Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЯХЛИТ АХБОРОТ МАЙДОНИ ШАКЛЛАНИШИ
Самижонов Азизбек Исмоилжон ўғли
Наука и технология в современном мире · 2026
Аннотация
ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони шаклланиши таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ахборот, ахборот майдони, рақамли технологиялар, киберхафсизлик, хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, таҳдид, кибер уруш, киберфирибгарлик, кибертерроризм. Ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони шаклланди. Дастлаб олимлар ахборотлашув жараёнини кўпроқ техноген жараён сифатида талқин қилишга мойиллик билдириб, унинг сиёсий ва маънавий жиҳатларига эътибор бермадилар. Лекин сўнгги пайтларда унинг бу жиҳатларига ҳам алоҳида тўҳталиб ўтилмоқда ва қайта – қайта такрорланмоқда[1]. Чунки бугун бутун дунёда ижтимоий муносабатлар, одамларнинг яшаш ва тафаккур тарзида кескин ўзгаришлар юз берди. Бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация ва компьютер технологияларининг кириб келгани ҳамда жадал ривожланиш йўлига ўтгани жамиятимизга ҳам катта ўзгаришлар олиб кирди. Зеро, бу ўзгаришлар асосини ахборотлаштириш, телекоммуникация ва компьютер технологиялари ташкил этади. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ахборотнинг тез ва сифатли айланишини таъминлаш мамлакат тараққиёти ва равнақининг бош мезонига айланмоқда. Бугун “сиёсий муҳитда куч эмас, балки ахборот омили тобора катта аҳамият касб эта бошлади. Ташқи сиёсий муваффақиятлар нафақат иқтисодий ва ҳарбий қудрат билан, балки жаҳонда кечаётган асосий ахборот ва маданий жараёнлар устидан назоратни ўрнатишга қаратилган демократия дастурлари ва аммавий демократия муваффақиятлари билан белгиланади”[2]. Дарҳақиқат бугун ахборот ҳар бир давлатнинг “юмшоқ куч”ига айланиб бораётган бир шароитда давлатлар ўзларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назарий-амалий ва концептуал асосларини яратишга зарурият сезмоқда. Назарий жиҳатдан қуйидаги ҳолатлар ахборот хавфсизлиги концептуал моделининг компонентлари бўлиши мумкин. Буларга таҳдид объектлари, таҳдидлар, таҳдид манбалари, душман томонидан уюштириладиган таҳдид мақсадлари, ахборот манбалари, ноқонуний йўллар орқали махфий ахборотларни олиш (усуллари), ахборот мухофазаси йўналишлари, ахборот ҳимоялаш усуллари ҳамда ахборотни ҳимоялаш воситалари[3]. Биз буларни умумий маънода ахборот хавфсизлигининг концептуал модели деб ҳисобласак, бу компонентларнинг ҳар бири янгича кўринишда ва янги шаклда парадигма сифатида илм-фанга кириб келмоқда. Киберхужумлар нафақат ахборотларга нисбатан, балки ривожланган давлатларни геосиёсий ва геоиқтисодий жиҳатдан бирлаштирди десак ҳам муболаға бўлмайди. Биз бунга 2008 йилда РФнинг киберхужумлари, ўша йилнинг июль ойида Грузиянинг 27 ` интернет-инфратузилмасини бузиши, 2012 йилда Исроил ва АҚШ Эроннинг ядровий дастурининг бузишга уриниши ёки Эроннинг Пентагонга ҳужумларини айтишимиз мумкин[4]. Бизга маълумки, 2020 ички ахборот хавфсизлиги бозори 25 фоизга ўсди[5]. Бошқача айтганда, бу ўсишнинг учта сабаби бор. Биринчидан, ахборот хавфсизлигина ўрганишга бўлган илмий эҳтиёж, иккинчиси, ахборот хавфсизлигини тобора долзарблашиб бориши асосида янги таҳдидлар ва уларнинг сонини ўсиши натижасида кибержиноятчилик фаолиятининг йилдан-йилга ривожланиши. Шунга кўра, бугун халқаро муносабатларда COVID – 19 пандемиясининг кучайиши оқибатида киберхавфсизлик бозорида давлатлар, компаниялар ҳамда халқаро даражадаги ТМК алоҳида ўз ҳамкорликлари ва бизнесларини алоҳида таваккалчиликка асосланиб олиб боришдан хавотир хиссини кучайтирди. Яъни пандемия шаротида бизнес вакиллари, давлат хизматчиларининг масофавий иш тизимига ўтиши, банклардаги пулларни музлатилиши оқибатида кибержиноятларнинг ривожланиши авж олди. Дунё бўйлаб интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган корпаратив хизматларнинг зиф томонларига нсибатан ҳужумлар сони ошиш кўпайди. Натижада давлат ва хусусий секторларнинг дастурий таъминотидаги заифликлар ва камчиликларга нисбатан ҳужумлар уюштириш 2020 йилга келиб 30 фоизгача (биринчи чоракда 9%ни ташкил қилган) ўсишига олиб келди. Бу кибержиноятчиларнинг давлат ташкилотчилардан тортиб – компанияларнинг тармоқларидаги кибер жосусликкача бўлган масофани эгаллади. Бу эса, бугунга келиб кибер хавфсизлик бозорида хавфсиз муҳитни яратишннг тренд даражасига олиб келиши билан бирга илм-фан олдида ҳам янги муаммолар, концепцияларни яратиш заруриятини юзага келтирди. Замонавий сиёсий-ҳарбий фанларда “киберхавфсизлик”, “кибермакон”[6], “кибермаданият”[7], “Proxy war”, “гибрид урушлар” каби категориялар кириб келди. Бу категорияларни тушунишга бўлган талабнинг ортиши давлат ва жамиятнинг назарий ва амалий эҳтиёжлари билан боғлиқ. Чунки янги бир шароитда киберхавфсилик муаммоси бўйича қарор қабул қилига бўлган зарурий эҳтиёж мазкур масалаларни чуқурроқ ўрганишни тақозо этади. Киберхавфсизлик - бу ахборот тизимлари, тармоқлари, ва дастурларини рақамли ҳужумлардан ҳимоялашга қаратилган фаолиятдир. Одатда бундай ҳужумлардан мақсад махфий маълумотларни қўлга киритиш, уларни ўзгартириш ёки йўқо
Доказательный фрагмент
«ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқё…»
Образец извлечения
Демо-превьюушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқё… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ахборот, ахборот майдони, рақамли технологиялар, кибер уруш, ахборот хавфсизлиги, киберфирибгарлик, киберхафсизлик, таҳдид, кибертерроризм., хавфсизлик
Смежные источники
Магистерские диссертацииРахмонов Сардорбек Рахимжон ўғли2016
The American Journal of Applied sciencesAbdumalikov Abdulatif Abdumalikovich, Khakimov Nazar Khakimovich2020
The American Journal of Applied sciencesInstruction From An Uzbek Perspective, Kukiboeva Mahliyo Mahmudjanovna +12020