К содержанию
РецензированоRU2026

АЙРИМ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИДА УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРДАН ҒАЙРИҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ · Кужаҳметов Азизбек Миратович

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Учувчисиз учадиган аппаратлар технологиясининг ривожланиши жиноятчилик ва унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу технологиянинг ривожланиши билан, дронлардан фойдаланишга доир муаммолар ҳам кўпаймоқда. Улар жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади, аммо бу қурилмаларнинг ноқонуний фойдаланилиши, терроризм, давлат хавфсизлигини бузиш ва бошқа қонунбузарликларга олиб келиши мумкин. Европа Иттифоқи, АҚШ ва Германия каби давлатларда дронлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши яратилган бўлса-да, бу давлатларда улардан фойдаланишдаги чекловларни тартибга солишга қаратишмоқда. Масалан, Германияда учувчисиз учадиган аппаратларни бошқаришнинг аниқ қоидалари мавжуд ва рўйхатдан ўтмаган парвозлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Испанияда ҳам дронлардан ноқонуний фойдаланиш учун катта миқдорда жарима белгиланган. АҚШда эса дронлар фақат қўлланиш мақсадларига мувофиқ равишда фойдаланилади. Шундай қилиб, халқаро ва ички қонунчиликдаги чекловлар дронлардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ хавфларни камайтиришга ёрдам беради, аммо ушбу технологиядан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш муаммоси ҳали ҳам долзарб ҳолда қолмоқда. Шунинг учун, ушбу мақолада хорижий давтлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда дронлар билан боғлиқ жиноятларни тўғри квалификация қилиш, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш ҳам жиноятчиликка қарши курашишда самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқий тартибга солишнинг янги механизмлари ишлаб чиқилиши зарурлиги баён этилган. Калит сўзлар: учувчисиз учадиган аппаратлар, жиноий жавобгарлик, хавфсизлик, Европа Иттифоқи, терроризм, махфий маълумотлар, маъмурий жавобгарлик, қонунчилик, дронлар, халқаро тартибга солиш. Дронлар технологияси ривожланган ва жиноятчиликка қарши курашда янги имкониятларни тақдим этган бўлса-да, ундан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ва бундай воситаларни жиноий мақсадларда ишлатиш кўплаб хавф-хатарларни келтириб чиқармоқда. Турли давлатларда дронлардан фойдаланишга қарши тақиқлар ва чекловлар ўрнатилган, бунинг сабаби технологиянинг юқори даражадаги хавфсизлик муаммолари, терроризм ва қўрқувни тарқатиш ёки бундай технология билан боғлиқ жиноятни аниқлаш ва фош этишнинг мураккаблиги билан боғлиқ. Хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият мамлакатларда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш масаласи атрофлича ҳуқуқий тартибга солинган. Сўнгги йилларда дронлардан турли жиноятларда кўпроқ фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда, бу эса давлатларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида чекловлар, тақиқлар ва жавобгарликни ўрнатишга олиб келган. 138 Европа Иттифоқининг Авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) томонидан белгиланган қоидаларга кўра, рўйхатдан ўтган дрон операторлари фақат Европанинг ҳудудида фаолият юритиши мумкин[1]. Германияда, масалан, 250 г дан оғирроқ дронлар фуқаролик мақсадларида фақат рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланилиши мумкин ва уларнинг ҳар бирига ёнғинга қарши пластинка билан шахсийлаштирилган идентификация рақами берилиши керак. Дронлардан рўйхатдан ўтмай фойдаланиш эса маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиб, жаза миқдори 50 минг евро қадарига етказилиши мумкин. Испанияда эса, дронлардан ноқонуний фойдаланиш учун 225 минг евро миқдорида жарима белгиланган. Испания ҳукуматининг маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига дронларни ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш учун қўшимча ваколатлар бериш бўйича ўрганишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, Испаниядаги ISDEFE ва INDRA каби компаниялар дронлардан келиб чиқадиган таҳдидларни зарарсизлантириш учун техник тизимлар ишлаб чиқишмоқда. АҚШда дронлар дастлаб ҳарбий соҳада қўлланилган бўлса, сўнгги йилларда улар тижорат ва ҳаваскор мақсадларда кенг тарқалди. Аммо, бошқарилган парвоз зоналари ва хавфсизликни таъминлашда рўйхатдан ўтмаган парвозларни босиш масъулияти федерал хавфсизлик органлари зиммасига юклатилган. Ироқ, Эрон ва Сурия каби давлатларда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тақиқланган ёки қатъий чекланган[2]. Чунки, дронлар кўпинча террорчилик ҳаракатлари ва давлат хавфсизлигига қарши ишлатилиши мумкин, шунинг учун улардан фойдаланиш аксарият давлатлар тарафидан қаттиқ назорат қилинади. Айниқса, дронлар террорчи гуруҳлар томонидан фойдаланилиши мумкин, ва шунинг учун уларни ҳуқуқий тартибда чеклаш ёки тақиқлаш жиноятчиликнинг олдини олиш учун муҳим саналади. Шу сабабдан, уларни фуқаролик ва хавфсизлик мақсадларида ишлатиш тақиқланган бўлиши мумкин. Учувчисиз учиш аппаратларининг ҳар хил турлари ва уларнинг жиноий мақсадларда фойдаланилиши ижтимоий хавфни оширишга олиб келади. Халқаро ва миллий қонунчиликка қараб, дронлардан фойдаланишнинг шароитлари турлича бўлиб, кўплаб давлатларда бу соҳада самарали ҳуқуқий тартибга солиш талаб этилмоқда. Жиноий фаолиятда дронлардан фойдаланишнинг кўпайиши, ўзи навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан жиддий эҳтиёткорликни талаб қилади ва жиноий жавобгарликни кучайтириш учун янги механизмларни яратишни талаб қилади. Агар дронлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун хорижий мамла

Доказательный фрагмент

«Учувчисиз учадиган аппаратлар технологиясининг ривожланиши жиноятчилик ва унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.»

Образец извлечения

Демо-превью

Учувчисиз учадиган аппаратлар технологиясининг ривожланиши жиноятчилик ва унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
учувчисиз учадиган аппаратлар, жиноий жавобгарлик, хавфсизлик, терроризм, дронлар, халқаро тартибга солиш., қонунчилик, маъмурий жавобгарлик, Европа Иттифоқи, махфий маълумотлар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники