К содержанию
РецензированоRU2026

ТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Саидалиев Саидамир Саидакбар ўғли

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Мазкур мақола транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилишга бағишланган. Рақамли трансформациянинг асосий мақсади – янги технологиялар орқали транспорт тизимларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва уларнинг фаолиятини самарали бошқаришдир. Мақолада транспорт соҳасидаги рақамли ўзгаришларнинг энг муҳим йўналишлари, шу жумладан автоматлаштирилган транспорт тизимларини жорий қилиш, мобил иловалар ва рақамли платформалардан фойдаланиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва логистикадаги рақамлаштириш жараёнлари муҳокама қилинган. Шунингдек, мақолада рақамли тўлов тизимлари, кибер хавфсизлик ва рақамли трансформацияларнинг самарадорлигини баҳолаш жараёнлари ҳам кўриб чиқилган. Маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект ва автоматлаштириш орқали транспорт корхоналарида самарадорлик ва хизматлар сифати оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Мақола транспорт соҳасида рақамли трансформацияларнинг аҳамияти, фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг ижобий таъсирига алоҳида эътибор қаратилади. Калит сузлар: рақамли трансформация, транспорт корхоналари, автоматлаштириш, интеллектуал транспорт тизимлари (ITS), мобил иловалар, маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект, логистика, рақамли платформа, тўлов тизимлари, кибер хавфсизлик, самарадорлик, йўловчи хизматлари, юк ташиш, транспорт хизматлари, рақамли технологиялар, транспорт инфратузилмаси. Кириш Рақамли трансформацияларни жорий қилиш транспорт ва логистика соҳасининг келажаги учун муҳим омил бўлиб, бу жараён ҳозирги кунда дунё миқёсида турли мамлакатларда амалга оширилмоқда. Жаҳон даражасидаги рақамли технологиялардан фойдаланиш натижасида транспорт корхоналарининг самарадорлиги сезиларли даражада ошмоқда. 139 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Масалан, 2023 йилда Европа ва АҚШда транспорт соҳасида рақамли технологияларни жорий қилиш орқали логистика ва юк ташиш хидматларининг самарадорлиги 25-30% га ошган. Ўзбекистонда ҳам бу соҳада рақамли трансформацияларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. 2022–2023 йилларда амалга оширилган дастурлар натижасида, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг темир йўл транспорти хизматларида самарадорлик 15% га ошди. Рақамли трансформация — бу ахборот ва коммуникация технологиялари орқали транспорт тизимларини модернизация қилиш жараёнидир. Бу жараённинг асосий мақсади — транспорт тармоқларини автоматлаштириш, самарадорликни ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва логистика тизимларини оптималлаштиришдан иборат. 2023 йилда Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ҳам кўплаб қадамлар ташланди, жумладан, электрон билетлар, онлайн платформа орқали юкларнинг мониторингини юритиш ва бошқа рақамли хизматлар жорий этилди. Бу, ўз навбатида, ташиш жараёнларини осонлаштириб, харажатларни камайтиришга ва қўшимча самарадорликка эришишга ёрдам берди. Транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга ошириш, шунингдек, логистикада янги технологияларни, автоматлаштиришни, интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш орқали юк ташиш жараёнларини оптималлаштириш имконини беради. Масалан, сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили асосида транспорт ҳаракатларини бошқариш, йўл ҳаракати хавфларини камайтириш ва ёқилғидан самарали фойдаланиш каби йўналишлар асосий мақсадларни ташкил этади. 2023 йилда фойдаланишга киритилган янги интеллектуал тизимлар ва автоматлаштирилган платформалар орқали ташиш хизмати кўрсатишда 10-12% камайиш ва тизимларнинг ишлаш самарадорлиги ошиши мумкин бўлди. Транспорт соҳасида рақамли трансформациялар жорий этилишининг аҳамиятини таъкидлаш лозим. Янгиланган техникалар ва рақамли платформалар орқали нафақат ёқилғидан самарали фойдаланиш, балки транспорт хидматларининг юқори сифатини таъминлаш ва йўловчи ва юк ташиш хизматларини мукаммаллаштиришга эришиш мумкин. Бундан ташқари, электрон тўлов тизимлари, онлайн хизматлар, мобил иловалар ва онлайн мониторинг платформа воситалари орқали йўловчилар учун 140 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference қулайликлар яратилади ва транспорт хизматлари сифатини оширишга катта таъсир кўрсатади. Мақолада транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари, уларнинг ижобий натижалари ва самарадорликни ошириш учун жорий этилиши лозим бўлган стратегиялар таҳлил қилинади. Бунинг натижасида, рақамли трансформациялар фаолиятни оптималлаштириш, хизмат кўрсатишнинг сифатини яхшилаш ва иқтисодий самарадорликни ошириш учун муҳим аҳамиятга эга. Адабиётлар таҳлили Транспорт корхоналарида рақамли трансформациялар мавзуи ўзгаришлар ва технологиялар доимий ривожланиб бораётган соҳада аҳамиятга эга. Маълумки, рақамли трансформациялар ҳар қандай тармоқнинг самарадорлигини ошириш ва шу билан бирга, соҳанинг ишлаш тартибини модернизация қилишга қаратилган жараён. Транспорт соҳасидаги рақамли трансформациялар бугунги кунда ҳам глобал, ҳам маҳаллий иқтисодиётда муҳим ўрин тутади. Рақамли трансформация ва инновациялар борасидаги илмий тадқиқотлар бир

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақола транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилишга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақола транспорт корхоналарида рақамли трансформацияларни амалга ошириш йўлларини таҳлил қилишга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
юк ташиш, транспорт хизматлари, мобил иловалар, транспорт корхоналари, рақамли трансформация, рақамли платформа, транспорт инфратузилмаси., рақамли технологиялар, автоматлаштириш, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, самарадорлик, кибер хавфсизлик, логистика, интеллектуал транспорт тизимлари (ITS), тўлов тизимлари, йўловчи хизматлари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники