К содержанию
РецензированоRU2023

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

А. Машарипов (ИИВ Академияси Магистратураси тингловичиси,)

Инновационные исследования в науке · 2023

Аннотация

ушбу мақолада валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этишни такомиллаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда уни миллий қонунчиликка имплементация қилиш асослантирилган. Калит сўзлар: валюта қимматликлари, қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, хорижий тажриба, терговга қадар текширув, фош этиш, тактика. Аннотация: в данной статье представлен опыт передовых зарубежных стран по совершенствованию раскрытия преступлений, связанных с незаконным приобретением или перемещением валютных ценностей, и его имплементации в национальное законодательство. Ключевые слова: валютные ценности, незаконное приобретение или передача, зарубежный опыт, доследственная проверка, разоблачение, тактика. Annotation: this article presents the experience of advanced foreign countries in improving the detection of crimes related to the illegal acquisition or transfer of currency values and its implementation into national legislation. Key words: currency values, illegal acquisition or transfer, foreign experience, pre-investigation investigation, exposure, tactics. Жаҳон иқтисодиётидаги муаммоларга қарамасдан янги ислоҳтлар йиллари мобайнида Ўзбекистон иқтисодиёти 20 фоизга ўсди [1]. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида мамлакатнинг жорий макроиқтисодий ҳолати таҳлил этилиб, 2023-2024 йил учун прогнозлар берилган. Унда ялпи ички маҳсулот, саноат, инвестициялар, истеъмол харажатлари, инфляция, фоиз ставкалари, кредитлаш, ички ва ташқи савдо, давлат бюджети харажатлари ва даромадлари, циклик мослаштирилган бюджет баланси каби кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Шунингдек, миллий иқтисодиёт ривожланишининг ҳолати ва асосий тенденцияларининг мониторинги, шу жумладан, қисқа муддатли иқтисодий истиқболларини шакллантирувчи пул-кредит ва фискал соҳалардаги давлат сиёсати масалалари қамраб олинган [2]. 141 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference Бироқ, иқтисодий соҳада шундай ривожланишлар билан бир қаторда унга қарши қаратилган бир қатор жиноятлар, шу жумладан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятларининг содир этилиши кузатилмоқда. Жумладан, статистик таҳлилларга кўра, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятлари 2022 йилда эса 283 та жиноят аниқланган бўлса, шундан пинхона шароитда содир этилганлари 190 та бўлса, ушбу жиноятларнинг 5 таси шу кунгача фош этилмаган. 2023 йилнинг 10 ойида эса ушбу турдаги жиноятлар 266 тани ташкил этган бўлса, шундан пинхона шароитда содир этилганлари 158 та, ушбу жиноятларнинг 85 таси эса шу кунгача фош этилмаган [3]. Кўриниб турибдики, ушбу турдаги жиноятларнинг фош этишмаган қисми қарийб бир неча юз баробарга ошиб кетган. Бу боис уларни фош этиш тактикасини такомиллаштиришни тақазо этмоқда. Пул (валюта) деганда, миллий пул бирликлари билан бир қаторда, жиноят содир этилган вақтда муомалада бўлган хорижий пул бирликлари ҳам тушунилади. Тўлов воситаси сифатида муомалада бўлмаган, лекин у ёки бу нуизматик қимматга эга бўлган қадимий тангалар пора предмети сифатида олинган тақдирда «моддий қимматга эга бўлган бошқа мулклар» кўринишидаги пора олиш сифатида баҳоланиши лозим. Моддий қимматга эга бўлган бошқа мулклар деганда, айирбошлаш қийматига эга бўлган ҳар қандай мулкни, шу жумладан чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар – фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар) ва бошқа кўринишдаги валюта қимматликларини ҳам тушуниш мумкин [4]. Ушбу турдаги жиноятларни фош этишни такомиллаштириш бевосита хорижий мамлакатлар қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва уларнинг илғор тажрибасини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш билан ҳам узвий боғлиқдир. Жумладан, Россия Федерациясининг Жиноят-процессуал кодексида асосий тушунча сифатида тезкор-қидирув фаолиятининг натижалари (5- м); терговчининг суриштирув органига тезкор-қидирув тадбирларни ўтказиш ҳақида ёзма топшириқлар бериши(38-м); суриштирув органи сифатида ички ишлар ходимлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ваколатига эгалиги(40-м); тезкор-қидирув фаолиятини натижаларидан исботлашда фойдаланиш(89-м); ҳибсда сақланаётган гумонланаётган шахсга нисбатан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш 142 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference зарур бўлганида, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи суриштирув органи ходимининг гумон қилинувчи билан учрашувларига жиноят иши олиб борилаётган суриштирувчи, терговчи ёки суднинг ёзма рухсати билан йўл қўйилиши (95-м); жиноятга оид хабарларни текширишда суриштирув органига тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш бўйича ёзма топшириқ бериши; суриштирувчи, терговчининг тақдимномаси асосида прокурор рухсати билан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши 30 кунга узайтирилиши(144-м 3-қ.) дастлабки терговни амалга оширувчи тергов гуруҳи ишига тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахсни жалб қилиниши(163-м 2- қ.); терговчи тергов ҳаракатига тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органни

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этишни такомиллаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда уни миллий қонунчиликка имплементация қи…»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этишни такомиллаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда уни миллий қонунчиликка имплементация қи… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
currency values, illegal acquisition or transfer, foreign, тактика., терговга қадар текширув, валюта қимматликлари, қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, хорижий тажриба, фош этиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники