МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ЯЗЫКА, ОБРАЗОВАНИЯ, ПЕРЕВОДААбдуллаева, Гулнора Гайбуллоевна2022
Ўзбек тилида жараён англатувчи терминларнинг лингвистик хусусияти
Хуршида Нарходжаева (Каршинский государственный университет)
Каталог авторефератов · 1-23 · 2025
Аннотация
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё тилшунослигида терминларнинг лисоний табиати тарихий-анъанавий ва систем-структур ёндашувлар билан бирга антропоцентрик жиҳатдан ҳам очиб берилмокда. Бунта эришида терминларнинг матн таркибида тутган ўрни, термин ўзлаштириш ва уларни меъёрлаштириш, тилнинг ички конуниятларига кай даражада мослиги, тил эгалари томонидан идрок этилиши, коммуникатив жараёндаги иштироки, деривацион хусусиятлари, термин ўзлаштиришда субъективлик ва индивидуаллик каби қатор масалаларни илмий очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб борилган изчил ислохот ва дастурий тадбирлар натижасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётнинг сифати тубдан ўзгарди, илм-фаннинг барча соҳалари жадаллик билан ривожлана бошлади. Айникса, фундаментал фанлар, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳам дунё тилшунослигидаги илғор қарашлардан фойдаланган холда тилимизнинг ўзига хос табиатини тадқиқ килишга киришилди. Бу холатни кейинги йилларда турли соҳаларга оид терминларни ясаш, қабул қилиш ва қўллаш, терминологии луғатлар, маълумотномаларни чоп этиш хамда кўплаб монографии тадқиқотларни яратиш борасида қўлга киритилаётган ютуқларда хам кузатиш мумкин. Шу билан бир каторда, терминологии тизимлардаги ўзига хослииларни аниқлашда анъанавий таднин андозаларидан чиқиб иетилмаётганлиги, ўзлашма терминларда ноаниилинларнинг мавжудлиги хам нузатилмоқдани, уларни бартараф этмай туриб, терминологии тадқиқотларнинг самарадорлигини янада ошириб бўлмайди. Ўзбеиистон Республииасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳараиатлар стратегиясида «...таълим тизимини таиомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имиониятларини ошириш»'га алоҳида эътибор иаратилган. Бу борада жараён англатувчи терминларнинг шаилий-маъновий тузилиши, юзага нелиши ва унга таъсир этувчи омиллар, ўзлаштириш ва қўлланиш даражаси, умумистеъмол сўзларидан фарнини очиб бериш муҳим ахамият иасб этади. Жаҳон тилшунослигидан маълумки, терминлар илмий услубнинг таянч бирлиги сифатида фанга оид билимларни акс эттириш жараёнида унинг қай даражада ривожланганлиги, тил соҳибларининг илмий тафаккури, билим даражаси ҳакида ҳам кенг маълумот беради. Терминга хос бундай лисоний-нолисоний хусусиятлар барча фан соҳаларини, пировардида эса ўзбек тили илмий услубининг ривожланишини таъминлайди. Шу маънода миллий тилдаги жараён англатувчи терминларнинг лексикадаги кимматини очиб бериш, уларнинг замонавий ахборот технологиялари, банк иши сингари соҳаларда қўлланишини кенгайтиришга, терминологияда юз берган ўзгаришларни аниқлашга, терминлардаги дублетлик, тавтология ва вариантлилик муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳакида»ги Қонуни, мазкур ҳужжатдаги вазифаларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон қарори талаблари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги жараён англатувчи терминларнинг семантик-структур, деривацион хусусиятларини аниклаш, мавзуий гуруҳларини ишлаб чикиш, уларни меъёрлаштириш ва лексикографик изоҳлар беришдан иборат. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ўзбек тилидаги мураккаб семантик таркибли жараён англатувчи лексема-терминлар - ҳамрох моҳиятли терминларнинг лисоний табиати очиб берилган; жараён англатувчи терминларнинг ички мавзуий гуруҳлари белгиланган ҳамда структур тузилишига кўра типлари аникланган; жараён англатувчи терминларнинг ясалиш усуллари ишлаб чиқилган; ахборот-коммуникация технологиялари тизимининг шаклланишида жараён англатувчи терминларнинг қўлланиши ва умумлисоний соҳавий хусусиятлари ўзбек тили материаллари асосида очиб берилган; жараён англатувчи терминларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик белгиси, синонимик, омонимик ҳамда вариатив хусусиятларини тахлил килиш асосида терминлар семантикасига оид қарашлар такомиллаштирилган; жараён англатувчи кўп компонентли терминларни тартибга солиш юзасидан янги тавсиялар ишлаб чиқилган. Хулоса Диссертацияда ЖАТни ўрганиш асосида куйидаги хулосаларга келинди: 1. ЖАТ, аввало, ўз қатламга оид асослар оркали шаклланган, аммо ўзлашма қатламга оид жараён терминлари хам кўп. Уз катлам бирликлари ўзбекча ва ўзлашма асосли бирликларга ажралади. Ўзлашма катлам терминлари эса: шарк (араб, форс) тилларидан ўзлашган ҳамда байналмилал терминлар тарзида фаркланади. Жараён англатувчи ўз катлам терминлари аффикслар иштирокида ўз ёки ўзлашма сўзлардан термин ясаш ҳамда тилда мавжуд сўзларга янги (терминологик) маъно юклаш (семантик усул) обкали юзага келади. 2. Узбек тилида ЖАТни ясашда -ла, -лан, -лаш, -лаштириш, -лантириш аффикслари ва бўлмоқ, қилмоқ, этмоқ кўмакчи феъллари фаол иштирок этади. Уларнинг маълум кисми «асос+ция (-сия)», «асос+ация», «асос+яция» қолиплари асосида шаклланган бўлиб, баъзилари айнан ўзлаштирилган. Бунта сабаб уларнинг асоси ўзбек тилида мустакил маъно англата олмаслигидадир. 3. ЖАТнинг содда ва мураккаб турлари фарқланади. Содда терминлар бир асосдан, мураккаб терминлар эса камида икки асос иборат бўлади ва таркибий узвининг сонига қараб турли гуруҳларни ташкил қилади. Мураккаб терминларни икки ва кўп (уч, тўрт, беш, олти) компонентли терминлар сифатида гуруҳлаш мумкин. 4. ЖАТнинг грамматик хусусияти бошка терминларникидан маълум даражада фарқли. Уларда семантик муайянлик ва функционал чегараланганлик мавжуд. ЖАТнинг морфологик хусусияти ва синтактик имконияти асосларининг қайси сўз туркумига мансублигига ҳам боғлиқ. Семантик жиҳатдан эса табиий, ижтимоий ва абстракт жараёнларни англатувчи терминларга ажралади. 5. Ўзбек тилида ЖАТнинг маълум қисми моносемантик табиатли ва фақат бир соҳага тегишли. Улар, асосан, ўзлашма лексемалар асосида ясалган бўлиб, бир қисми рус тилида ҳам моносемантик бўлган байналмилал терминлардир. Полисемантик терминларнинг маъно микдори эса ҳар хил бўлиб, ҳосила маъноларнинг ҳаммаси бир маъно асосида юзага келавермайди. Жараён англатувчи полисемантик терминларнинг маъноларидан бири терминологик маъно, колганлари умумистеъмол маънолари ҳисобланади. 6. ЖАТ ўртасида хам синонимия, омонимия ва варианлилик кузатилади. Улардаги синонимия термин қўллаш билан боглик муаммоларни келтириб чикаради. ЖАТ тизимида лугавий ва грамматик омонимия мавжуд. Ихтисослашган маънолардаги терминларнинг асос маъно билан муносабатини тахлил килиш уларнинг полисемантик ва омонимик муносабатларига ойдинлик киритади. Вариантлилик бўлса, асосан, аффиксация натижасида вужудга келади. 7. Жараён англатувчи БТни тартибга солиш айни сохадаги муаммолар ечимига ёрдам беради. Бирикмали жараён терминлари билан боглик муаммолардан бири бирикманинг термин англатиши лозим бўлган тушунча моҳиятига уйғун бўлмаслигидир. Шунингдек, терминнинг шаклан узунлиги нутқнинг ихчамлигига зарар етказади, нуткий эллипсиснинг юзага келиш эхтимолини кучайтиради. 8. Узбек тилида ЖАТни бирдан ортик тушунча учун қўллаш, бир тушунчани турли терминлар билан ифода этиш, вариантлилик, ўзлаштирилган терминларнинг тушунча моҳиятини тўғри акс эттира олмаслиги, терминлардаги кўп компонентлилик, хорижий терминларнинг керагидан ортик даражада қўлланиши, айрим терминларнинг ёзилишидаги хар хиллик кабилар терминларни тартибга солиш борасида муайян ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.
Доказательный фрагмент
«Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюТадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Узбекский язык, Uzbek language, O’zbek tili, термины автодорожного строительства, road construction terms, avtoyo’l qurilishi atamalari, полисемия, polysemia, polisemiya, омонимия, homonymy, omonimiya
Смежные источники
American Journal of Philological SciencesMardanova Zilola Fatxullo qizi2024
Иностранная филология: язык, литература, образованиеНазарова Шаҳло2017
Медицина и инновацииХ Камилов, К Тахирова +12021