К содержанию
РецензированоRU2026

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ (ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · (ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА) · Рахмонқулов Искандар Анварович

Развитие педагогических технологий в современных науках · 2026

Аннотация

Мақолада бугунги глобаллашув даврда мамлакатимизда гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишига қарши курашиш фаолияти бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар, илғор хорижий тажрибалар, гиёҳвандликка қарши курашиш фаолияти бўйича дунёдаги, Республикадаги ҳамда Қашқадарё вилоятидаги вазият таҳлил қилиниб, мазкур жиноятларни олдини олиш, уларга қарши курашишда давлат органларининг ўрни муҳокама қилинган ҳамда гиёҳвандликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: қонунчилик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, наркомания, гиёҳвандлик, ноқонуний муомала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, “...бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда” . Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, аввало, инсон соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий негизига, аҳолининг жисмоний, руҳий ва маънавий таназзулга учрашига, яъни одамларнинг шахсий деградациясига, аҳолининг насл қолдириш қобилиятига ва келгуси авлоднинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бу иллат мамлакатимиздаги криминоген вазиятни оғирлаштиради, жиноятчиликнинг оммавий негизлари яратилишига, натижада уюшган жиноятчилик илдиз отишига олиб келади. Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача 150 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир етилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистонда 5889 нафар гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилувчи ёшлар рўйхатда турибди. Уларнинг асосий қисми Андижон вилоятида — 1.232 нафар, Фарғонада — 1.093 нафар ва Тошкент шаҳрида — 1.188 нафар. Қолган вилоятларда 600—500 нафардан ҳисобда турибди. Хусусан, 2024 йилнинг 4 ойи давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида гиёҳвандлик, психатроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар 98 та содир этилганлиги аниқланган бўлиб, (гиёҳвандлик воситалари) Опий 452,84 грамм, кукнор 28,5 грамм, гашиш 1528,675 грамм, марихуана 30363,112 грамм, (психотроп моддалар) таблетка 317 дона. Кучли таъсир қилувчи моддалар 33,523 грамм олинган. Бундан кўрсаткичларни қайд қилинишида Қашқадарё вилоятининг шарқда Тожикистон билан чегарадошлиги, шунингдек, Шахрисабз, Китоб, ва Яккабоғ туманларининг асосини тоғли ҳудудлар ташкил этиши билан ҳам боғлаш мумкин. Мазкур жиноятлар прокуратура органлари томонидан 4 та, Давлат ҳавфсизлиги хизмати томонидан 1 та, Божхона хизмати томонидан 2 та ва ички ишлар органлари томонидан 91 та жиноятлар аниқланган. Шу жумладан Жиноят қидирув соха хизмати томонидан 69 та, Террорезм ва экстрмизимга қарши курашиш соха хизмати томонидан 4 та, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соха хизмати томонидан 5 та, ППХ ва ЖТСБ соха хизмати томонидан 1 та ва Тергов суриштирув соха хизмати томонидан 12 та ҳамда ҳамкорликдаги соҳа хизматлари томонидан 10 та жиноятлар аниқланган. 151 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference Хисоботларда кўрсатилган гиёҳвандлик ва психатроп моддаларининг ноқонуний айланиши каби жиноятларни 52 нафар шахслар томонидан содир этилганлиги. Шулардан: 6 нафари муқаддам судланганлар, 3 нафари шу турдаги жиноятлар учун муқаддам судланганлар томонидан, 5 нафари ҳафвли рецидивс шахслар томонидан содир эилган. Содир этилган жиноятлар ёш бўйича таҳлил қилинганида 18 дан 30 ёшгача 15 нафар, 31 ёшдан 49 ёшгача 19 нафар, 50 ёшдан 59 ёшгача 9 нафар, 60 ёш ва катталар 8 нафарни ташкил қилган бўлсада, 51 нафари эркаклар 1 нафари аёллардир. Шунингдек 35 нафари ўрта маълумотга эга шахслар, 12 нафари ўрта махсус маълумотга эга шахслар, 5 нафари эса олий маълумотга эга шахслар томонидан содир этилган. 44 нафари ишлайдиганлар ва 8 нафарини ишсизлар ташкил этади. Дунёқараши эндигина шаклланиб бораётган, бор куч-ғайратини фақат билим олишга, изланишга, ҳунар ўрганишга сарфлаши керак бўлган бир пайтда, ўсмирларни алдов йўли билан гиёҳвандлик қурбонига айлантираётган кимсалар озми? Қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғини қуритаётган гиёҳвандликка қарши ҳар бир инсон ўзи курашмоғи, ташқи таъсирлардан ҳимояланмоғи лозим. Гиёҳвандлик моддаларининг бутун дунё бўйлаб ноқонуний тарзда тарқатилаётган умумий ҳажмидан 10-15 фоизи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан аниқланмоқда холос. 152 DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference Ўзбекис

Доказательный фрагмент

«Мақолада бугунги глобаллашув даврда мамлакатимизда гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишига қарши курашиш фаолияти бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар, илғор хорижий тажрибалар, гиёҳвандликка қарши курашиш фао…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада бугунги глобаллашув даврда мамлакатимизда гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишига қарши курашиш фаолияти бўйича амалга оширилаётган муҳим вазифалар, илғор хорижий тажрибалар, гиёҳвандликка қарши курашиш фао… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қонунчилик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп, прекурсорлар, наркомания, психотроп моддалар, гиёҳвандлик, ноқонуний муомала.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники