К содержанию
РецензированоRU2024

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА БИОЛОГИЧЕСКИХ АКТИВОВ БЕЗ ВОЗМОЖНОСТИ ОПРЕДЕЛЕНИЯ СПРАВЕДЛИВОЙ СТОИМОСТИ

АКТИВЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · PhD, доц. Болтаев Аброр Сайитмурадович

Экономическое развитие и анализ · 6 · 2024

Аннотация

This article considers the issues of improving the accounting of biological assets, which fair value cannot be determined. In particular, the procedure for the initial recognition of biological assets, which fair value cannot be determined, their reflection in accounting and financial statements, as well as theprocedure for specifying data. Relevant conclusions have been formulated. Keywords: agriculture, biological asset, fair value, accumulated depreciation, depreciation, initial cost, book value. 341 IV SON - APREL, 2024 341-351 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz Кириш. Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида хорижий инвесторларни сифатли, таққосланадиган ва ишончли ҳамда уйғун ахборотлар билан таъминлаш, халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ягона ёндашувни таъминлаш учун миллий ҳисоб тизимига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этилди. Бугунги кунда мамлакатимизда МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритаётган ва молиявий ҳисобот тузувчи тадбиркорлик субъектлари сони ошиб бормоқда. Улар ичида қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мавжудлиги ҳам қувонарли ҳолат ҳисобланади. Чунки, улар МҲХСга ўтиш орқали молиявий ҳисобот ахборотларининг батафсиллиги, шаффофлиги ва ишончлилигини оширишга эришиши мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар миллий ҳисоб тизимига МҲҲСнинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича назарий, норматив-ҳуқуқий, услубий ва амалий муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатиб бермоқда. Буни биргина, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида биологик активларни тан олиш, баҳолаш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш борасида кузатиш мумкин. Маълумки, қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли бухгалтерия ҳисоби ёндашуви ва очиб бериладиган маълумотлар 41-сон «Қишлоқ хўжалиги» БҲХСда белгиланган. Мазкур стандартга мувофиқ биологик активлар дастлабки тан олинишида ва ҳар ҳисобот даврининг якунида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши лозим. Афсуски, биологик активларни ҳаққоний қийматда баҳолаган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш учун фаол бозорнинг йўқлиги, айрим биологик активлар бўйича бозор нархларининг мавжуд эмаслиги ёхуд ҳаққоний қийматнинг муқобил баҳолари аниқланиши аниқ ишончли деб тан олинмаганда рад этилиши мумкин. Шу боис, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида МҲХС асосида ҳаққоний қийматини аниқлаш имкони бўлмаган биологик активлар ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш ҳамда маълумотларни ёритиб бериш масалалари муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Адабиётлар шарҳи. Бу борада, хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг ўқув-услубий ва илмий асарларидаги ёндашувлари тадқиқ қилиб ўрганилди. Хусусан, миллий ҳисоб тизимида халқаро стандартларнинг қўлланилиши натижасида биологик актив тушунчаси янги кириб келган иқтисодий категория бўлиб, мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан биологик активларни ҳаққоний қийматда ҳисобга олиш ёхуд ҳаққоний қийматни аниқлаш имкони бўлмаган биологик активларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш масалалари деярли тадқиқ қилиб ўрганилмаган. Улар томонидан асосан асосий воситаларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш масалалари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ қилинганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, Кудбиев, Эрматов ва Турсуновалар (2023) «Амалда бўлган бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларини тадқиқ етиш натижасида асосий воситаларнинг кирим қилиш жараёнида ҳам бир қанча тафовутлар мавжуд эканлиги аниқланди. Жумладан, асосий воситаларни фойдаланиш учун қабул қилиш, уларга эскириш ҳисоблаш даврининг бошланиши бўйича ўрнатилган талаб ва тартиблар миллий ва халқаро стандартларга кўра бутунлай фарқ қилади» деб таъкидлайди. Шу билан бирга, иқтисодчи олимларнинг ёзишича, «Кичик бизнес корхоналари учун яна бир берилиши мумкин бўлган имтиёз бу асосий воситалар амортизацияси меъёрларининг орттирилишидир. Бу мавжуд асосий воситаларга 342 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel www.e-itt.uz сарфланган ресурсларни тез қайта жамғариш, мавжуд асосий воситаларни янгиларига алмаштириш ёки иш фаолиятини кенгайтириш учун зарур молиявий маблағларни йиғиш имкониятини оширади. Шу мақсадларни инобатга олиб корхоналар асосий воситаларига ҳисобланадиган амортизация меъёрларини 2,5 баробарга ошириш таклиф этилади. Бу асосий воситалар учун сарфланган маблағларни 2,5 баробар тез қайта йиғилишига, асосий капитал қийматларини қисқа муддатларда амортизацияланишига олиб келади. Натижада корхона ва ташкилотлар ўз асосий воситаларини янгилаш ҳамда замонавийлаштириш имкониятларини қўлга киритади». Иқтисодчи олим Менгликулов (2023) томонидан чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ҳисоби ва аудитининг назарий-методологик муаммолари тадқиқ қилиб ўрганилган. Хусусан, иқтисо

Доказательный фрагмент

«This article considers the issues of improving the accounting of biological assets, which fair value cannot be determined.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article considers the issues of improving the accounting of biological assets, which fair value cannot be determined. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
agriculture, biological asset, fair value, accumulated depreciation, depreciation, ҳаққоний қиймат, биологик актив, қадрсизланиш, баланс қиймати, қишлоқ хўжалиги, сельское хозяйство, жамғарилган эскириш, накопленная амортизация, первоначальная стоимость, амортизация, биологический актив, book value, балансовая стоимость, initial cost, бошланғич қиймат, справедливая стоимость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники