Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА НАЛОГА НА ПРИБЫЛЬ НА ОСНОВЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ
СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Экономическое развитие и анализ · 1 · 2024
Аннотация
This article covers the issues of improving profit tax accounting based on international standards of financial reporting. Also, the accounting of profit tax is presented on the basis of practical information. Keywords: tax, profit tax, accounting, standard, MHXS. Кириш. Бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида фойда солиғи жорий қилинган. Хусусан, ҳозирги вақтда дунёнинг 218 та мамлакатида фойда солиғи ундирилади. Фойда солиғи ставкаси ушбу мамлакатларнинг 44 тасида 0-10 фоизгача, 50 тасида 10-20 фоизгача, 111 тасида 20-30 фоизгача, 26 тасида 30-40 фоизгача, 2 тасида 45-55 фоизгача этиб белгиланган. 329-335 III SON - MART, 2024 329 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart www.e-itt.uz Фойда солиғи тушуми дунё ЯИМда 26,3 фоизини, солиқли даромадларнинг 33,0 фоизини ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, “фойда солиғи дунё мамлакатлари бўйича бюджет даромадлари шакллантирадиган асосий солиқлар туридан бири бўлиб, мамлакатнинг иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади” [Asen, E. 2019]. Халқаро амалиётда фойда солиғининг бухгалтерия ҳисобини юритишда бир нечта МҲХСлардан фойдаланилади. Жумладан, БҲХС (IAS) 2–“Товар–моддий захиралар”, МҲХС (IFRS) 5–“Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар”, БҲХС (IAS) 7–“Пул маблағлар харакати тўғрисидаги ҳисобот”, БҲХС (IAS) 8–“Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолашлардаги ўзгаришлар ва хатолар”, БҲХС (IAS)–12 “Фойда солиқлари”, МҲХС (IFRS) 13–“Ҳаққоний қийматни баҳолаш”, БҲХС 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум”, БҲХС (IAS) 16–“Мулк (ер), бино, машина ва асбоб–ускуналар”, БҲХС (IAS) 17–“Ижара”, БҲХС (IAS) 19–“Ходимларнинг даромадлари”, БҲХС (IAS) 28–“Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар” каби стандартлардаги меъёрлардан фойдаланган ҳолда ташкил этилади. Адабиётлар шарҳи. Гончаренконинг (2019) фикрича “юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи анча муҳим фискал роль ўйнайди, лекин шу билан бирга у иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага нисбатан муҳим тартибга солиш салоҳиятига эга”. Пансков (2019) “Ташкилот томонидан олинган фойда давлат, ташкилот эгалари ва ташкилотнинг ўзи ўртасида тақсимланади. Давлат ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга келсак, улар фойдани солиққа тортиш асосида қурилади, бунда солиққа тортиладиган фойданинг ўзи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида ҳисобланади”. Ильин (2021) талқинича: “Фойда солиғи давлатнинг молиявий жараёнларининг ривожланишига фаол таъсир кўрсатиши мумкин бўлган солиқлардан биридир”. Блокнинг (2021) таъкидлашича, “юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи тадбиркорлик фаолиятининг миқдори ва турига таъсир қилади, бу эса ўз навбатида иқтисодий ривожланишга таъсир қилади. Эмпирик далиллар шуни кўрсатадики, юқори корпоратив даромад солиғи ставкалари бизнес зичлиги ва тадбиркорликка кириш ставкаларини камайтиради ва янги фирмаларнинг капитал ҳажмини оширади”. Ризаев (2022) Ўзбекистонда айни вактда МҲХС жорий этиб борилиши билан МҲХС бўйича ҳисобот ва солиқ тизими ўртасида низолар бўлиши аниқ. Шу сабабли МҲХС бўйича ҳисоб юритишга ўтишда, молиявий ҳисобни юритиш учун МҲХС нормаларидан фойдаланиш қоидаларини ва кўпгина йўриқномаларни чиқариш керак бўлади. Жумладан, фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиққа тортиладиган фойда суммасини аниқлашнинг молиявий ҳисобини солик кодексига уйғунлашган ҳолда, шу билан бирга бизнес эгалари ва инвесторлари учун фойдали куринишдаги тартибини ишлаб чиқиш энг долзарб масалалар қаторига киради. Пўлатов ва Абдугаппаровлар (2022) МҲХС ўтишнинг фойда солиғига таъсирини қуйидагича ифодалайди: Фойда солиғи ҳисобига оид молиявий ҳисоботнинг халкаро стандартларининг (МХХС) мамлакатлар миллий иқтисодиётида қўллашнилиши ўзига хос вазифаларни амалга оширишни ва ёндашувларни талаб этади. Ушбу стандартнинг мақсади фойда солиғини ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. Пашаходжаеванинг (2023) фикрича, Республикамизда фойда солиғи кўрсаткичлари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқлаштириш ва улар талабларидан келиб чиқиб, фойда солиғига доир ҳисоб- китобларни ҳисоб ва ҳисоботда акс тартибларини такомиллаштириш бўйича махсус тадқиқотлар олиб борилмаган. Чоп этилган ишларда фойда солиғи кўрсаткичларининг яхлит тизими ишлаб чиқилмаган, жумладан улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботда ахборотларни тизимли шакллантириш масалалари етарли даражада тадқиқ 330 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart www.e-itt.uz қилинмагани, илмий-амалий жиҳатдан аҳамиятга моликлиги фойда солиғи кўрсаткичлари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқлаштириш масалаларини чуқур тадқиқ қилишни объектив зарурат қилиб қўймоқда. Мoлиявий ҳиcoбoтнинг xaлқapo cтaндapтлapи ўтиш фойдани солиққа тортиш механизмига ва солиқ ҳисоботларини тузиш қоидаларига таъсир кўрсатади. Шу ўринда Ташназаровнинг (2019) қуйидаги фикрини келтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг тараққий этиш қонуниятларини ўрганиш асосида муҳим хулосани чиқариш мумкин, агар 1494 йили “иккиёқлама ёзув” а
Доказательный фрагмент
«This article covers the issues of improving profit tax accounting based on international standards of financial reporting.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article covers the issues of improving profit tax accounting based on international standards of financial reporting. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tax, profit tax, accounting, standard, MHXS, налог на прибыль, стандарт, бухгалтерия ҳисоби, МҲХС, МСФО, налог, бухгалтерский учет, солиқ, фойда солиғи
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025