Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
ЦИФРОВАЯ ЭКОНОМИКА И АУДИТ
Яриев Шерзод Шукуржанович
Экономическое развитие и анализ · 2023
Аннотация
This article covers the issues of organizing audit activities in the digital economy. It is also explained that there will be big changes in the theoretical issues of audit, its practice, method and auditing process in the conditions of digitization of the economy. Keywords: audit, audit activity, digital audit, "Big Four", audit service. Кириш. Мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилди.. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677- сонли қонунининг 3-моддасида “аудиторлик фаолияти — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти” деб эътироф этилган (Қонун, 2021). Рақамли иқтисодиёт шароити аудиторлик фаолияти ташкил этиш ва аудиторлик текширувларини ўтказишнинг назарий масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. VII SON - NOYABR, 2023 466-469 466 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr www.e-itt.uz Адабиётлар шарҳи. Адабиётларда рақамли иқтисодиёт шароити аудиторлик фаолиятини ташкил этиш борасида турли фикрлар мавжуд. Якимованинг (2020) қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: “ҳозирги шароитда аудитда парадигматик ўзгаришлар рўй бериб, унинг шакли анъанавийдан интеллектуал аудитга айланмоқда, унинг методологияси ҳам технологияларга асосланмоқда.” Кудриннинг (2020) фикрича, Россияда 3 йил ичида рақамли аудитга ўтиш мумкин экан.Унинг ёзишича, биринчи навбатда молиявий аудитни рақамлаштиришдир, рақамли аудит моделини яратилади. Панковнинг (2019) ёзишича, ҳисоботлардаги ахборотларга нисбатан ўтказилаётган анъанавий аудит ҳозирги талабларга жавоб бермай қолди. Келажакдаги аудитнинг методологияси рискка йўналтирилган концепцияга асосланади деган хулосага келган. Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида, нафақат аудитнинг назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик жараёнида ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Козлова (2021) аудитни рақамлаштиришни қуйидагича тассавур қилади:” Аудитни рақамлаштириш – бу корхоналарда аудитни тўлиқ масофадан ўтказишдир”. Мелиев ва Дагаровларни (2020) такидлашича масофавий тарзда аудиторлик хизматларини ташкил этиш ва ўтказишда қўйилган мақсадга эришиш учун нафақат IT технологиялар воситаларидан фойдаланиш, балки аудитнинг илғор автоматлашган дастурлари, молиявий таҳлил дастурлари, электрон рақамли имзо хизматини жорий этиш ва кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари сифатини тасдиқловчи аудиторни тайинлаш орқали эришиш мумкин. Варламова ва Алексеевалар (2020) эса рақамли аудитга таъриф беришган:” Рақамли аудит- бу маҳсулотни яратишнинг ҳар бир босқичида аудиторлик текшируви учун зарур шарт- шароитларни яратиш”. Петух ва Сафоноваларни (2019) ёзишича: “Рақамли аудитнинг ритвожланиши билан аудитни ўтказиш технологиясида ҳам транформация рўй беради”. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аудиторлик фаолиятининг келажаги-рақамли аудитдир. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4611-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сонли қонуиннинг 31-моддасида аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматлари туридаги аудиторлик хизматларини кўрсатади деб белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда аудиторлик хизмат кўрсатишдан олинган 206352,4 млн. сўмнинг 67,6 фоизи аудиторлик текширувларидан ва фақат 32,4 фоизи бошқа кўрсатилган хизматлар улушига тўғри келади192. Юқоридагилардан кўриниб турибдики мамлакатимизда аудиторлик фаолиятидан олинаётган даромадларда бошқа хизматлар кўрсатишдан тушумни ошириш зарур. Бу айниқса рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий аҳамиятга эга. Бунинг қонуний асоси борми деган савол туғилиши мумкин. Ҳа, қонуннинг Аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар” номли 34-моддасида “Аудиторлик ташкилоти кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказишга ҳақли эмас.” деб белгилаб қўйилган. Бу бўйича қуйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин. Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2016, 2017 ва 2018 йиллар учун МҲХС асосида тайёрланган консолидациялашган молиявий ҳисоботи жаҳондаги йирик тўртталикка кирувчи – “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан Халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудиторлик текширувидан 192 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари https://www.mf.uz/media/file/audit/osn_pokazateli/osnovnie_pokazateli_2020.pdf. 16.04.2021 467 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr www.e-itt.uz ўтказилди. Аҳамиятли жиҳати, 2020 йилнинг 5 июни ва 24 ноябрларида бу ҳақда ижобий аудиторлик хулосаси олинди (Тўқсанов, 2023). Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятидан кейин жаҳондаги йирик тўртта аудитор- консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган “Ernst & Young” МЧЖ компанияси томонидан 2022 йил якунлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартл
Доказательный фрагмент
«This article covers the issues of organizing audit activities in the digital economy.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article covers the issues of organizing audit activities in the digital economy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- audit, audit activity, digital audit, "Big Four", audit service, аудит, Big Four, “Катта тўртлик, аудиторские услуги, цифровой аудит, «Большая четверка», аудиторская деятельность, рақамли аудит, аудиторлик хизмати, аудиторлик фаолияти
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025