Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ЭРИШИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ҲАМДА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)) · ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)) · С.М. Мирзалиев (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)) · Д.Ф. Абдутурапова (общества (Ташкент, 15 мая 2022 года))
Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества · 2022
Аннотация
Қуйидаги мақолада бугунги глобаллашув тенденциялари ва COVID-19 пандемияси шароитида мамлакатни янада барқарор ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар таҳлили ва истиқболдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари кенг муҳокама қилинди. Калит сўзлар. Пандемия, глобал иқтисодий вазият, ЯИМ, инвестиция, саноат, тараққиёт стратегияси. Кириш. Пандемиянинг таъсирида, ёмонлашган глобал иқтисодий вазият ва паст даражадаги ишбилармон фаоллик индекси 2020– 2021 йилларда аксарият мамлакатлардаги иқтисодий ўсиш суратларини прогноз кўрсаткичидан паст даражада бўлишига таъсир этди. Бундай шароитда Ўзбекистон иқтисодиётидаги барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини кузатилиши ва стратегик аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ишлаб чиқилган иқтисодий ривожланиш дастурларининг пировард ижобий натижаси ҳисобланади. Айниқса, давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 734587,7 млрд. Сўмни ташкил этди ва 2020 йилга нисбатан 7,4%га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2020 йилдаги нархларга нисбатан 113,6%ни ташкил этди. 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилда мамлакатимизда ижтимоий- иқтисодий соҳада олиб борилиши кўзда тутилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига бағишланган маърузасида қайд этилган мамакатдаги камбағалликка қарши курашиш чора-тадбирлари, хусусийлаштириш ва трансформация жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, бозорларни монополиядан чиқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш, пандемияда бизнесни ҳимоя қилишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларини янда такомиллаштириш ва бошқа масалалар истиқболдаги барқарор ривожланиш суръатларини таъминлашда мустаҳкам пойдевор яратиши эътироф этилганлиги бугун ўз тасдиғини топмоқда. 18 Наука и научный потенциал – Основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) 25 000,00 21 039,30 20 000,00 17 591,50 15 764,90 15 000,00 10 000,00 5 000,00 0,00 2019 2020 2021 1-расм. 2019-2021 йилларда аҳоли жон бошига ЯИМ (жорий нархларда, минг сўм) Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 21039,3 минг сўмни (ёки 1983,0 АҚШ $)ни ташкил этди (1 жадвал). 6 5,3 5 3,7 4 3 2 1 -0,1 0 2019 2020 2021 -1 2-расм. 2019-2021 йилларда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш суръатлари (ўтган йилларга нисбатан % ҳисобида) Аҳоли жон бошига ЯИМ жорий нархларда ЯИМ умумий ҳажмини мамлакатнинг ҳисобот давридаги ўртача аҳоли сонига бўлиш йўли билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ўртача сони 2019 йилда 33580,4 минг кишини,2020 йилда 34232,1 минг киши ва 2021 йилда 34915,1 минг кишини ташкил этган. Юқорида келтирилган расмда келтирилганидек, 2021 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг реал ўсиши 2020 йилдаги 0,1% камайиши ва 2019 йилдаги 3,7% ўсишига нисбатан 5,3%гача ўсди. Хусусан, жаҳон иқтисодий ривожланишига салбий таъсир этувчи омиллардан бири бўлган қашшоқлик ва аҳолининг ижтимоий қатламлари ўртасидаги тенгсизлик билан боғлиқ зиддиятлар авж олиб бораётган бир 19 Наука и научный потенциал: основа Устойчивого инновационного развития общества (Ташкент, 15 мая 2022 года) шароитда Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари оптималлаштирилган. Камбағалликка қарши курашиш бўйича ресубликамизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилиш вазифаси белгиланиши аҳолининг реал даромадларини харид қобилияти бўйича теран маълумот олиш ва натижада аҳоли даромадларини ошириш давлат сиёсатини стратегик йўналишда ишлаб чиқиш учун шарт шароит яратади. Қолаверса, камбағалликнинг чегаравий мезонлари бўйича аҳолининг ижтимоий қатламлари ҳолати тўғрисида реал маълумотлар тизимлаштирилмоқда. Ушбу тизим ҳақиқатда пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдорининг реал қийматидан келиб чиқиб, ижтимоий соҳанинг ушбу йўналишидаги давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш имкониятларини яратмоқда. Бу борада амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлардан бири сифатида 2021 йилдан амалиётга жорий этилаётган социал реестр камбағаллик ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантиришнинг самарали ташкилий-иқтисоий механизми ҳисобланади. Режада “Ижтимоий реестр”да “Темир дафтар”даги барча маълумотлар қамраб олиш механизмини жорий қилиниши эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий хизматларнинг кенг спектрида электрон шаклда кўрсатиш имкониятларини оширади. Республикамизда сўнгги йилларида олиб борилаётган хусусийлаштириш давлат сиёсатининг миллий моделини янада такомиллаштириш, таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилиш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича ислоҳотларни амага ошириш кўзда тутилмоқда. Хусусан, миллий иқтисодиёт учун стратегик аҳамият касб этувчи “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосан
Доказательный фрагмент
«Қуйидаги мақолада бугунги глобаллашув тенденциялари ва COVID-19 пандемияси шароитида мамлакатни янада барқарор ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар таҳлили ва истиқболдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари кенг муҳ…»
Образец извлечения
Демо-превьюҚуйидаги мақолада бугунги глобаллашув тенденциялари ва COVID-19 пандемияси шароитида мамлакатни янада барқарор ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар таҳлили ва истиқболдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари кенг муҳ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Пандемия, глобал иқтисодий вазият, ЯИМ, инвестиция, тараққиёт стратегияси, саноат
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025