К содержанию
РецензированоRU2022

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ-ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ СУБЪЕКТЛАРИ СИФАТИДА

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ-ФУҚАРОЛИК (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)) · Мухиддинов Нодир (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)) · ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали Давлат-ҳуқуқий фанлар (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года))

Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества · 2022

Аннотация

Ушбу мақола орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишнинг асослари, шунингдек, бошқа давлатларда ҳуқуқий томонлама қандай тартибга солиниши бўйича баъзи мулоҳазалар билдирилди. Калит сўзлар: нодавлат нотижорат ташкилотлар, фойда олишга қаратилган фаолият, муассислар, ташкилий-ҳуқуқий шакллар, юридик шахслар Бугунги ривожланаётган Ўзбекистон бозор иқтисодиёти муносабатларининг муҳим субъекти бўлиб, унга асос сифатида нодавлат нотижорат ташкилотлари хизмат қилмоқда. Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилотлари миллионлаб инсонларга ижтимоий-иқтисодий жабҳаларда талайгина ҳаётий муҳим вазифаларни ҳал қилишда, кўплаб ишчи ўринларини жорий этиш ҳамда турли ижтимоий-фойдали ислоҳотларни амалга оширишда беминнат кўмак беради. “Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; демократик қадриятларни ҳимоя қилиш; ижтимоий, маданий ва маориф соҳасидаги мақсадларга эришиш; маънавий ва бошқа номоддий талабларни қондириш; хайр-эҳсон фаолиятини амалга ошириш; бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни рўёбга чиқариш мақсадида тузилади. Амалдаги фуқаролик қонунчилиги юридик шахсларни икки асосий турга: тижорат ва тижоратчи бўлмаган (нотижорат) ташкилотларга ажратган ҳолда таснифлайди. Бунда улар фаолиятининг асосий мақсади уларни фарқлашнинг бош ҳуқуқий ва иқтисодий мезони ҳисобланади. Муҳим омил этиб фойда олиш ёки олмаслик белгиланган. Айтиш мумкинки, қонун чиқарувчи томонидан юридик шахсларнинг тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган ташкилотларга бўлиниши тарихий жиҳатдан қуйидаги сабаблардан келиб чиққан: 57 Наука и научный потенциал: основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) – Фуқаролик кодексига тижоратчи бўлган ташкилотларнинг мутлақ рўйхатини киритиш амалий жиҳатдан зарур бўлган, чунки бу бозор иқтисодиётининг ўтиш даврида муҳим шарти бўлиб ҳисобланар эди. Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини белгилаш қонун чиқарувчи учун уларни оммавий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати билан изоҳланади; – бу турдаги ташкилотлар учун кейинги солиқ тартиботини ўрнатиш, уларнинг давлат бюджетига мажбурий тўловлари белгилаб қўйиш зарурати бундай фарқлашни шарт қилиб қўяди; – юридик шахслар ўз иштирокчилари ўртасида фойдани бўлиш масаласини ҳал этиши зарурати ҳамда мавжудлигини эсдан чиқармаслик лозим. Маълумки, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг ижтимоий- ҳуқуқий моҳияти бундай хусусиятлардан маҳрум. Аммо қонун чиқарувчи уларнинг жамият ва давлат ўртасидаги демократик алоқаларни таъминлаб турувчи муҳим бўғин сифатида ёндашиб, уларга нисбатан аҳоли олдидаги ўз ижтимоий вазифаларини адо этишлари учун бирмунча енгиллик яратиб берган, уларнинг ташкилий- ҳуқуқий мақомини оммавий даражада ҳам, фуқаролик ҳуқуқий қонун ҳужжатлари даражасида ҳам белгилаб қўйган. Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин. Ушбу қайд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 40-моддасида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси одавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги [1] Қонуннинг 2-моддасида ўз ифодасини топган. И.Б. Зокиров юридик шахсларнинг тижоратчи ва нотижорат турларини эътироф этаркан, унинг нотижорат турларида муассислар фойда олиш мақсадини кўзламайдиган ташкилотни назарда тутади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тижоратчи юридик шахслар ҳам нотижорат юридик шахслар ҳам тадбиркорлик (фойда олишга қаратилган фаолият) фаолияти билан шуғулланишлари мумкин, лекин бунда тижоратчи юридик шахслардан фарқ қилиб, нотижорат юридик шахслар ўз тадбиркорлик фаолиятларидан олган фойдани фақат аъзоларининг эҳтиёжини қондириш ёки ўзга муштарак мақсадни амалга ошириш учун ишлатадилар. Шу муносабат билан нотижорат юридик шахсларга нисбатан Фуқаролик Кодекси “фойда олишни мақсад қилиб қўймаган” ибораси белгиланган. Бу эса нотижорат ташкилоти тадбиркорлик билан шуғулланиши муайян фойда кўриши мумкинлигини белгилайди. Фақатгина нотижорат юридик шахсларнинг асосий мақсади (ёрдамчи ёки бошқа мақсадлар бундан мустасно) фойда олиш бўлмайди, холос. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ўз уставида белгиланган мақсадларга мос келадиган доирада тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғуллана олади [2]. 58 Наука и научный потенциал – Основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ёпиқ рўйхат сифатида белгиланади. Улар Фуқаролик Кодексида бевосита назарда тутилган шаклларда (матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари, муассасалар, юридик шахсларнинг уюшмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари), шунингдек, махсус қонунларда кўзда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин. Х

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишнинг асослари, шунингдек, бошқа давлатларда ҳуқуқий томонлама қандай тартибга солиниши бўйи…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишнинг асослари, шунингдек, бошқа давлатларда ҳуқуқий томонлама қандай тартибга солиниши бўйи… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
нодавлат нотижорат ташкилотлар, фойда олишга, ташкилий-ҳуқуқий шакллар, муассислар, юридик шахслар, фойда олишга қаратилган фаолият
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[4]ЮриспруденцияRUРецензированоОткрытый доступ