К содержанию
РецензированоRU2026

ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИНИНГ БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ

ТАЪСИРИНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ · ДОНАХОН АБДУВАЛИЕВНА ОЛИМБОЕВА

Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения · 2026

Аннотация

Мактаб ёшидаги болаларда қомат бузулиши ,сколиоз каби таянч- харакат тизими касалликлари кўплаб кузатилади. Болалар жисмонан соғлом бўлиб қадди қомати тўғри ривожланиши учун синф хоналарини болаларнинг антропометрик ўлчамларига ва гигиена талабларига жавоб берадиган мебеллар билан жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: Таянч-харакат тизими, мактаб парталари, умуртқа поғонаси, қоматнинг бузулиши, сколиоз, ассиметрик ривожланиш. Муаммонинг долзарблиги. Ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлий ва рухий жиҳатдан тетик, қадди қомати келишган қилиб тарбиялаш учун гигиеник талабларга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Мактаб ёшидаги болаларда ташқи факторларнинг таъсири туфайли уларнинг организмида салбий ўзгаришлар кузатилади. Мактаб ёшидаги болаларнинг кўп вақти мактабда, асосан ўтирган ҳолатда ўтади. Бир неча тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мактаб ўқувчилари кўпинча антропометрик эҳтиёжларини қондирмайдиган мебеллардан фойдаланадилар. Бунинг сабаби шундаки, мактаб мебелининг дизайни одатда ўқувчиларнинг эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлмаган ечимларга асосланади. Мактаб ўқувчилари узоқ вақт ўтириши туфайли нотўғри танланган ва жиҳозланган мебеллар салбий таъсири остида қолади. Бундан ташқари, мактаб мебелларининг етишмаслиги ҳам синфда нотўғри ўтириш ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. Боланинг бўйига мос келмаган мебеллардан фойдаланган вақтда уларнинг таянч-харакат тизимининг ривожланишида бир қанча касалликлар юзага келади. Ушбу тизимда юзага келаётган касалликлардан бири- қоматнинг бузулишидир. Қомат-бу дам олиш ёки ҳаракатда бўлган одамнинг одатий ҳолати ҳисобланади. Инсоннинг қомати бола туғилган пайтдан бошлаб шаклланади. Унинг шаклланишида физиологик эгриликларга эга бўлувчи умуртқа поғонаси энг муҳим рол ўйнайди. Кўпинча болаларда ҳар ҳил таъсирлар сабабли қоматнинг бузилиш ҳолатлари юзага келади ва улар бола организмига салбий таъсир кўрсатади. Тадқиқотларга кўра, қоматнинг бузулиши боланинг энг тез ўсиш даврида содир бўлади, яъни 5-8 ёш ва 11- 12 ёшларда. Бола мактабда кун давомида ўқиш ёки ёзиш каби вазифаларни бажариши, яъни узоқ муддат бир ҳил ҳолатни сақлаб туриш, мушаклар заифлиги туфайли олдинга тўғри эгилиш ўрнига, боланинг орқа қисмига "эгилиб", танаси ўнгга ёки чапга эгилиб қолади ва бўйин кескин равишда олдинга чўзилади. Бунда ёзма уй вазифасини бажараётганда, бола стол юзасига ётади ва бошини эгади. Бу ҳолат қоматни бузулишига олиб келади. Боладаги ушбу таянч-харакат тизими касалликлари мактаб ёшида синф хоналаридаги стол-стулларнинг бола бўйига мос келмаслиги билан белгиланади. Мактаб парталари стол ёки стул ва ускуналарнинг боланинг бўйига ва 13 танасига мос ҳолда жойлашиши қоматни тўғри шаклланишига асос бўлади. Унга кўра қоматни тўғри шакллантиришнинг асосий талабларидан бири мебел ҳажмини тананинг узунлигига ва боланинг танасига мослаштиришдир. Агар бу талаб бузилган бўлса, гавданинг эгрилиги ошади, унинг ассиметрияси ривожланади ва мушакларнинг таранглиги ортади, бу эса мажбурий, ноқулай ҳолатда ўтиришга сабаб бўлади. Физиологик жиҳатдан қоматни тўғри сақлашнинг зарурий шарти мебелнинг жисмонан соғлом ривожланган болаларнинг антропометрик маълумотларига мувофиқлигини таъминлаш ҳисобланади. Болаларда умуртқа поғонасининг нормал шаклланиши учун қуйидаги гигиеник қоидаларга амал қилиш керак; болани ёшликдан текис ва бир оз қаттикроқ тўшакда ухлашга ўргатиш, мактаб ўқувчилари узоқ вақт бир жойда ўтирмаслиги, тик турмаслиги, узоқ масофага юрмаслиги, оғир юк кўтармаслиги, доим бир қўлда иш бажармаслиги лозим. Ўкувчилар бўйларига мос парта, стол-стулларда ўтириши, шунингдек, парта, стол-стулда ўтирганда гавдаси тик, елкалари бир текисда, бели стул ёки парта суянчигига суяниб туриши, оёқлари тизза бўғимида тўғри бурчак ҳосил қилиб, букилган, кўкрак билан парта қирраси орасида 3-5 см. га яқин масофа бўлиши керак: Ўқув жараёнини оқилона ташкил этиш СанПин қоидаларига кўра тартибга солиниши лозим. Ўрнатилган стандартларга мувофиқ ҳар бир ўқувчи бўй баландлигига қараб иш жойида стол ёки стул билан таъминланади. Ўқувчилар мебеллари болалар саломатлиги учун зарарсиз, болаларнинг ўсиши ва ёш хусусиятларига ва эргономика талабларига жавоб берадиган материаллардан тайёрланиши керак. Ёзиш ва ўқишни ўрганиш пайтида мактаб столи текислигининг ишчи юзасининг қиялиги 7-15С бўлиши керак. Ўриндиқ юзасининг олд қирраси столнинг ишчи текислигининг олд четидан 4 см ташқарига чиқиши керак. Шунингдек, болалар синф хоналарида СанПин қоидаларига мувофиқ мебеллар билан таъминланиши учун мебеллар маркировкасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда бола бўйига мос равишда парталарни танлаш имконига эга бўлади. Хулоса Ҳозирги вақтда кўплаб мамлакатларда умуртқа поғонаси эгрилиги билан оғриган одамлар кўп. Мактабда ўқувчиларнинг антропометрик эхтиёжидан келиб чиқиб синф парталарини танлаш бола саломатлигини сақлашнинг зарур шартларидан биридир. Шундай қилиб, ушбу мавзу ҳозирги ёш авлод учун долзарбдир, чунки тўғри қомат нафақат гўзалликнинг калити, балки соғлиқ гарови ҳамдир.

Доказательный фрагмент

«Мактаб ёшидаги болаларда қомат бузулиши ,сколиоз каби таянч- харакат тизими касалликлари кўплаб кузатилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мактаб ёшидаги болаларда қомат бузулиши ,сколиоз каби таянч- харакат тизими касалликлари кўплаб кузатилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Таянч-харакат тизими, мактаб парталари, умуртқа поғонаси, ассиметрик ривожланиш., сколиоз, қоматнинг бузулиши
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники