Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Ўқувчиларни техник ижодий фаолиятга тайёрлашнинг психологик–педагогик муаммолари
ПСИХОЛОГИК–ПЕДАГОГИК МУАММОЛАРИ · Алимов Нормурод Носирович · Пед.фан.ном., доц. ЎзМУ Жиззах филиали · Алиқулов Салохиддин Турдимуродович · Пед.фан.ном., доц. ЖизПИ
Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы · 2021
Аннотация
Ўқувчиларни илмий – техник ижодкорлик фаолиятига тайѐрлаш жараѐнидаги мавжуд психолого–педагогик муаммолар (ижодкорликка ўргатишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларда ижодий қобилиятни ривожлантириш, инсон омилини фаоллаштириш) уларнинг фаоллигини ошириш ва мақсад сари йўналтириш, ундан эса ижодкорлик фаолиятга бошқариш борасида таҳлилий хулосалар келтирилган. Таянч сўзлар: Ижодкорлик, техник ижодкорлик, ижодий фаолият, ижодий қобилият, муаммоли вазият. Мустақил Республикамизда шаклланаѐтган бозор иқтисодиѐти таълим тизими олдига жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера оладиган, салоҳиятли, чаққон, (ҳаракатчан), ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳадаги янгиликларни фаол қабул қила оладиган ва ярата олишга қобилиятли мутахассисларни тайѐрлаш вазифасини қўйди. Янги 56 техникалар билан ишлашга тез мослашиш, фақат ўз фаолияти объекти эмас балки унинг барча ўзаро боғлиқлик томонларини кўра билишга қобилиятлилик, ишлаб чиқариш масалаларида вужудга келадиган ностандарт ечимлар тўпламини топа олиш, буларнинг барчаси бўлажак мутахассисларнинг бугунги кунда жавоб бериши керак бўлган фазилатлар ҳисобланади. Ижодкорлик фаолиятига ўргатиш - бу ўқувчиларни ўхшаши бўлмаган, янги маҳсулотлар, яъни моделлар, буюмлар, макетлар, адабий ва бадиий асарлар, ―кашфиѐтлар‖, техник масалаларни шаблон бўлмаган ечиш ғоясини яратишга эришишини таъминлаш демакдир. Ижодий фаолият даврида ўқувчилар аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалардан фойдалана олиши, уларни кўчиришни (турли хил мақсад, турли хил шароитда фойдаланиш) амалга ошира олиши, маълум фаолият усулларини комбинациялай олиши, масалаларни ечишнинг янги йўлини топа олиши лозим. Шу сабабли бизнинг нуқтаи назаримизча ижодкорликка ўргатишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларда ижодий қобилиятни ривожлантириш, инсон омилини фаоллаштириш бўйича фаолиятнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шундай қилиб ижодий фаолият ҳамма вақт ижодий характер касб этади, алоҳида олинган шахснинг ижодий характери эса энг аввало, унинг мазмуни, шарти ҳамда индивид ижодий потенциали, ривожи ва ижодий қобилияти даражасига боғлиқ. Ижодкорлик психологиясида унинг икки хил кўринишини кўриш мумкин: ўзи учун кашфиѐт яратиш кўринишидаги ижодкорлик ва бошқа учун кашфиѐт яратиш кўринишдаги ижодкорлик. Биринчи ҳолда ижодкорлик маҳсулоти ижтимоий аҳамиятга эга эмас, иккинчи ҳолда эса ижтимоий аҳамиятга эга. Аммо шу ва шу каби бошқа ҳолларда ижодкорлик жараѐни механизми ва унинг динамикасида катта ўхшашлик мавжуд (1- расм). Муаммоли вазият (ҳолат) Қабул қилинган ва шаклланган муаммо Муаммо гипотезаси (фарази) ва исботи Натижани текшириш ва назорат қилиш 1-расм. Ижодий масалаларни ечиш жараѐни Ижодкорлик механизмини психологик нуқтаи назардан англаш бу бизнинг фикримизча ижодий масалаларни ечиш динамикасини тушунишдир. Чунки, интуитив ечимларнинг «мураккаб ташқи ўтиш, сакраш» жараѐни ҳамма вақт муаммоли вазият шароитида амалга оширилади. Ҳар қандай ижодий характердаги техник масала фаолият мақсади ва унга эришишнинг муайян вазиятлари ҳамда шартлари ўртасида номутаносиблик асосида вужудга келади. Қарама-қарши биринчи навбатда бир-бирини инкор этувчи талаблар мавжудлиги эса бу ижодий техник масалаларни ечишда инвариант шарт ҳисобланади. Ечим ва натижага нима тааллуқли бўлса, у ҳолда уларга асосий номутаносибликни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини топиш орқали эришилади. 57 Ижодкорликни қуйидаги 4 та аспектда қараш мумкин: шахс ижодкорлиги, ижодий жараѐн, ижодий фаолият маҳсули ва ижодий фаолият учун зарур бўлган шарт. Кўриниб турибдики, ижодий фаолият тайѐргарлик ва сўнгра уни ривожлантириш, объектив ва субъектив характердаги ўзига хос хусусиятга эга экан. Қайд этилганларни якунлаб, шуни таъкидлаш мумкинки, ижодкорликнинг мазмунли характеристикаларини аниқлаш, унинг асосий белгиларини ажратиш бўйича ҳозирга қадар ягона фикр йўқ. Бу маълум даражада муаммонинг мажмуавий тадқиқотни талаб этувчи глобаллиги ва мураккаблиги билан изоҳланади. Яна шуни қайд этиш керакки, ижодкорлик психологиясида мавжуд йўналишлар ижодий фаолиятнинг ўзига хос психологик хусусиятларини кенг кўламда қайд этади ва уни шакллантиришнинг самарали йўлларини эса тор кўламда очиб беради. Шу боисдан амалиѐт, энг аввало техника, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш амалиѐти, янгиликни қидиришга қодир ва ҳеч бўлмаганда масалаларни ечишнинг умумий усуллари билан қуролланган кичик мутахассисларни талаб этади. Биз алоҳида қайд этдикки, информатив (ахборотли) ўқитиш бу муаммони ҳал этишга имкон бермайди. Чунки, кенг тарқалган технологик жараѐнларни ва ишлаб чиқариш усулларини эътиборга олган ҳолда шаклланадиган техник объектлар ва техник қонун, кўникма ва малакалар ҳақидаги билимлар янги шароит ва вазиятга кўчирилганда баъзан янги масалаларни ечиш жараѐни ва натижасига салбий таъсир кўрсатиш мумкинлиги тадқиқот давомида ўз исботини топди. Бундай ҳолда одатга айланиб кетган (кўникиб қолган) билим, тасаввур ва қурилма ҳақида гапириш мумкин. Худди мана шу вужудга келадиган иш усулларига, эришилган натижаларга эргашиш бизни б
Доказательный фрагмент
«Ўқувчиларни илмий – техник ижодкорлик фаолиятига тайѐрлаш жараѐнидаги мавжуд психолого–педагогик муаммолар (ижодкорликка ўргатишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларда ижодий қобилиятни ривожлантириш, инсон…»
Образец извлечения
Демо-превьюЎқувчиларни илмий – техник ижодкорлик фаолиятига тайѐрлаш жараѐнидаги мавжуд психолого–педагогик муаммолар (ижодкорликка ўргатишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш, ўқувчиларда ижодий қобилиятни ривожлантириш, инсон… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- education, technology, pedagogy, quality, teaching, modern, information, Ижодкорлик, муаммоли вазият, ижодий фаолият, ижодий қобилият, техник ижодкорлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026