К содержанию
РецензированоRU2014

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ФАОЛИЯТИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ТОМОНИДАН (in-academy.uz/index.php/si) · Тошхўжаев Мирзабек Абдужаббор Ўғли (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2014

Аннотация

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, умумий ва виктимилогик профилактика, турлари, йўналишлари, асосий вазифалари атрофлича ёритилган. Калит сўзлар: профилактика инспектори, умумий профилактика, виктимологик профилактика, жабрланувчи, ҳуқуқбузарлик сабаблари, шарт-шароитлари, қонун ва қонуности ҳужжатлари. Республикамизда 2014 йил 14 май куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бериб, бу соҳадаги муносабатларни комплекс тартибга солди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт- шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг қуйидаги - ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси; - ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси; - ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси; - ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси турлари мавжуд. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг 22-моддасида, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасига - ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти дея таъриф берилди. Профилактика инспекторининг умумий профилактик фаолияти қонун ва қонун ости ҳужжатлари асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳолда амалга оширилади. Маъмурий ҳудудларда аҳоли ҳақидаги демографик маълумотларни таҳлил қилиш, уларни тоифаларга ажратишни табақалаш билан эмас, балки улар билан амалга оширилиши режалаштирилиш лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш орқали таъминланади. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактик фаолиятини ташкил этиш жараёнида муайян ҳудудларда салбий хусусиятга эга бўлган ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг кўпайиши аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этилиши ва амалга оширилиши талаб этади. Профилактика инспекторлари ички ишлар 4 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si органларининг бошқа соҳавий хизматлари, давлат органлари ва жамоат тузилмалари билан ҳамкорликда умумий профилактика ишларини амалга оширишлари самарадорликни келтириб чиқаради. Хусусан, - биринчидан бу жараёнда иштирок этувчи субъектларнинг бу соҳадаги ваколатларининг амалдаги қонунларда қанчалик аниқ белгиланганига, - иккинчидан, уларнинг бу йўналишдаги фаолияти учун ҳуқуқий асос қанчалик даражада ишлаб чиқилганига, - учинчидан, улар ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми қандай даражадалигига, - тўртинчидан, ушбу ҳамкорликни ташкил этувчи кадрларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ. Масалан, профилактика инспекторлари диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари борасида тарғибот-ташвиқот ишларида диний қўмита вакиллари билан ҳамкорлик қилсалар, бу борадаги тушунтириш ишлари фуқароларга етарли даражада етиб боради, гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозликни олдини олиш юзасидан ўтказиладиган давра суҳбатлари ёки тарғибот-ташвиқот ишларида соғлиқни сақлаш органлари ходимларининг иштироки самаралироқ бўлади. Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикасининг объекти - кенг жамоатчиликдир ва бунда алоҳида шахслар танлаб олинмайди. Масалан, маҳалла аҳолиси, меҳнат жамоалари (корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари), вояга етмаганлар жамоаси (мактаб, коллеж ва академик лицейлар), ёшлар жамоаси ва бошқалар. Бунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси барчага бир хил равишда етказиб берилади ва таъсир доираси кенгроқлиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси асосий иккита йўналиш Биринчидан, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш жараёнида ҳудуддаги ёки маълум бир гуруҳлар ўртасидаги муаммолар, низолар ва ҳуқуқбузарликларнинг умумий кўриниши таҳлил этиш орқали. Иккинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни бартараф этишга бевосита қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, учрашув, маъруза, тарғибот-ташвиқлот ва шу каби чора-тадбирлар амалга ошириш орқали олиб борилади. Шунингдек, профилактика инспекторининг умумий профилактик фаолиятининг асосий йўналишларига: - ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш; - ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактик чора-тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнига, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа орган ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор

Доказательный фрагмент

«Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, умумий ва виктимилогик профилактика, турлари, йўналишлари, асосий вазифалари атрофлича ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, умумий ва виктимилогик профилактика, турлари, йўналишлари, асосий вазифалари атрофлича ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
профилактика инспектори, умумий профилактика, виктимологик, жабрланувчи, шарт-шароитлари, қонун ва қонуности ҳужжатлари., ҳуқуқбузарлик сабаблари, виктимологик профилактика
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники