ижобий ахамият касб этадиган жараёндир.»
Образец извлечения
Демо-превьюТуркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, ушбу давлатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайттириш ижобий ахамият касб этадиган жараёндир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- турий давлатлар, ёшлар форуми, ёшлар боғи, қардошлик, ҳамкорлик.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал мультидисциплинарных наук и инновацийFarangizUktamovna Khamidova, SohibaBuribayevna Israilova +22026