Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТEЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ТУШУНЧАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
ТАЪМИНЛАШ ТУШУНЧАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ · Бобомуродов Фарход Боймуротович
Развитие и инновации в науке · 2026
Аннотация
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тушунчаси ҳақида фикр билдирган мутахассисларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилиши”, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш”, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш” тушунчаларига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Таянч сўзлар: инсон ҳуқуқлари, эркинлик, тезкор-қидирув фаолияти. Тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришдан аввал, инсон ҳуқуқлари ва эркинлари тушунчасининг мазмун-моҳиятини билиш зарурдир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи шахснинг жамият ва давлатдаги ҳақиқий мавқеини белгилашда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳиятини ўрганиш, ушбу соҳадаги концептуал ғояларни ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятини аниқлашга имкон беради. Ҳуқуқ бу жамиятда эркинлик ва жавобгарлик ўлчовини ифодаловчи, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунда белгиланган умумий мажбурий нормалар тизимидир. Оддий қилиб айтганда, шахснинг ҳуқуқлари қонун билан белгиланган ҳамма нарсани бажариш қобилиятидир. Инсон ҳуқуқлари кенг маънода, ҳар қандай шахс (жисмоний шахс)га амал қилади. Фуқаронинг ҳуқуқлари доираси анча кенгроқ, чунки у нафақат туғилишдан шахсга тегишли бўлган табиий ҳуқуқларни, балки у фуқаро бўлган давлат томонидан унга берилган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун “инсон ҳуқуқлари” ва “фуқаро ҳуқуқлари” ибораларидан фойдаланиш бу икки бир хил бўлмаган тушунчаларнинг аралашишига олиб келади. Шунга ўхшаш ёндашув “ҳуқуқ” ва “эркинлик” атамаларини қўллашни таҳлил қилишда ҳам кузатиш мумкин. Ҳуқуқлар ва эркинликлар ўртасидаги фарқни баъзан 67 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference ажратиш қийин, чунки аксарият сиёсий ҳуқуқлар эркинлик деб ҳам аталади. Эркинлик сўзи кенг маънода, қонун билан тақиқланмаган ва бошқасига ёки умуман жамиятга ёхуд давлатга зарар етказмайдиган ҳамма нарсани қилиш имкониятидир. Унинг мазмунига кўра, бу бир хил ҳуқуқдир. Давлат фақат қонун орқали, умумий манфаат учун эркинлик чегарасини белгилашга ҳақли. Инсон шахс сифатида эркинликсиз мавжуд бўлолмайди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бу миллий ҳуқуқий тизимлар томонидан расмийлаштирилган жамият ва шахс, шахс ва давлат ўртасидаги шартномавий муносабатларнинг махсус туридир. Ҳар қандай давлатнинг барча ҳуқуқий нормалари асосий қонун сифатида Конституцияга асосланади. Унда белгиланган ҳуқуқлар рўйхати барча давлат органлари, фуқаролик жамият институтлари, барча фуқароларга тегишли бўлиб, назария ва амалиётда бундай ҳуқуқлар фундаментал (асосий) ҳуқуқлар деб номланади. Шахсни ҳуқуқ ва эркинликлари сиёсий, иқтисодий, ва бошқа шароитлар мавжуд бўлганда амалга оширилади. Назаримизда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширилишини қуйидаги: 1) фуқаролар томонидан ҳуқуқий нормалардан фойдаланиш (сўз, эътиқод эркинлиги, малакали юридик ва тиббий хизматдан, сиёсий ҳуқуқлардан фойдаланиш); 2) шахс қонунда назарда тутилган муайян бурчини адо этиши (солиқ тўлаш, атроф муҳит тозалигига риоя этиш, ҳарбий хизматга бориш ва бошқ.); в) фуқаролар томонидан ҳуқуқий нормаларга риоя этиш, қонунларда назарда тутилган тақиқларга риоя этиш(масалан, турли ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик, карантин ва коментданлик соатида белгиланган чекловларга риоя қилиш); 3) фуқаро кундалик турмуш тарзида ҳуқуқ нормалари мазмуни юзасидан манфаатли қарорлар қабул қилиш (масалан, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ва бошқ.) каби гуруҳларга ажратишимиз мумкин. ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни мазмун-моҳияти ҳақида бир гуруҳ ҳуқуқшунос олимлар томонидан турлича назарий қарашлар, фикрлар билдирилган бўлиб, уларнинг мулоҳазаларини ўрганамиз. Жумладан, И.В. Литвинова фикрича: “ТҚФни амалга оширишда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларининг таъминланиши, ТҚФ ва бошқа қонунларда назарда тутилган ваколатлар доирасида органнинг раҳбари ва прокурор 68 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference томонидан ТҚТларини ташкил этиш ва натижаларини расмийлаштириш масаласига эътибор бериш орқали амалга оширилади” деб таъкидлайди. Абатта, ушбу субъектлар томонидан ТҚФни бевосита амалга оширилишини назорат қилиш жараёнида хизмат функцияларини тўғри бажарса, инсон ҳуқуқлари поймол бўлишининг олди олинади. А.М.Ефремов фикрича: “тезкор-қидирув фаолиятида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш бу қонун чиқарувчи ҳокимият органи, ТҚФни амалга оширувчи ва назорат қилувчи субъектлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш жараёнида шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ҳимоя қилиш учун мўлжалланган қонуний кафолатлар тизимининг яратилишидир” деб таъриф беради. Ҳуқуқий асосларнинг яратилиши, шахснинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймайди ёки қонуний таъсир чораларининг қўлланишини таъминлайди. А.А.Городилов фикрича: “фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлар
Доказательный фрагмент
«Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тушунчаси ҳақида фикр билдирган мутахассисларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тушунчаси ҳақида фикр билдирган мутахассисларнинг фикрлари таҳлил қилиниб, “ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- инсон ҳуқуқлари, эркинлик, тезкор-қидирув фаолияти.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026