К содержанию
РецензированоRU2023

РЕЙТИНГ ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЙ И ЕГО ВЛИЯНИЕ НА ФИНАНСОВЫЙ МЕНЕДЖМЕНТ

БОШҚАРУВГА ТАЪСИРИ · И.ф.н., доц. Ташходжаев Мухторхон Максудович

Экономическое развитие и анализ · 76 · 137–151 · 2023

Аннотация

The article analyzes modern theories of international and local ranking of higher educational institutions and their features. Scientific conclusions aimed at assessing the impact of financial management on rankings and competitiveness in the higher education systemhave been drawn up. In reliance upon the research results scientific proposals and recommendations aimed at enhancing competitiveness of higher education institutions have been developed. Key words: higher education institution, international ranking, local ranking, financial independence, cost of education, higher education market. 264 VIII SON - DEKABR, 2023 264 - 272 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz Кириш. Мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли фармонида белгилаб берилган. Унинг мамлакат иқтисодиёти учун ҳам сезиларли аҳамияти мавжуд бўлиб, нафақат кадрлар сиёсатини амалга оширишнинг муҳим бўғини, балки мамлакатга хориждан талабаларни жалб этган ҳолда валюта оқимини оширишни ўзида акс эттиради. Ушбу ҳужжатга кўра, мамлакатимиз бир қатор олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш алоҳида белгиланган. Фикримизча, юқорида келтирилган ҳужжатнинг қабул қилинишига қадар олий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган рейтинг рўйхатларидан жой олмасликларига бир қатор сабаблар таъсир кўрсатган. Улар сирасига қуйидагиларни келтириш мумкин: Олий таълим муассасаларида академик ва молиявий мустақилликнинг мавжуд бўлмаганлиги; Олий таълим муассасаларида молиявий режанинг “юқори”дан белгилаб берилганлиги; Олий таълим муассасаларида қабул квоталарининг доимий тарзда марказлашган ҳолда давлат томонидан белгилаб берилганлиги; Олий таълим муассасаларида “таянч олий таълим муассасаси” категориясининг мавжуд бўлганлиги нафақат халқаро, балки миллий олий таълим рақобатининг ҳам юзага келмаслигига сабаб бўлди; Олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар фуқароларини талаба сифатида жалб этиш ғоясининг мавжуд эмаслиги. Келтирилган омиллар натижасида олий таълим муассасаларида молиявий бошқарувнинг марказлашуви вужудга келди. Бу эса, давлатнинг молиявий қарорларига нисбатан қарамликни юзага келтирди. Натижада эса, молиявий мустақиллик тушунчасининг олий таълим муассасаларида “бегоналашуви” анъанаси шаклланди. Барча молиявий меъёрлар давлатнинг тегишли қарорлари билан белгиланар, ундан четга чиқишнинг эса бирмунча имкони йўқ эди. Шу нуқтаи назардан, миллий ва халқаро рейтинг мезонларига мос равишда молиявий фаолиятни амалга ошириш сустлиги вужудга келди. Жаҳон етакчи олий таълим муассасаларининг молиявий қарорлар қабул қилишдаги мустақиллик омили уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг бош мезони сифатида ҳам қараш мумкин. Шунингдек, юқори технологияларнинг ривожланиши, фискал сиёсатдаги мураккабликларнинг ортиши олий таълим тизимида замонавий молиявий ёндашувни талаб этмоқда. Иқтисодиёт назариясида олий таълимни давлат томонидан молиялаштириш тавсия этилган бўлсада, бу каби классик ғоялар бизнинг ахборот асримизда ўзининг долзарблигини йўқотиб бормоқда, деб ўйлаймиз. Айниқса, меҳнат бозорида малака талабларига бўлган мезонларнинг ўзгариб бориши айрим таълим йўналишларини тугатиб, янгиларини жорий этишга бўлган эҳтиёжни кўрсатиб бермоқда. Бошқача айтганда, айрим касбларнинг йўқолиб кетиш хавфининг мавжудлиги бугунги кунда аксиомага айланиб улгурди. Бизнингча, 2017 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Харакатлар стратегияси айни масалани ҳал этишга қаратилган, десак хато бўлмайди. Бу эса, олий таълим муассасаларида дастлаб академик ва 265 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr www.e-itt.uz молиявий мустақилликни шакллантиришни белгилаб берувчи йўл хариталарини тасдиқланиши билан янада мустаҳкамлаганлигини қайд этиш лозим. Адабиётлар шарҳи. Рахмонов (2018) ўзининг тадқиқотида қуйидагича фикрларни билдириб ўтади: “Ўзбекистонда ҳам ҳар бир йўналиш ва унинг қайси олий таълим муассасасида тайёрланишидан келиб чиқиб, таълим тўловларини шакллантирилишига имкон берилиши маълум даражада молиявий мустақилликни оширади. Ўз ўрнида, бюджет маблағларига бўлган талабнинг камайишига ҳамда қамраб олиш даражасининг ошишига имконият беради. Зотан, мамлакатда бюджет маблағларига эҳтиёж юқори ва қамраб олиш даражаси кичиклигича қолмоқда. Натижада, таълим тўловлари ҳажмини белгилашда олий таълим муассасалари рейтингларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш ва молиявий мустақилликни таъминлаш орқали бюджетдан ташқари маблағлар ҳажмини оширишга шароит яратилади. Шу билан бирга, профессор- ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда табақалашган тизимни ишлаб чиқишга шароит яратилади”. Бизнингча, олий таълим

Доказательный фрагмент

«The article analyzes modern theories of international and local ranking of higher educational institutions and their features.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes modern theories of international and local ranking of higher educational institutions and their features. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
higher education institution, international ranking, local ranking, financial, финансовая независимость, халқаро рейтинг, cost of education, молиявий мустақиллик, международный рейтинг, высшее учебное заведение, стоимость обучения, маҳаллий рейтинг, таълим тўлови, financial independence, локальный рейтинг, олий таълим муассасаси
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники