Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ПРИЗНАНИЯ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ
Жаббарова Чарос Аминовна
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
This article dedicates to research the recognition and valuation of liabilities, including the recognition, valuation and reflection of assessed liabilities in accounting and conclusions are formulated based on the results of the study. Key words: obligation, long-term and current obligation, explicit obligation, indefinite obligation, estimated obligation, conditional obligation. Кириш. Мамлакатимизда олиб борилган барча соҳалардаги ислоҳотлар пировард натижасида ривожланган хорижий мамлакатлар билан алоқасининг мустаҳкамланиши, унинг натижасида эса, инвесторлар ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар билан ягона ҳисоб тили асосида сўзлашиш имконини берувчи халқаро стандартларни қабул қилиш зарурияти пайдо бўлди. Бундай заруриятнинг дастлабки ечими эса, бевосита бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида халқаро стандартларни жорий қилишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши билан ўз ечимини топди. I SON - YANVAR, 2024 345-335451 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш борасида барча ташкилий масалалар батафсил келтирилиб, унинг ижро қилиниши бевосита субъектларни халқаро стандартларга ўтишига замин яратади. Шу боис, ушбу қарорда берилган вазифаларнинг ўз муддатида ижро қилиниши мамлакатимиздаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини халқаро тан олинган ҳисоб тилида шаклланиши ва ундан фойдаланувчиларнинг тўлиқ ахборот билан таъминлашга хизмат қилади. Молиявий ҳисобот ахборотларининг тўлиқ шаклланиши, жумладан, мажбуриятлар ва уларнинг ҳисоби билан боғлиқ масалаларнинг ҳам ҳисоб ва ҳисоботда аниқ, тўғри ва ишончли ифодаланиши мақсадга мувофиқ. Айнан қарорда белгиланган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мажбуриятларни, жумладан, баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни ҳисобга олиш, молиявий ҳисоботда акс эттириш ва молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаради. Хўжалик юритувчи субъектларда мажбуриятларга доир аниқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш, молиявий ҳолатини баҳолашда баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар тўрисидаги тўлиқ маълумотни шакллантириш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш, ҳисобга олиш, молиявий ҳисоботда акс эттириш ва унга доир маълумотларни ёритиб бериш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда (Қонун, 2016) мажбуриятлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объекти эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, шартли активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилиши белгиланган. Жумладан, 21-сон БҲМСнинг (БҲМС, 21) 3-қисмида тадбиркорлик субъектининг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган счётлар белгиланган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича услубий кўрсатмалар келтириб ўтилган. Шунингдек, мажбуриятлар молиявий ҳисобот шакли бўлган бухгалтерия балансининг пассив қисмида акс эттириш тартиби белгиланган (Қоидалар, 2022). Бундан кўринадики, миллий ҳисоб ва ҳисобот тизимимизда баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни алоҳида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби кўрсатиб ўтилмаган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини кўрадиган бўлсак, баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш 37-сонли “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” номли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) (БҲХС, 37) билан тартибга солинади. Ушбу халқаро стандартнинг мақсади баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активларга нисбатан тегишли тан олиш мезонлари ва баҳолаш асослари қўлланилишини ҳамда фойдаланувчилар уларнинг характерини, вақтини ва қийматини тушуниши учун изоҳларда етарлича маълумотлар ёритиб берилишини таъминлашдан иборат эканлиги келтириб ўтилган. Шу билан бирга 37-сон БҲХСда баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятлар тушунчаларига таърифлар, баҳоланган мажбуриятлар билан бошқа мажбуриятларнинг фарқли жиҳатлари, баҳоланган мажбурият билан шартли мажбуриятларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларни тан олиш ва баҳолаш, уларни қўлланилиши бўйича қоидалар белгиланган. Бироқ, амалиётда айрим тадбиркорлик 346 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar www.e-itt.uz субъектлари томонидан баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни ҳисоблаш, ҳисобга олиш, молиявий ҳисоботда акс эттириш ва унга изоҳларда маълумотларни ёритиб беришда 37-сон БҲХСда белгиланган қоидаларнинг тўғри талқин қилинмаслиги натижасида ахборотдан фойдаланувчиларга уларнинг характерини, вақтини ва қийматини тушуниши
Доказательный фрагмент
«This article dedicates to research the recognition and valuation of liabilities, including the recognition, valuation and reflection of assessed liabilities in accounting and conclusions are formulated based on the re…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article dedicates to research the recognition and valuation of liabilities, including the recognition, valuation and reflection of assessed liabilities in accounting and conclusions are formulated based on the re… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- obligation, long-term and current obligation, explicit obligation, indefinite, estimated obligation, баҳоланган мажбурият, неявное обязательство, долгосрочное и текущее обязательство, узоқ муддатли ва жорий мажбурият, аниқ мажбурият, оцененное обязательство, обязательство, indefinite obligation, ноаниқ мажбурият, мажбурият, явное обязательство
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025