Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
УЧЕТ НАЛОГОВЫХ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ
Азимова Дилдора Бахтиёр қизи
Экономическое развитие и анализ · 2024
Аннотация
Мақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган. Калит сўзлар: бухгалтерия ҳисоби, солиқ, солиқ мажбурияти, солиқ харажати, МҲХС. УЧЕТ НАЛОГОВЫХ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ Азимова Дилдора Бахтияр кизи Фискальный Институт при Налоговом Комитете Аннотация. В статье описано возникновение налоговых обязательств и вопросы их учета. Обозначены направления совершенствования учета налоговых обязательств на основе международных стандартов финансовой отчетности. Ключевые слова: бухгалтерский учет, налог, налоговое обязательство, налоговый расход, MСФО. ACCOUNTING OF TAX LIABILITIES Azimova Dildora Bakhtiyar kizi Fiscal Institute under Taxation Committee Annotation. The article describes the emergence of tax obligations and their accounting issues. Directions for improving the accounting of tax obligations based on international standards of financial reporting are indicated. Keywords: accounting, tax, tax liability, tax expense, IFRS. Кириш. Жaҳoндa глoбaл paқoбaт кучaйиб бopaётгaн шapoитдa миллий иқтиcoдиёт paқoбaтбapдoш-лигини тaъминлaш кўп жиҳaтдaн мoлиявий ҳиcoб ишлapини caмapaли тaшкил этиш билaн бoғлиқ экaнлиги нaмoён бўлмoқдa. Туpли xилдaги дapoмaдлap муaйян дapaжaдaги coлиққa тopтилиши ҳиcoбгa oлинca, “дapoмaднинг туpли дapaжaлapигa ниcбaтaн қўллaнилувчи coлиқ cтaвкaлapи билaн биp қaтopдa, қўшимчa paвишдa oлинaдигaн туpли юpиcдикциялapдaги туpли xил coлиқ cтaвкaлapи вa дapoмaд coлиғининг кўп қaтлaмлapи ҳaм кopxoнaнинг coлиқ xapaжaтлapини aниқлaшнинг муpaккaблигини кучaйтиpмoқдa” (Julia Kagan, 2021). Бу эca мaзкуp жapaёнлapнинг aниқлиги вa шaффoфлигини тaъминлoвчи coлиқ мажбуриятлapи ҳиcoбини тaкoмиллaштиpишни талаб этади. 227-232 I SON - YANVAR, 2024 227 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar www.e-itt.uz Солиқ маъмуриятчилиги муаммоларини ўрганиш ва уни такомиллаштиришда солиқ мажбуриятлари тизимини тадқиқ этиш зарур ҳисобланади. Солиқ мажбуриятиларининг бухгалтерия ҳисоби муаммоларини ўрганишда унинг назарий ва ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ҳам солиқ мажбуриятлари бухгалтерия ҳисоби тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ҳамда унга баҳо бериш асосида муаммолар ечимига оид таклифлар ишлаб чиқиш муҳимдир. Солиқ мажбуриятларини бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорида асосий вазифа қилиб белгиланди (Қарор, 2020). Адабиётлар шарҳи. Иқтисодий адабиётларда мажбуриятлар ва солиқ мажбуриятлари турлича талқин қилинмоқда ва таърифлар берилмоқда. Шуларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ, “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”лиги белгиб қўйилган (Конституция, 2023). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади (Кодекс, 2023). Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарити. (IAS) 37 "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"да мажбуриятга қуйидагича таъриф берилган: “Мажбурият - бу ташкилотнинг бўлиб ўтган ҳодисалардан юзага келадиган мавжуд жавобгарлиги бўлиб, унинг сўндирилиши натижасида ташкилотдан ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиши кутилади” (IAS- 2022). Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 85-моддасида солиқ мажбурияти қуйидагича эътироф этилган: Солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ агентларининг зиммасига юклатилган, ўзига нисбатан ушбу шахслар солиқ агентлари деб эътироф этиладиган муносабатлар доирасида солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти солиқ мажбуриятига тенглаштирилади. Солиқ мажбурияти ушбу Кодекс ёки бошқа солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлганда юзага келади, ўзгартирилади ва тугатилади. Ҳар бир солиққа нисбатан солиқ мажбурияти солиқ тўловчига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ушбу солиқни тўлашни назарда тутувчи ҳолатлар юзага
Доказательный фрагмент
«Мақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада солиқ мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- accounting, tax, tax liability, tax expense, IFRS, налоговое обязательство, солиқ харажати, бухгалтерия ҳисоби, MСФО, МҲХС, налог, бухгалтерский учет, солиқ, налоговый расход, солиқ мажбурияти
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021