К содержанию
РецензированоRU2026

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТИНИ ДАХЛСИЗЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ: АМАЛИЁТ ВА ТАҲЛИЛ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Абдувохидбек Эргашев (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

This article defines the immunity of a deputy of the local Kengash, the procedure for depriving him of this right, the authorized bodies involved in this process, their powers that introduce the idea of bringing a deputy of the local Kengash to criminal liability, the systemic nature of the problem that arises in practice when considering this appeal and proposal to eliminate them. Key words: deputy of the local Kengash, immunity of a deputy, deprivation of the right to immunity, criminal liability, detention, imprisonment, Regulations, systemic problems. Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисидаги Қонуни 11-моддасига асосан маҳаллий 174 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Кенгаш депутати ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Аниқланишича, ўтган 2023 йил давомида прокуратура органлари томонидан маҳаллий Кенгаш депутатларига нисбатан жами 160 та ҳолатда дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича тақдимномалар киритилган ва Кенгашлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинган. Тақдимномаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши 30 26 25 20 17 16 15 12 12 13 11 10 10 9 10 7 6 6 5 5 0 Шундан 48 та ҳолатда (30 фоиз) Кенгаш депутатларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва тегишли жавобгарликка тортиш масаласи Кенгашлар томонидан турли сабаб ва важлар билан рад этилган. Таҳлил натижаларига кўра, жойларда депутатни дахсизлик ҳуқуқидан махрум қилиш ва жавобгарликка тортишга рухсат бериш билан боғлиқ тақдимномаларнинг кўриб чиқилишида айрим тизимли муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлигини аниқлаш имконини берди. Биринчидан, қонунчиликда депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва уни жавобгарликка тортишра рухсат бериш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби аниқ ёритилмаган. Оқибатда, ушбу турдаги ишларни муҳокама қилиш бўйича жойларда турлича амалиёт шаклланган. Иккинчидан, депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ масалалар Кенгаш сессиясига киритилмасдан, доимий комиссиялар томонидан ҳал қилинган. Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360–IV-сонли Қарори билан тасдқиланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 18-бандида Регламент ва 175 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия маҳаллий Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиши ва маҳаллий Кенгаш томонидан кўриб чиқишга тайёрлаши лозимлиги белгиланган. Бироқ, айрим ҳолатларда маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари томонидан мазкур тартибга амал қилинмаган. Учинчидан, айрим ҳолларда қонун нормалари нотўғри талқин қилиниб, депутатга нисбатан маъмурий жавобгарликка рухсат сўраб жами 4 та ҳолатда Кенгашга ички ишлар органлари томонидан тақдимнома киритилган1. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида депутатни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи прокурор тақдимномасига асосан тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши орқали ҳал этилиши белгиланган2. Тўртинчидан, дахлсизликка оид масалалар қонун талабига хилоф тарзда сессия оралиғидаги даврда Кенгаш раиси – ҳоким томонидан мустақил равишда ҳал этилган, кейинчалик бу масалалар Кенгаш сессиясида тасдиқланган. Бешинчидан, прокуратура органлари томонидан киритилган тақдимномаларда депутатнинг дахлсизлиги юзасидан сўралаётган масала аниқ ёритилмаган. Қонунга кўра, депутат Кенгаш рухсатисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган. Айрим прокуратура органлари томонидан депутатга нисбатан бир вақтнинг ўзида жиноий жавобгарликка тортилиши ва суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши учун рухсат сўралган. Олтинчидан, депутатлар томонидан содир этилган қилмишлар бевосита депутатлик фаолияти билан боғлиқ бўлмасада, уларнинг жавобгарлиги масаласи Кенгаш депутатлари томонидан аниқ асосларсиз рад этиб келинмоқда. Оқибатда айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги масалалари очиқ қолиб, Конституция билан мустаҳкамланган фуқароларнинг қонун олдида тенглиги тамойили бузилмоқда. Мисол учун, тақдимномаларни айрим корхона-муассасалар томонидан берилган ижобий тавсиялар ҳамда депутатнинг кўп йиллик самарали меҳнатини инобатга олган ҳолда рад этиш ҳолатларига йўл қўйилган. Ваҳоланки ушбу тақдимномалар депут

Доказательный фрагмент

«This article defines the immunity of a deputy of the local Kengash, the procedure for depriving him of this right, the authorized bodies involved in this process, their powers that introduce the idea of bringing a dep…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article defines the immunity of a deputy of the local Kengash, the procedure for depriving him of this right, the authorized bodies involved in this process, their powers that introduce the idea of bringing a dep… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
deputy of the local Kengash, immunity of a deputy, deprivation of the right, лишение права на неприкосновенность, маҳаллий Кенгаш депутати, ушлаб туриш, депутат местного Кенгаша, Регламент, задержание, депутатнинг дахлсизлиги, imprisonment, systemic problems., неприкосновенность депутата, уголовная ответственность, лишение свободы, criminal liability, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, Regulations, тизимли муаммолар., системные проблемы., жиноий жавобгарлик, deprivation of the right to immunity, detention, қамоққа олиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники