ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар
Файзуллохон Думаев
Наука, инновации и образование: ключевые векторы общественного прогресса · 2026
Аннотация
Мақолада амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, "Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт", БМТнинг "Қандай шаклда бўлмасин, ҳибсга ёки қамоққа олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари туркуми", Белфаст раҳбарий кўрсатмаларида белгиланган халқаро-ҳуқуқий стандартларнинг миллий қонунчиликда акс этиши масалалари ўрганилган. Амнистия актини қўллаш жараёнида шахс ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро стандартлари тизимли таҳлил қилинган. Шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг амнистия актини қўллашга оид илғор принципларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: амнистия акти, инсон ҳуқуқлари, халқаро стандартлар, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳибсга олинган шахслар ҳуқуқлари, миллий қонунчилик, жиноят-процессуал қонунчилик, ҳуқуқий кафолатлар, имплементация, халқаро принциплар. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда халқаро ҳуқуқнинг инсонпарвар нормалари устуворлиги бўлғуси миллий қонунчилик тизимининг асосий тамойилларидан бири эканлиги эълон қилинди. Мамлакатда қабул қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжатига халқаро ҳуқуқнинг энг илғор нормаларини сингдиришга ҳаракат қилинди. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларининг қабул қилинишида айниқса яққол намоён бўлди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ратификация қилинган биринчи халқаро ҳужжат сифатида ватанимиз тарихидан жой олди. Ушбу халқаро ҳужжатнинг тамойиллари мамлакатимиз ҳуқуқий тизимига сингдириб борилиши натижасида бугунги кунда республикамизда қабул қилинаётган қонунлар дунёдаги энг инсонпарвар нормаларни ўзида акс эттирган. Бу жараён хорижий мамлакатлардаги тараққийпарвар олимлар, мустақил экспертлар томонидан ҳам эътироф қилинмоқда. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 48 «Наука, инновации и образование: ключевые векторы общественного прогресса» Конституциясининг нормаларида тўлиқлигича ўз аксини топган [1]. Конституциямиз нормалари мамлакатимиз тарихида биринчи бор инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қиммати энг олий қадрият эканлигини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўз мазмун-моҳияти билан энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга йўналтирилган. Амнистия актини қўллашда жиноят-процессуал қонунчилигида шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашнинг процессуал кафолатлари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 10- моддасида [2] баён этилган бўлиб, унга мувофиқ «Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбловнинг асослантирилганлигини аниқлаш учун, тўла тенглик асосида унинг иши ошкора ва барча адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга». Бу ҳуқуқ 1966 йилги «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт»нинг 14- моддаси 1-бандида [3], ва «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси»нинг 6-моддасида қуйидагича кенгроқ ўз ифодасини топган: «Барча шахслар судлар ва трибуналлар олдида тенгдир» [4]. Ҳар ким ўзига қўйилган жиноий айбловнинг кўрилишида ёки бирор бир фуқаролик процессида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда қонун асосида ташкил этилган ваколатли, мустақил ва холис суд томонидан адолатли ва ошкора муҳокама этилиши ҳуқуқига эга. Матбуот ва омма демократик жамиятда ахлоқ, жамоат тартиби ёки давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёхуд буни тарафларнинг шахсий ҳаёти манфаатлари талаб этса ёки суд лозим топган даражада қатъий зарур бўлса, ошкоралик одил судлов манфаатларини бузадиган алоҳида ҳолатларда суд муҳокамасининг барчасига ёки бир қисмига қўйилмаслиги мумкин; бироқ ҳар қандай жиноят ёки фуқаролик иши юзасидан суд қарори ошкора бўлиши лозим (вояга етмаганларнинг манфаатлари бошқа нарсани талаб этган, матримониал баҳслар ёки болаларга васийлик қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно). Шундай қилиб, суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқ ўз ичига қуйидаги элементларни олади: а) бирор бир фуқаролик ҳуқуқи бузилганда ёки фуқаро жиноят содир этишда айбланганда одил судлов бўлишининг таъминланиши; б) судьялар мустақиллиги таъминланган ҳолда ҳокимиятларнинг бўлиниши принципига асосланган ривожланган суд тизимининг мавжудлиги. Ишнинг қонун асосида ташкил этилган судда кўрилишига бўлган ҳуқуқ деганда иш қайси судга тегишли бўлса, ўша судда кўрилишига бўлган ҳуқуқ тушунилади. Баъзан бундай ҳуқуқ «ўз судьясига бўлган ҳуқуқ» 49 «Наука, инновации и образование: ключевые векторы общественного прогресса» деб ҳам аталади. Қонунда белгиланмаган судларни ташкил этиш тақиқланади; в) адолат талабларига жавоб берадиган суд процедурасининг қарор
Доказательный фрагмент
«Мақолада амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада амнистия актини қўллашда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид халқаро стандартлар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- амнистия акти, инсон ҳуқуқлари, халқаро, международно-правовые документы, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, правовые гарантии, имплементация, уголовно-процессуальное законодательство, ҳуқуқий кафолатлар, инсон ҳуқуқлари, акт об амнистии, амнистия акти, международные принципы, международные стандарты, international legal documents, criminal procedural legislation, халқаро стандартлар, national legislation, legal guarantees, реализация, права арестованных, миллий қонунчилик, amnesty act, халқаро принциплар, human rights, национальное законодательство, жиноят-процессуал қонунчилик, rights of arrested persons, права человека, international principles, international standards, implementation, ҳибсга олинган шахслар ҳуқуқлари
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
Цифровые технологии и правоА. Ю. Мамычев, ОСНОВНЫЕ ПОЛИТИКО-ПРАВОВЫT ТЕНДЕНЦИИ2024
The American Journal of Political Science Law and CriminologyPAGE NO. -, Farangiz Bahodirovna +12025