К содержанию
РецензированоRU2026

ОММАВИЙ ТАРТИБСИЗЛИКЛАР ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Мухаммадалиев Элмурод Дилмурадович (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Ушбу тезисда оммавий тартибсизликларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинган ҳолда уларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган. Шунингдек оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ баъзи ижтимоий хавфли қилмишларга алоҳида ёндашилган. Калит сўзлар: оммамвий тартибсизлик, жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш, объект. Оммавий тартибга қарши ҳуқуқбузарликларга жиноят-ҳуқуқий чоралар кўриш масалаларини ўрганиш нуқтаи назаридан оммавий тартибсизликлар бевосита объектини аниқлаш муаммоси жуда долзарб, чунки бу бизга ушбу ижтимоий муносабатларнинг айнан қайси қисми ЖКнинг 244-моддаси билан тартибга солинадиган жиноий-ҳуқуқий тақиқ билан ҳимояланганини аниқлаш имконини беради. Албатта, объектни тўғри тушуниш ушбу жиноятнинг ижтимоий-ҳуқуқий моҳиятини тушунишнинг асосий шартидир. Юридик адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда оммавий тартибсизликнинг бевосита объекти таърифи жуда ихчам тарзда берилган. Жумладан, Б.В.Яцеленко таъкидлашича, оммавий тартибсизликлар объекти жамоат хавфсизлигидир[1]. Бироқ гарчи ушбу моддада назарда тутилган жиноят содир этилиши натижасида жамоат хавфсизлиги, шубҳасиз зарар кўрсада, аммо бу объект Жиноят кодексининг "Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар" номли ХVII бобида мустаҳкамланган кўплаб ижтимоий хавфли ҳаракатларга хосдир. М.П. Карпушин ёзишича: "Оммавий тартибсизликлар давлат бошқаруви, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий манфаатлари каби муҳим объектларга тажовуз қилади", айни чоғда "оммавий тартибсизликлар юридик ва жисмоний шахслар мулкига ёки уларнинг ўзига ҳужумлар содир этиш, уларни йўқ қилиш ва шикаст етказишда ифодаланиши туфайли, уларнинг объекти сирасига давлат ва жамоат ёки алоҳида шахсларнинг мулк, ҳокимият вакиллари ва айрим фуқароларнинг шахси бўлиши мумкин"[2]. Албатта, муаллифнинг оммавий тартибсизликлар объектининг мазмуни ҳақидаги фикрлари анча эскирган, совет қонунчилигига асосланади. Хусусан, замонавий шароитда давлатимизда мулкчилик шакллари соҳасидаги жиддий ўзгаришлар туфайли, мазкур қарашлар қисман ўз аҳамиятини йўқотган. Ўз навбатида П.В. Помазковнинг сўзларига кўра, оммавий тартибсизликларнинг бевосита объекти " жамоат хавфсизлигининг ўзига хос таркибий қисми сифатида намоён бўладиган жамоат тартиби" ҳисобланади[3]. Ушбу таърифда муаллифнинг оммавий тартибсизликнинг бевосита объектини кенг тарқалган жамоат хавфсизлиги 43 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo билан чекламасдан унинг таркибий қисми сифатида жамоат тартибигача торайтириш истагини таъкидлаш жоиз. Шуни таъкидлаш керакки, ЖКнинг 244-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби жуда мураккаб тузилишга эгалиги, ушбу жиноятнинг қўшимча объектлари масаласини ҳал қилишнинг табиий заруратига олиб келди. Масалан, А.З. Илёсов ва А.В.Новиковларнинг наздида, бу жиноят кўп объектли бўлиб, оммавий тартибсизликларнинг умумий объекти жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш асослари ҳамда уларни таъминлаш бўйича давлат органларининг фаолияти ҳисобланади. Оммавий тартибсизликларнинг бевосита объектлари фуқаролар ва ҳокимият вакиллари соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, давлат органларининг нормал фаолияти, турли субъектларнинг мулкий ҳуқуқлари, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари (масалан, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи ва бошқалар) бўлиши мумкин[4]. Шу билан бирга, оммавий тартибсизликлар содир этишнинг алоҳида мустақил жиноятларда ифодаланган усуллари ўрганилаётган жиноят ҳуқуқи нормаси билан қамраб олинмайди ва муайян жиноятлар (соғликка, мулкка, бошқарувга қарши жиноятлар ва бошқа) учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ тегишли ҳуқуқий баҳо берилади. П.В.Агапов ушбу жиноятнинг бевосита объектини батафсилроқ талқин қилади: «...бевосита объекти сифатида шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий манфаатларини умумий хавфли характердаги турли таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолатидир»[5]. Аммо шуни таъкидлаш керакки, муаллиф бу ерда "жамоат хавфсизлиги" атамасини унинг норматив таърифи билан алмаштирган, холос. Оқибатда, оммавий тартибсизликларнинг бевосита объекти таърифи кўриб чиқилаётган жиноятни Жиноят кодексининг ХVII бобида назарда тутилган бошқа қилмишлардан ажратиш имконини берадиган аниқроқ шаклга эга бўлмади. Е.Н. Федик, умуман, аввалги муаллифлар нуқтаи назарига қўшилган ҳолда, ЖКнинг 244-моддасида назарда тутилган жиноятнинг қўшимча объекти сифатида "инсоннинг жисмоний дахлсизлиги, унинг соғлиғи, мулки, жамоат тартиби, корхоналар, муассасалар, ҳокимият ва бошқарув органлари нормал фаолиятини таъминлаш бўйича муносабатлар"ни қўшимча қилади[6]. Бизнинг фикримизча, бу қўшимча жуда тўғри, чунки у ўрганилаётган жиноятни содир этиш усуллари — зўравонлик, босқинлар, ўт қўйиш, мулкни йўқ қилиш, ўқотар қурол, портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларни қўллаш, шунингдек ҳокимият вакилига қуролли қаршилик кўрсатишни ҳисобга олади. Шу билан бирга, мазкур қўшимча оммавий тартибсизликлар таркибининг асосий бевосита объектини шакллантиришда аниқлик йўқлигини истисно қилмайди. Шунга кўра, айрим оимларнинг фикрича, оммавий тартибсизликлар жиноя

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезисда оммавий тартибсизликларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинган ҳолда уларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезисда оммавий тартибсизликларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил қилинган ҳолда уларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
оммамвий тартибсизлик, жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш, объект.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники