Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ВЗНОСА НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ
Мамазияев Мирали Мамаюнусович
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
Мақолада солиқ қарзини ундиришнинг самарадорлигини ошириш йўллари ёритилган. Иқтисодий адабиётлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар илмий жиҳатдан тадқиқ этили, тегишли хулосалар қилинган. Калит сўзлар: солиқ, солиқ қарзи, мажбурий ўндириш, пеня, жарима. ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ВЗНОСА НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ Мамазияев Мирали Мамаюнусович Фискальный Институт при Налоговом Комитете Аннотация. В статье описаны пути повышения эффективности взыскания налоговой задолженности. Научно исследована экономическая литература и нормативно-правовые документы, сделаны соответствующие выводы. Ключевые слова: налог, налоговая задолженность, принудительное взыскание, неустойка, штраф. WAYS TO IMPROVE THE EFFICIENCY OF TAX DEBT COLLECTION Mamaziyaev Mirali Mamayunusovich Fiscal Institute under Taxation Committee Annotation. The article describes ways to improve the efficiency of tax debt collection. Economic literature and regulatory legal documents are scientifically researched, relevant conclusions are made. Keywords: tax, tax debt, forced recovery, penalty, fine. Кириш. Замонавий солиқ маъмурчилиги нафақат солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш механизмларини такомиллаштириш, балки, мазкур солиқ қарздорлигини замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари орқали юзага келишини олдини олиш, солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий тўлаш бўйича солиқ маданиятини оширишга йўналтирилган тарғибот ва тушунтириш ишларига эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқ. Бошқача айтганда солиқ қарздорлигини ўндириш тизимини рақамлаштириш зарур. Солиқ қарздорлигини бюджет тушумларини таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишида қуйидагилар такидланди: Солиқ қўмитада солиқ қарзини ундириш бўйича ҳам туманлараро инспекция ташкил этилади. I SON - YANVAR, 2024 388-339828 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади. Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини маҳаллабай ишлашга ўтказиш имкони бўлади(Мирзиёев, 2024). Адабиётлар шарҳи. Иқтисодий адабиётлар ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда солиқ қарздорлиги тушунчаси турлича талқин қилинмоқда, шуларни кўриб чиқамиз. Аушев (2004) қуйидаги таърифни берган: «Солиқ қарзи - бу қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятларнинг умумий суммаси, уларни ўз вақтида тўламаганлиги учун жарималар, шунингдек солиқ қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жарималар, пул шакли. Алихин ва Левачевалар (2018) ўзларининг илмий тадқиқотларида солиқ қарзини ундириш солиқ базасини кенгайтириш билан биргаликда уни солиқ тўловчидан ундириш мураккаблигини таъкидлаб, бу жараёнга алоҳида ёндашувни инобатга олган ҳолда солиқ қарзига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ундириш механизмни ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлашган. Тошматов (2008) солиқ қарзини юзага келиш сабаблари ва уни бартараф этиш юзасидан, “Солиқ юкини юқорилиги корхоналар учун қатор салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бундай оқибатларга солиқ қарзларининг ошиши, хуфёна иқтисодиёт қамровларининг кенгайиши, кредиторлик қарздорликларининг ошиши кабиларни келтириш мумкин. Солиққа тортиш тизими солиқ тўлашдан қонуний ва ноқонуний қочиш имкониятларини минималлаштириши лозим” - деб таъкидлаган. Ниязметовнинг (2008) таъкидлашича солиқ қарзи юзага келишини “ҚҚС ва мулкий солиқлар юкининг асосан саноат корхоналари зиммасига юклатилганлиги солиқ юкининг нотекис жойлашувига, саноат корхоналари солиқ юкининг нисбатан оғир бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу эса корхоналарда солиқ қарзи муаммосини тугатишга йўл бермайди. Солиқ қарзларининг катта қисми умумбелгиланган солиқлар кесимига тўғри келади. Бу эса, солиқ юкининг умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхоналар молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган даражада оғирлигидан далолат беради. Ғиёсовнинг (2020) фикрича сoлиқ қaрздoрлигининг кeлиб чиқишдaги acocий oмиллaрдaн бири, бу coлиқ тўлoвчилaрни ўз мaжбуриятлaрини умумaн ёки eтaрличa билмacлиги oқибaти дeйиш мумкин. Гиясовнинг (2018) фикрича солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тушиши давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора- тадбирларнинг, яъни бюджет ва мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилади. Ўз навбатида, ушбу маблағларнинг муддатида ва тўлиқ ҳажмда тегишли бюджет ва мақсадли жамғармаларга келиб тушмаслиги, давлатнинг маълум давр учун белгиланган харажатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиши муқаррар. Ташмухамедованинг (2018) фикрига кўра, республика давлат солиқ органлари фаолиятини, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлиг
Доказательный фрагмент
«Мақолада солиқ қарзини ундиришнинг самарадорлигини ошириш йўллари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада солиқ қарзини ундиришнинг самарадорлигини ошириш йўллари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tax, tax debt, forced recovery, penalty, fine, мажбурий ўндириш, пеня, жарима, налоговая задолженность, штраф, налог, неустойка, принудительное взыскание, солиқ, солиқ қарзи
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025