Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ СУҒОРИШДА ЗОВУР СУВЛАРИНИНГ СИФАТИНИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур сувлари, минерализация, самарадорлик. Кириш. Суғорма деҳқончилик билан шуғулланадиган давлатларда сув тақчиллиги кучли сезилаётган бир вақтда янги сув манбаларини излаб топиш сўнги йилларнинг мухим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида махаллий сув ресурслари – коллектор-зовур, ер ости ва оқова сувлардан фойдаланиш имконларини кенгайтириш сув танқислигининг салбий оқибатларини олдини олиш имконларини яратади. Минераллашган коллектор-зовур сувларидан фойдаланиш мумкинлиги қатор тажриба станцияларида (Марказий мелиоратив, Фарғона, Бухоро, Хоразм) атрофлича ўрганилган. Баъзи маълумотлар коллектор-зовур сувларини тупроқ ва ўсимликка зарарли таъсир этишини кўрсатса, айримлари ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини эътироф этади. Минераллашган сувлардан фойдаланиш самарасига экиннинг биологик хусусияти ва туз таъсирига чидамлилиги, тупроқнинг сув-физик хоссалари ва зовурлашганлик даражаси, сувнинг минераллашганлиги ва туз таркиби каби омиллар кучли таъсир этади. Тадқиқот материаллари ва услуби. Такрорий экин сифатида тариқнинг (Panicum miliaceum L.) “Саратовское - 853” ва кунгабоқарнинг (Helianthus annus L.) “Дилбар” навларини кам минераллашган (3 гр/л бўлган) зовур сувлари билан тариқ экинида ЧДНС га нисбатан 70-75-65 % да, кунгабоқар экини 70-70-65 % бўлганда 0-1-1 суғориш тартибида 2 маротаба суғорилган бўлиб, иккала экин учун суғориш олди тупроқ намлигининг ҳисобий қатлами 50-70-50 см да мaвсумий суғориш меъёрлари тариқ экинида 1752-1451 м3/гa тенг бўлган бўлса, кунгабоқар экинида эса 1755-1464 м3/гa меъёрда суғориш ишлари амалга оширилди. Дала тажрибасида кузатишлар, ҳисоблаш ва таҳлиллар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” ЎзПИТИ услубий қўлланмасига амал қилинган ҳолда олиб борилди. Кимёвий моддаларни ишлатиш даврида «Ўсишни созловчи моддаларни давлат синовидан ўтказиш бўйича қисқача услубий кўрсатмалар»дан фойдаланилди ва олинган маълумотларга Б.А.Доспехов услуби бўйича математик статистик ишлов берилди. 16 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Таҳлил ва натижалар. Тажриба майдони бўлган Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги “Агрофайз зийнати” фермер хўжалигига хизмат кўрсатадиган Қўнғирот зовурининг узунлиги 5,7 км бўлиб, хизмат кўрсатадиган майдони 205,2 гектарни, зовурнинг сув сарфи 0,24-0,43 м3/сек ни ташкил этди (1-жадвал). 1-жадвал Вобкент туман Қўнғирот зовурининг сув сарфи хақида маълумот Қўнғирот зовурининг сув сарфи ва минерализацияси Июн Июл Август Сентябр Октябр Ойлик ўртача сув сарфи (м3/сек) 1. 0,24 0,35 0,43 0,35 0,26 Зосур сувининг минерализацияси 2. 3,02 2,63 2,80 3,02 3,16 Зовурнинг ойлик ўртача сув сарфи (м3/сек) 0,5 0,43 0,45 ) 0,4 к 0,35 0,35 е с 0,35 / 3 м 0,3 0,26 ( 0,24 и 0,25 ф р 0,2 а с 0,15 в у 0,1 с 0,05 0 Июн Июл Август Сентабр Октабр 1-расм. Зовурнинг ойлик ўртача сув сарфи, м3/сек (амал даври ва амал даври охирида) SAR орқали баҳолаш жараёнида сув сифати билан бирга сув ишлатиладиган ҳудуднинг тупроқ-мелиоратив шароитлари, тупроғининг сув ўтказувчанлик қобилияти ҳамда суғориш режими ва техникасининг эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ саналади. Ушбу усул билан бирга, суғориш сувларининг тупроққа кўрсатадиган салбий таъсирларини аниқлашнинг бошқа бир қатор усуллари мавжуд бўлиб, улар суғориш сувини умумий шўрланиш, натрийли, магнийли ва хлоридли тузлар ҳосил бўлиши хавфлари мавжудлиги орқали баҳолаш имконини беради. 2-жадвал Қўнғирот зовури сувининг сифатини баҳолаш. Суғоришлар SAR шундан заҳарли Умумий туз сони кўрсаткичи тузлар миқдори 17 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Суғориш миқдори, сувининг г/л г/л % сифати 2020 йил 1-суғориш Қониқарли 11-15 2,6 1,1 44 2-суғориш Қониқарли 11-15 2,8 1,2 42 2021 йил 1-суғориш Қониқарли 11-15 2,8 1,2 42 2-суғориш Қониқарли 11-15 2,9 1,3 45 2022 йил 1-суғориш Қониқарли 11-15 2,9 1,2 43 2-суғориш Қониқарли 11-15 3,0 1,3 44 Тажрибаларда суғориш ишлари олиб борилган 2020-2022 йилларда Қўнғирот зовурининг минерализацияси қуйидагича бўлган (2-жадвал). Яъни, 2020 йил такрорий экинларнинг амал даврида 1-суғоришда Қўнғирот зосувирининг минерализацияси 2,6 г/л ни ташкил қилиб, халқаро SAR классификатори бўйича 11-15 (Mm)L)1.5 га тенг бўлди. Худди шундай такрорий экинларни 2-суғориш даврида зосур сувининг минерализацияси 2,8 г/га га ҳамда SAR классификатори бўйича 11-15 (Mm)L)1.5 ни ташкил қилди. Зовурнинг ойлик ўртача минерализацияси (л/гр) 3,5 3,2 3 3 ) р 3 2,8 г / 2,6 л ( 2,5 и с я 2 и ц а з 1,5 и л а 1 р е н и 0,5 м 0 Июн Июл Август Сентабр Октабр 2-расм. Зовурнинг ойлик ўртача минерализацияси, л/гр (амал даври ва амал даври охирида) 2021 йил такрорий экинларнинг амал даври бўлган 1-суғоришда фойдаланилган зовурининг минер
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг са…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган зовур сувлари билан такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини суғориб етиштириш, бунда зовур сувларини минерализациясини аниқлаш ва суғориш сувининг са… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур сувлари, минерализация, самарадорлик.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Образовательные инновации и интеграцияQodirova Odinaxon Xayitboy qizi2026