Объединяя студентов: международные исследования и сотрудничество между дисциплинамиНаргиза Кáдирниязова, Малика Палимбетова2025
ПОЛИЦИЯ ХОДИМИНИНГ ТАЛАБИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Насиллоев Абдулло Аброр ўғли
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада полиция ходимлари томонидан фуқароларга қўйиладиган қонуний талабларнинг тушунчаси, мазмуни, уларга қўйиладиган асосий талаблар ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, қонуний талабларга риоя қилишнинг жамият ва давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси кўриб чиқилган. Калит сўзлар: полиция ходими, қонуний талаб, ваколат, мажбурият, ҳуқуқий асослар. Полиция ходимлари томонидан фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган талабларни бериши қонун нормаларида тартибга солинган. Ушбу талабнинг қонуний яъни, ҳуқуқ нормаларида белгиланган тартибда қўлланганлиги эса унинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Полиция ходимининг қонуний талаби тушунчасига оид қарашлар олимлар томонидан ходимга қонун нормалари асосида берилган ҳуқуқлардан келиб чиққан ҳолда шаклланган бўлсада, тадқиқ этилаётган масалага нисбатан ягона ҳамда умумэътироф этилган ёндашув мавжуд эмас. Таҳлил қилинаётган тушунча таркибининг назария ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида турлича талқин этилаётганлиги, амалдаги қонунчиликда эса, ушбу атама таърифининг мавжуд эмаслиги, унинг мазмуни ҳамда амал қилиш доирасини (чегарасини) аниқлаштириш имконини бермайди. Бу эса ўз навбатида, полиция ходимининг қонуний талаби тушунчаси, унинг мазмун-моҳиятини ҳар тарафлама чуқур таҳлил этиш заруратини юзага келтиради. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қонуний сўзига нисбатан: “қонун ва қонунчиликка оид, қонун билан белгиланган, қонунда кўрсатилган” деб таъриф берилган бўлса1, талаб сўзи: “қатъият билан қилинган сўров, илтимос” дея келтириб ўтилган2. Полиция ходимининг қонуний талаби тушунчасига олимлар турлича ёндашувлар асосида таъриф беришган. А.Ўзтугут ходимнинг ўз хизмат вазифалари ва ваколатлари доирасидаги сўровидир дея таъриф берган бўлса3, А.В.Равнюшкин ва О.П.Карнауховлар полиция ходимининг қонуний талаби унинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат тартибини таъминлашдаги фаолиятини амалга оширишнинг бир шаклидир дея таърифлашган4. Бу борада Мичаэл Д. ва Роберт Э. Вoрден каби олимлар полиция ходимининг 1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80.000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. V. Қ –Тартибли / Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. Ўз. Рес. ФА Тил ва адабиёт ин-ти. –Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – 138 б. 2 Ўша манба. III-жилд. Т –Тартибли / – 26-б. 3 Öztuğut A. Yakalama ve gözaltı : дис. – Başkent Üniversitesi Sosyal Bilimler Enstitüsü, 2020. 4-s 4 Равнюшкин А. В., Карнаухов О. П. Неповиновение законному требованию сотрудника полиции (теоретические и практические аспекты) //Алтайский юридический вестник. – 2017. – №. 2. – С. 66-70. 113 қонуний талабига жамоатчилик ёки айнан бир шахсга ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилишидир дея таъриф беришган5. Мазкур олимлар томонидан қонуний талаб тушунчасига ходимнинг хизмат вазифаларини бажаришининг амалий кўриниши сифатида таъриф берилган бўлсада, бу ички ишлар органлари (полиция) ходимининг қонуний талаби тушунчасини етарлича очиб бермайди. А.К.Дубровин ва П.И.Кононов эса ходимнинг қонуний талаби ва кўрсатмаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлган маъмурий орган томонидан амалга ошириладиган ҳаракат дея таъкидлашган6. Шунингдек, ҳуқуқшунос олим Ж.Сколник7 ҳам қонуний талаб тушунчасига қонунларда белгилаб қўйилган ходимнинг ҳуқуқ ва ваколатлари дея таъриф берган. Мазкур олимлар илгари сурган таърифларда ходимнинг қонуний талаби тушунчаси қонун нормаларида белгиланган ваколатларини амалга ошириш сифатида кўрсатилади. Бироқ, ушбу таърифлар ҳам қонуний талаб тушунчасини тўла очиб бермайди. Шу боис, фикримизча, юқоридаги қарашни маъқуллаш учун таҳлил қилинаётган қонуний талаб тушунчасининг мазмуни, қўллаш асослари, шартлари ва тартиби, шунингдек уларни амалга оширувчи субъектлар фаолиятининг ўзига хосликлари ҳамда ваколат доирасини ҳисобга олиш лозим ҳисобланади. Юқоридаги муаллифларнинг берган таърифларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талаби ̶ бу ҳуқуқий асосга эга бўлган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ички ишлар органлари (полиция) ходими томонидан қилинган ёки бажарувчига ички ишлар органлари ходими томонидан берилаётгани аён бўлган қатъий талабдир. Шу билан бирга полиция ходими томонидан фуқароларга бажариши мажбурий бўлган талабларнинг ўзи ҳам уни қонуний асосларга эга деб топилиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак деган фикрдамиз: 1. Қонун нормаларига мувофиқлик. Полиция ходимининг талаби амалдаги қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлиши шарт. Унинг талаби шахсий ёки бошқа манфаатларга эмас, балки қонун ижросини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.. 2. Мақсадга мувофиқлик. Талаб фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳаддан ташқари чекламаслиги, фақат қонун бузилишининг олдини олиш ёки жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берилиши керак. 3. Талабнинг аниқ ва тушунарли бўлиши. Бунда полиция ходими талабни аниқ, тушунарли ва равшан шаклда ифодалаши лозим. Талабни бажариши лдозим бўлган шахс ушбу талабнинг мазмунини тушуниши
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада полиция ходимлари томонидан фуқароларга қўйиладиган қонуний талабларнинг тушунчаси, мазмуни, уларга қўйиладиган асосий талаблар ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада полиция ходимлари томонидан фуқароларга қўйиладиган қонуний талабларнинг тушунчаси, мазмуни, уларга қўйиладиган асосий талаблар ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- полиция ходими, қонуний талаб, ваколат, мажбурият, ҳуқуқий, ҳуқуқий асослар.
Смежные источники
American Journal Of Social Sciences And Humanity ResearchBakirova Umida Bakhtiyor Kizi2021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsScientific Project For Humanities Students, Rakhimov Adham Barat Oglu +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021