К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОН ЖАНУБИДА СОЯ ЭКИНИНИ ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ЭКСА БЎЛАДИМИ?

ЭКСА БЎЛАДИМИ?

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида соя экинини такрорий экин сифатида экиш муддатлари, етиштириш агротехникаси бўйича амалга оширилган илмий натижалар таҳлили келтирилган. Калит сўзлар. Соя, озуқа бирлиги, нав, Арлета, авлод, дуккак, дон, агротехника, меъёр, муддат, суғориш сони ,тупроқ, тақир, сизот сувлар, минерал ўғит, дуккак сони, дон вазни, ҳосил. Соя кўплаб хусусиятларга эга ўсимликдир. Унинг дони ўз таркибида 50% оқсил ва 28% гача мой борлиги учун ўта қимматбаҳо экинлар гуруҳига киради. Соя донидан бугунги кунда халқ хўжалиги учун зарур бўлган 400дан ортиқ турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқилади. Дони озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган экологик тоза сифатли хомашёдир. Аҳоли истеъмол қиладиган, ўз таркибида зарарли моддалар сақламайдиган ўсимлик мойининг 35 % соя донидан олинади. Мойи ажратиб олингандан сўнг соя изоляти ҳосил бўлади ва унинг таркибида оқсил миқдори 75% га етади. Саноатда линолиумлар, энг сифатли ва қимматбаҳо машина бўёқлари олинади.Соя етиштириш чорвачиликда муҳим аҳамиятга эга, чунки у кўп озуқа бирлигига эга. Соя 100 кг донида 138 озуқа бирлигини сақлайди. Ушбу кўрсаткич, маккажўхори беда ва бошқа экинларда соядан кўра паст ҳисобланади. Ҳатто унинг 100 кг қуруқ пояларида 52 озуқа бирлиги мавжуд. Дунёда молларнинг тез семириши ва паррандаларнинг кунлик вазнининг ошиши учун албатта уларнинг кундалик рационида сояли маҳсулотлар киритилади. Соя барча қишлоқ хўжалик экинлари – кузги ғалла, ғўза, сабзавотлар ва бошқа экинлар учун энг яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Мамлакатимиз жанубий минтақаси иқлим шароитида дон-дуккакли экинлар жумладан соя ўсимлиги устида тадқиқот ишлари деярли ўтказилмаган. Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз аҳолисини юқори сифатли озоқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида экинлар структурасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб Сурхон-Шеробод воҳасида соя экини бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Тадқиқот ишининг асосий мақсади ва вазифаси Сурхондарё вилоятининг жанубий минтақаси шароитида ғалладан бўшаган майдонларда соя экинини экишнинг энг қулай муддатларини ўрганиш, юқори ҳосил етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишдан иборат. Соя экинидан мўл ҳосил етиштиришда тупроғи унумдор, сув таъминоти яхши бўлган майдонларни танлаш талаб этилади. Шунингдек, экинни тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Шу мақсадда тадқиқот иши Ангор туманидаги “Саидносирхон” фермер хўжалиги далаларида олиб борилди. Тажриба даласининг тупроғи ўтлоқлашган тақирсимон тупроқлар, ер ости сизот сувлари ўсув даврида 1,5-2 53 ` м чуқурликда ўзгариб туради. Тадқиқот предмети сифатида соянинг Арлета навининг R-1авлод уруғлари олинди. Республикамизнинг тупроқлари таркибида соя ўсимлигига мослашган бактерияларнинг мавжуд эмаслиги сабабли экинни экишдан аввал уруғларга “Ризобиум” биоўғити билан 600–800 г/га ҳисобида ишлов берилди. Қуёш нури тушмайдиган жойга бир текис ёйилган уруғлар устидан биоўғитлар бир хилда сепилди. Сўнг яхшилаб аралаштиргач, усти мато билан бир оз муддат ўраб қўйилди. Ишлов берилган уруғлар фойдали бактериялар ўз кучини йўқотмаслиги учун ўша куннинг ўзида экилди. Тадқиқот ишидаги илмий кузатувлар, ҳисоблаш ишлари ва таҳлиллар ЎзПИТИнинг “Дала тажрибаларин ўтказиш услублари” бўйича амалга оширилди. Тажриба даласи кузги буғдойдан бўшагандан сўнг 25-28см чуқурликда ҳайдалди ва экиш учун дала сифатли тайёрланиб, вариантларда белгиланган муддатларда қатор оралари 60 см кенгликда СПЧ-6 пневматик сеялкасида уруғлар гектарига 50 кг меъёрда ва 5-6 см чуқурликда экилди. Суғориш ишлари сифатли бажарилиши учун ўқ ариқлар узунлиги 35 метрдан олинди ва тупроқ юзасида намликни сақлаш ҳамда уруғларнинг бир текис униб чиқиши учун биринчи суғоришдан сўнг 5 кун ўтгач яна енгил сув олинди. Суғориш ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши соя донининг тўлиқ бўлишини таъминлайди. Намлик етишмаса соя дони майда бўлиб, ҳосилдорликнинг кескин камайиб кетишига олиб келади. Тажриба даласида соя экини ўсув даври давомида 4 марта суғорилди ва Биринчи озиқлантириш 30–35 кг/га миқдорда 12–14 см чуқурликка, иккинчи марта азотли ўғит билан озиқлантириш шоналаш-гуллаш даврида ўтказилиб, 40 кг/га миқдорида 16–18 см чуқурликка солинди. Вегетация давомида қатор ораларига камида 2–3 марта культиватор билан ишлов берилди. Бунда КРХ-4 культиватори ишчи органлари 10–12 см чуқурликка, ўсимликлардан эса 8–10 см узоқликда юрадиган қилиб жойлаштирилди. Майдонни бегона ўтлардан тозалаш мақсадида ўтоқ ва 2 марта кетмон чопиқ ўтказилди. Соя экинига ўргимчаккана, шира, оққанот, кузги тунлам, кўсак қурти каби зараркунандалар зарарининг олдини олиш мақсадида комплекс таъсир этувчи препарат билан бир марта профилактик ишлов берилди. Тажриба вариантларида экиш муддатлари 15 кунлик фарқ билан экилди.Дуккакли экинлар учун ўсимлик бўйи ва унинг танасида биринчи дуккакларнинг жойлашуви муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Чунки ўсимлик танасида дуккаклар паст жойлашуви ҳосилни ўриш жараёнини анча қийинлаштириб юборади ва ҳосилнинг йўқотилишига олиб келади. Тажриба вариан

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида соя экинини такрорий экин сифатида экиш муддатлари, етиштириш агротехникаси бўйича амалга оширилган илмий натижалар таҳлили келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида соя экинини такрорий экин сифатида экиш муддатлари, етиштириш агротехникаси бўйича амалга оширилган илмий натижалар таҳлили келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Соя, озуқа бирлиги, нав, Арлета, авлод, дуккак, дон, агротехника, тупроқ, муддат, суғориш сони, сизот сувлар, минерал ўғит, тақир, дон вазни, меъёр, ҳосил., дуккак сони
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники