К содержанию
РецензированоRU2022

ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИНГ УЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўразбоев Миробод (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года))

Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества · 2022

Аннотация

Мақолада қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади. Муаллифлар томонидан муайян соҳаларда прокурор назорати амалиётини таҳлили қилади. Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги асосий қонун бузилиш ҳолатларини атрофлича кўриб чиқишга асосий этибор қаратилмоқда. Мақола инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий органи сифатида прокуратуранинг мавкеини мустаҳкамлашни долзарблаштириш тўғрисида хулосага келтиради. Калит сўзлар: прокурор назорати, прокурор, қонунлар ижроси устидан назорат, тадбирколрик фаолият соҳасида назорат, ҳуқуқ ва еркинликларнинг устунлиги. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек “тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ӽам давлат сиёсатида устувор макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини йўналиш бўлиб қолади”. 125 Наука и научный потенциал: основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) Мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгиланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этишга қаратилган кўплаган ишлар амалга оширилмоқда. 126 Наука и научный потенциал – Основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ӽам қатъий давом эттирамиз. Ӽал қилувчи аӽамиятга эга бу соӽани ӽар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқла

Доказательный фрагмент

«Мақолада қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
прокурор назорати, прокурор, қонунлар ижроси, қонунлар ижроси устидан назорат, ҳуқуқ ва еркинликларнинг устунлиги, тадбирколрик фаолият соҳасида назорат
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники